3. 1-Чизма. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган усуллар таснифи
Download 76.18 Kb.
|
Tahlil usullari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Белги-си Режа да Ҳақи
- Тх = Т х
- Тк = Тк - Тх=( Х 1 . К 1 . М 0 ) - ( Х 1 . Ко . Мо)
- Тм = Тм - Тк=( Х 1 . К 1 . М 1 ) - ( Х 1 . К 1 . Мо)
- Т = Тх Тк Тм;
- А . Д . О Т = ------------------------ . 100
- 3.4 - Жадвал. Чакана товар оборотига аҳолининг сони ва уларнинг пул даромади билан боғлиқ бўлган омиллар таъсирини
- Режа- Ҳақи- Занжирли алмаштириш
3.3- Жадвал.
Натижага омиллар таъсирини занжирли алмаштириш усули ёрдамида ҳисоблаш йўллари.
Ушбу жадвалга асосан товар оборотининг ўзгаришига омиллар таъсирини қуйидагича аниқлаш мумкин. 1. Товар оборотининг ходимлар сонининг ўзгариши эвазига ўзгарганлигини (Тх) топиш учун қуйидаги амални бажариш лозим. : Тх = Тх - То = ( Х1 . Ко . М) - ( Хо . Ко . Мо) 2. Товар оборотининг ҳар бир ходимнинг ўртача иш кунининг ўзгариши эвазига ўзгарганлигини ( Тк) топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади : Тк = Тк - Тх=( Х1 . К1 . М0) - ( Х1 . Ко . Мо) 3. Товар оборотининг ҳар ходимнинг бир кунлик меҳнат унумдорлигининг ўзгарганлиги эвазига ўзгаришини аниқлаш учун қуйидаги амални бажариш лозим : Тм = Тм - Тк=( Х1 . К1 . М1) - ( Х1 . К1 . Мо) Барча омиллар таъсири натижанинг умумий фарқига тенг бўлиши лозим: Т = Тх Тк Тм; Ушбу назарий усулнинг бевосита амалиётга қўлланилишини кўриб чиқиш учун натижа кўрсаткичи сифатида товар оборотини (Т) олиш мумкин. Бу кўрсаткичга аҳолининг сони (А), уларнинг ўртача пул даромадлари (Д) ва товар оборотининг пул даромадини қамраб олиш даражаси (О) таъсир қилади. Бу боғлиқликни қуйидаги формула билан тасвирлаш мумкин : А . Д . О Т = ------------------------ . 100 Бу формулага занжирли алмаштириш усулини қўллаб ҳар бир кўрсаткич бўйича амалий маълумотлардан фойдаланган ҳолда натижага омиллар таъсирини аниқлаш мумкин (3.4-жадвал). 3.4 - Жадвал. Чакана товар оборотига аҳолининг сони ва уларнинг пул даромади билан боғлиқ бўлган омиллар таъсирини занжирли алмаштириш усулини қўллаб ечиш йўллари.
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ҳисобот йилида товар оборотининг ҳажми 2086,7 минг сўмга (30446,3 - 28859,6) ошган. Бу ўзгариш қуйидаги омиллар таъсирида содир бўлган : 1. Аҳолининг ўртача йиллик сони режага нисбатан 721 кишига ошганлиги товар обороти ҳажмини 406,8 минг сўмга (28766,4 - 28359,6) кўпайтирган. 2. Аҳолининг ўртача пул даромади ҳисобот йилида 3,4 сўмга ошган. Бу омил товар оборотини 125,7 минг сўмга (28892,1 - 28766,4) кўпайтириш имконини берган. 3. Пул даромадининг аҳолига сотилган товар оборотининг қамраб олиш даражаси 3,9% га ошганлиги умумий товар обороти сўммасини 1554,2 минг сўмга (30446,3 - 28892,1) кўпайтирган. Кўриниб турибдики, товар оборотининг ўзгаришига учала омил ҳам ижобий таъсир қилган. Натижада умумий фарқ келиб чиқади : 406,8 + 125,7 + 1554,2 = + 2086,7 минг сўм. Занжирли алмаштириш усулидан фақат кўрсаткичлар ўртасидаги боғланиш кўпайтма шаклидагина эмас, балки бўлинма шаклидаги боғланишларда ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш корхоналарида рентабеллик кўрсаткичини олайлик. Бу қуйидагича боғлиқликка эга : Ф Р = ---------------- Ак + Ам Бунда Р - рентабеллик даражаси ; Ф - фойда сўммаси ; Ак - асосий капиталнинг ўртача йиллик қиймати ; Ам - айланма капиталнинг ўртача йиллик қиймати. Ушбу формуладан кўриниб турибдики рентабеллик даражасига учта омил : фойда сўммаси, асосий капитал, айланма капиталларнинг ўзгаришлари таъсир қилади. Рентабеллик даражасига фойда сўммасининг таъсирини (Рф) занжирли алмаштириш усули билан ҳисоблаш учун рентабеллик даражасини фойда сўммасининг ҳақиқий даражаси билан қайта ҳисобланади ва ундан рентабеллик даражасининг режадаги миқдори айрилади : Ф1 Рф = (-------------------) - Ро Ако + Амо Рентабеллик даражасининг асосий капиталнинг ўртача йиллик сўммасининг ўзгариши эвазига ўзгарганлигини (Рак) аниқлаш учун рентабеллик даражасини асосий капиталнинг ўзгариши билан қайта ҳисобланади ва ундан рентабеллик даражасининг фойда сўммаси билан қайта ҳисобланган миқдори айрилади : Ф1 Ф1 Рак = ( -------------------) - (-------------------) ; Ак1 + Амо Ако + Амо Рентабеллик даражасига айланма капиталнинг ўртача йиллик сўммаси ўзгаришининг таъсирини (Рам) аниқлаш учун рентабеллик даражасининг ҳақиқий миқдоридан унинг асосий капиталнинг ўзгариши билан қайта ҳисобланган ҳажмини айириб ташлайди : Download 76.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling