3. 1-Чизма. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган усуллар таснифи


Download 76.18 Kb.
bet21/22
Sana08.03.2023
Hajmi76.18 Kb.
#1251416
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Tahlil usullari

3.13 - Жадвал.
Фирма шуғулланаётган фаолият бўйича молиявий
натижанинг ҳолати.



Фаолият турлари

Сотиш қий-мати (даро-мад)

Таннархи
(харажат-лари)

Фойда + (зарар)

Ҳисобланган харажати
(таннархи)

1. Кийим тикиш

48530

41371

+7159

41371

2. Мева шарбати
ишлаб чиқариш

22450


23542


- 1092


22450


3. Савдо

51230

56213

- 4983

51230

4. Маиший хизмат

4150

3186

+965

3186

5. Биноларни таъмир-
лаш

11342


10111


+1231


10111


Жами :

137703

134423

+3280

128348

иккитаси зарар билан якунланган. Оқибатда бу зарар қолган учта фаолият эвазига қопланиб кетилган. Бозор иқтисодиёти шароитида бундай натижа билан тугалланиши мақсадга мувофиқ эмас. Фирма ёки бошқа хўжалик субъекти ҳозирги шароитда ҳар қандай фаолиятдан фойда олиши лозим. Шу туфайли ушбу таҳлил қилаётган фирмани 3280 минг сўм фойда олиб ишлабди дейиш нотўғри бўлади. Бу фойда замирида унинг қилган зарарлари ҳам қопланиб кетилган. Шу туфайли бу жараёндан тўғри хулоса чиқариш учун кичик сонлар усулини қўллаб ечамиз.
Фирма кийим тикиш бўйича яхши ишлаган. Худди шундай ҳол маиший хизмат ва биноларни таъмирлашда ҳам содир бўлган. У ҳолда сотилган маҳсулот харажатга нисбатан кўп бўлганлиги туфайли кичик сонлар билан ҳисобланиши зарур бўлган суммага ҳаражатлар суммасини оламиз. Мева шарбати ишлаб чиқаришда ва савдода ҳаражатлар кўп бўлган. Уларни сотиш қиймати даражасида бўлиши керак эди деб фараз қиламиз ва шу тур фаолиятлар бўйича ҳаражатларни сотиш қиймати миқдорида оламиз. Ҳаммаси қўшилиб чиқилади ва аниқланган суммасини ҳақиқий ҳаражат билан солиштириб кўрилса бошқа фаолият эвазига қанча ҳаражат қопланганлиги аниқланади. Бизнинг мисолимизда бу миқдор 6075 минг сўмни (134423 - 128348) ташкил қилади, яъни иккита зарар билан ишлаётган фаолиятнинг 6070 минг сўм ҳаражати (1092 + 4983) қолган учта фаолият эвазига қопланганлиги аниқланади.
Ушбу усул орқали фирма фаолияти мавжуд бўлган ички имкониятлар аниқланади. Агар ушбу фирма шу икки фаолият бўйича зарар кўрмай ишлаганда, яъни унинг фаолиятининг фойдалилик нуқтаси нолга тенг бўлганда қанча фойда олиш лозимлигини аниқлаш мумкин. Бу ҳолда фирма 3280 минг сўм эмас, балки 9355 минг сўм (137703 - 128348) фойда олиш мумкин экан.
Кичик сонларни режа бажарилишида ҳам қўллаш мумкин. Фирма 4 та маҳсулот ишлаб чиқаради деб фараз қиламиз. Бу бўйича фирма қуйидагича натижага эга (3.14-жадвал).

Download 76.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling