3-амалий машғулот. Мультимедиали интерактив ўқув-услубий қўлланмаларни ва электрон таълим ресурсларини яратиш, улардан таълим тизимида фойдаланиш. Qr-код ва ундан фойдаланиш


Информация- гуруҳида дастур ҳақида маълумот олиш, интернет орқали дастурни янгилаш ва дастурга оид форумда иштирок этиш мумкин. iSpring Suite 9


Download 0.72 Mb.
bet6/6
Sana09.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1448736
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Малака 3-амалий машғулот

Информация- гуруҳида дастур ҳақида маълумот олиш, интернет орқали дастурни янгилаш ва дастурга оид форумда иштирок этиш мумкин.
iSpring Suite 9 дастури турли мақсадларда қўлланиладиган дастурлар тўпламидан иборат:
o iSpring Visuals – савол -жавоб каталог, вақт шкаласи яратиш;
o iSpring Quizmaker – тест, анкета тузиш;
o iSpring TalksMaster – диалог( мулоқотлар) яратиш;
o iSpring Audio-Video Editor – аудио ва видео файллар билан ишлаш, таҳрирлаш;
o iSpring Cam Pro – компьютер экранидаги жараённи тасвирга олиш.
Дастур ёрдамида яратилган 3D-китоб, диалог, тест каби электрон контентларни Microsoft PowerPoint дастури слайдида жойлаштириш билан бир қаторда, бевосита дастур ёрлиғини активлаштириб яратиш мумкин.
iSpring Suite 9 дастурининг қуйидаги имкониятлари мавжуд:
o тақдимот файлларини бир неча (exe, swf, html) форматларда конвертациялаш имконияти;
o тақдимот контентига ташқи ресурсларни (аудио, видео ёки flash файлларни) киритиш имконияти;
o тақдимот контентини муҳофаза қилиш: пароль ёрдамида кўра олиш, тақдимотга “ҳимоя белги”си қўйиш, тақдимотни фақат рухсат этилган доменлардагина “айлантирилиши”;
o видео қўшиш ва уни анимациялар билан синхронлаштириш;
o электрон тест(назорат)ларини яратиш ва натижаларини электрон почтага ёки масофавий ўқитиш тизимига (LMS) узатиб бериш имкониятини берадиган интерактив матнлар яратиш учун восита ўрнатилган (Quiz тугмачаси);
o масофавий ўқитиш тизимида фойдаланиш учун SCORM/AICC — мос келувчи курсларини яратиш;
o видеотасвирни ёзиш ва уни тақдимот билан синхронлаштириш;
o YouTubeга жойлаштирилган роликларни тақдимот таркибига киритиш имконияти ва ҳ.к.
iSpring Suite 9 дастурида нафақат flash-тақдимотларни яратиш, балки таълим жараёнида қўлланилиши мумкин бўлган роликлар тайёрлаш, хусусан, уларга турли шаклдаги сўровлар, электрон тестларни ҳам киритган ҳолда ўзаро интерактив боғланиш ҳамда маъруза матни, қўлланма ва дарслик шаклидаги маълумотларни 3D китоб кўринишида яратиш мумкин.
Дастурнинг ускуналар панелида жойлашган “Интерактивность” бўлимида 4 та интерактив функциялар жойлашган бўлиб, улар ёрдамида тақдимот слайдида савол-жавоб, каталог (глоссарий) ҳамда вақт шкаласида жойлашган хронологик маълумотларни шакллантириш мумкин.
Шу билан бирга билимларни текшириш максадида “Тест” тугмасидан фойдаланиб, тақдимот слайдида тестлар яратиб жойлаштириш имконияти мавжуд.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling