3-амалий машғулот. Мультимедиали интерактив ўқув-услубий қўлланмаларни ва электрон таълим ресурсларини яратиш, улардан таълим тизимида фойдаланиш. Qr-код ва ундан фойдаланиш


Download 0.72 Mb.
bet4/6
Sana09.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1448736
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Малака 3-амалий машғулот

Help (Справка). Бу менюда AutoPlay Media Studio дастури маълумотномасига мурожаат қилиш (F1), фойдаланувчилар учун қўлланмани ўқиш, Online режимда дастур хусусий сайти билан боғланиш ва бошқа ишларни бажариш мумкин
“Project Explorer” мулоқот ойнасида жорий лойиҳани ташкил этувчи элементлар, масалан саҳифалар, объектлар ва уларнинг номлари ҳақида ахборот олиш, улар билан ишлаш имкониятига эга бўламиз. “Properties” мулоқот ойнасида лойиҳа саҳифасининг ўзи ва саҳифадаги ҳар бир объектга хос атрибутлар рўйхати акс этган бўлиб, бу мулоқот ойнаси танланган объектга қараб ўзгариб туради. Чунки, турли объектларнинг атрибутлари турлича бўлиши мумкин.
Project Size сатрида биз яратаётган лойиҳанинг хотира ўлчами ҳақидаги ахборот акс этади. Шу ахборотга биноан уни СD ёки DVD га мос компиляция қилиш вариантини танлаш мумкин. Ҳолат сатрида жорий объектга хос маълумотномани чақириш, лойиҳа ўлчами, сичқонча курсори ва объектнинг саҳифадаги ўрни ҳақида маълумот олиш мумкин.
AutoPlay Media Studioда қўлланиладиган объектлар
AutoPlayда ҳар бир лойиҳа учун бир ёки бир нечта саҳифалар тўплами тақдим этиладики, бу саҳифалар билан ишлаганда бир нечта объектлардан фойдаланиш мумкин. Бу объектлардан ҳар бирининг алоҳида функциялари мавжуд бўлиб, улар орқали дастурни бошқаришда фойдаланувчи учун мулоқот интерфейсини яратиш алоҳида аҳамият касб этади.
Бу объектлар сичқонча ёрдамида дастур кутибхонасидаги тайёр тўпламдан олиб фойдаланилади. Мультимедиа ҳужжатларини тайёрлаш, унинг дастурланувчи қисмлари учун скриптлар ёзиш, тайёрланаётган амалий дастурни бошқариш интерфейсини яратишда бу объектлар дастурчига имтиёзли ёрдам кўрсатади. AutoPlay Media Studioнинг ажойиб хусусиятларидан яна бири шундаки, бу объектлар хусусиятларини танлаш учун махсус хоссалар панелини ҳам дастурчига тақдим этади ва у орқали бир қийматли хусусиятлар қийматидан самарали фойдаланиш мумкин.
Ҳар бир объектнинг ўз хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар турли параметрларда гуруҳланади. Қуйидаги жадвалда буйруқ тугмаси (Button) учун унинг хусусиятлари ва гуруҳланиши келтирилган.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling