6-мавзу: Илмий ва илмий-амалий изланишларда ўлчов техникаси Режа


Download 1.61 Mb.
bet1/7
Sana17.06.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1529235
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6 маъруза


6-мавзу: Илмий ва илмий-амалий изланишларда ўлчов техникаси

Режа:

  1. Ўлчаш, ўзгарувчилар ва ўлчанадиган катталиклар

  2. Ноэлектрик катталикларни ўлчаш приборлари ва қурилмалари

  3. Ўлчашлар аниқлиги




Таянч иборалар: Ўлчаш, ўзгарувчилар, ўлчанадиган катталиклар, боғлиқ бўлмаган ўзгарувчи, боғланган ўзгарувчи, ташқи ўзгарувчи, датчиклар, ўзгартиргичлар, тензорезисторлар, сиғимли ўзгартиргичлар, фотоэлектрик ўзгартгичлар, пьезоэлектрик ўзгартиргичлар, индуктив ўзгартиргичлар, термоэлектрик ўзгартиргичлар.



1. Ўлчаш, ўзгарувчилар ва ўлчанадиган катталиклар
Қишлоқ хўжалиги электр ускуналарини эксплуатациялаш жараёнида, капитал ва жорий таъмирланган электротехник ускуналарни синовдан ўтказиш электротехнологик жараёнларни энергетик кўрсаткичларини ўрганиш ва амалий тадқиқотлар ўтказишда ўрганилаётган катталиклар ва энергетик ҳамда технологик кўрсаткичларни миқдорий қийматларини ўлчаш зарурияти туғилади.
Ўлчаш давомида миқдорий катталиклар ўрганилаётган жараён воқейлик ёки ходисани нафақат ўзгариш қонуниятлари, балки миқдорий ва сифат боғлиқликларини ҳам очиб беради.
Ўлчаш тажриба асосида аниқланган бирор физик катталикни унинг бир бирлик деб қабул қилинган катталиги (эталон) билан солиштириш (таққослаш) жараёнидир. Масалан: электр занжирдан оқаётган ток кучини (I) занжирга уланган амперметр шкаласида қайд этилган сон кўрсаткич ток кучини бир бирлик деб қабул қилинган катталиги (эталон) Ампер (А) билан таққосланади. Худди шундай электр таъминот тизимида кучланишни ўлчашда кучланишни бир бирлик деб қабул қилинган катталиги Вольт (В) билан таққосланади.
Агар ўлчанаётган катталик миқдори А бўлса ва ўлчов бирлиги "а" бўлса, ўлчанилаётган катталикни сон миқдори п = А/а бўлади.
Ўзгарувчан деб ҳам аталувчи ўлчанадиган катталиклар боғлиқ бўлмаган, мустақил боғланган ва ташқи бўлиши мумкин.
Боғлиқ бўлмаган ўзгарувчи (катталик) фақат тадқиқотчи изми билан ўзгартирилади. Масалан: ўзгармас ток моторни сунъий механик характеристикасини қуриш учун уни занжирдаги қаршиликни ўзгартиришни тадқиқотчи амалга оширади ёки электр моторни бузилмасдан ишлаш муддатини ташқи мухит параметрларига боғлиқлигини ўрганишда электр мотор қўйилган, сунъий иқлим ҳосил қилиш камерада ҳароратни, намликни ёки ҳавони кимёвий таркибини тадқиқотчи ўзгартиради.
Боғланган ўзгарувчи (катталик) – боғлиқ бўлмаган ўзгарувчини ўзгариши натижасида ўзгарувчи физик катталик. Масалан: ўзгармас ток моторининг якор занжиридаги қаршиликни ўзгартирганда якорни айланиш частотаси ёки сунъий иқлим ҳосил қилиш камераси ҳароратини, намлигини ёки ҳавони кимёвий таркибини ўзгартирилиши электр маторнинг бузилмасдан ишлаш муддатини ўзгаришига олиб келади.
Ташқи ўзгарувчи – тадқиқотчи хохишидан ташқари эксперимент натижаларига таъсир кўрсатувчи содир бўладиган физик катталиклар. Масалан: механик характеристикаси ўрганилаётган электр матор уланган электр тармоқда кучланиш ва частотанинг ўзгариши ташқи ўзгарувчи ҳисобланади. Боғлиқ бўлмаган катталикларни илмий изланишларда ўзгартирилиб ўлчаб назорат қилишимиз мумкин. Бошқа катталикларга боғлиқ бўлган катталиклар бошқа катталиклар билан бирга ўзгаради, шунинг учун улар фақат назорат қилинади.
Ташқи катталиклар фақат ҳисобга олиниши мумкин: ташқи мухит ҳарорати, шамол тезлиги ва шунга ўхшашлар.
Ўлчов асбоблари стационар ва кўчма бўлади. Масалан: электр тармоқ симлари ўрганилаётган изоляторларни грляндларни синаш учун кўчма синаш стендидан фойдаланилади. Электр машиналар, тарансформаторларни капитал таъмирлангандан кейинги синаш стационар стендларда ўтказилади.
Физик асосига кўра ўлчов приборлари ва воситалари механик, оптик, пневматик, гидравлик, акустик, электр ва махсус турларига бўлинади (классификацияланади).
Ноэлектрик ўлчов приборлар ва воситалар асосан статик ва секин ўзгарувчан жараёнларда қўлланилади. Мурраккаб ва тез ўзгарувчан жараёнларда уларнинг кўрсаткичларини электр ўлчов приборлари ва воситалари ёрдамида ўлчанади. Электр ўлчов приборлари ва воситалари ишлаш принципи бўйича электромагнит, электродинамик, магнитоэлектрик, электростатик, индукцион ва электрон турларига бўлинади.
Электр ўлчов приборлари ва асбобларидан фойдаланиб, электр таъминот тизимидан узатилаётган энергия (W), қувват (S,P,Q) ток кучи катталиги (I), қишлоқ хўжалиги электр ускуналарининг энергетик кўрсаткичлари (S,P,Q,cosφ) энерготехнологик жараёнлар параметрлари (T,φ,υ) ва ҳоказо катталикларни ўлчаш мумкин.
Илмий изланишларда ўлчанадиган катталиклар турлича бўлиши мумкин:

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling