6-мавзу: Илмий ва илмий-амалий изланишларда ўлчов техникаси Режа


Download 1.61 Mb.
bet4/7
Sana17.06.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1529235
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6 маъруза

2.3. Қайд қилувчи аппаратуралар

Кўзга кўринарли кўрсатгичлар. Улар қаторига милли турдаги магнитоэлектрик ўлчаш механизмлар (амперметр, вольтметр,…), хамда хозирги даврда кенг қўлланилаётган сонли кўрсатгичлар киради.


Сонли кўрсатгичларга йиғинди хосил қиладиган кўринадиган хисобни таъминлайдиган электромагнит хисоблагичлар хам киради. Буларга мисол электроконтактли ўзгартиргичлар бўлади. Буларга электромагнит хисоблагичлар комплекти хам киради. Охиргиси у е бу узатманинг қўшилишлар сонини кўрсатади ва шу кабилар.
Ўзиюрар қ/х машиналари рул ғилдирагининг бурилиш бурчаги бўлинишини хисоблагич комплексидаги контактли ўзгартиргич ёрдамида олиш схемаси 5.12 – расмда келтирилган. Рул ғилдирагига харакатчан 1 контакт беркитилган, у қимирламас 2 контакт бўйлаб сирпанади.



5.12-расм. Электримпулсли счетчикли контактли ўзгартиргич ёрдамида бурилиш бурчагини ўлчаш схемаси.
Уларнинг сони ўлчаш аниқлиги нуқтаи назаридан аниқланади, аммо одатда нейтралдан хар икки томонга 7-9 та контакт қилинади. Қимирламас контакт билан электро импульс 3 хисоблагичи уланган. У 4 қўшгич билан занжирга қўшилади. Энергия аккумуляторлар 5 батареясидан таминланади.
Тез кечадиган даврий жараёнларни электрон-нурли осциллограф ёрдамида қайд этиш қулайрок. Унинг соддалаштирилган схемаси 5.13 – расмда келтирилган.

5.13-расм. Электрон нурли осциллографнинг блок схемаси.

Асциллографнинг асосий элементи электронлар урилганда ёруғлик (нур) чиқарувчи экран Э ўрнатилган люминофор билан копланган электрон-нурли трубкаси (энт) хисобланади. ЭНТ ичида мусбат анодлар А1 ва А2 ларга томон харакатланувчи электронлар чиқазувчи катод (К) ўрнатилган хавоси сўриб олинган балон. Анодлар экранда ёруғ доғлар хосил қилувчи электронлар оқимини йиғиб беради. Бошкарувчи электрод (БЭ) бу доғларни (оқимнинг) ёрқинлигини ростлайди.


Оғдирувчи пластинкалар П1, П2, ва П3, П4 жуфт ва узаро пер-пендикуляр жойлашган бўлиб, нурнинг горизонтал ва вертикал оғишини таъминлайди. Ўрганилаётган катталикка мос кучланиш датчикдан электрик занжир орқали осциллографнинг Y кириш каналига берилади, кейин вертикал ёйилишни кучайтиргичи ВЁК орқали вертикал оғдирувчи П1 ва П2 пластинкаларга (У уқи буйича оғиш), ўлчанадиган параметрига мос кучланиш эса – Х киришга ва горизонтал ёйилишни кучайтирувчи (ГЁК) оркали – П3 ва П4 горизонтал оғдирувчи пластиналарга горизонтал ёйилишни генераторидан (ГЁГ) берилади, у нурни вақтда текис силжитади. Шундай килиб ўрганилаётган катталик осциллограф экранида вақт билан боғлик холда тасвирланади.
Ўзи ёзар кўрсаткичлар. Кўрсаткичларнинг бу гурухига ўзи ёзар электр ёзув асбоблар магнито электрик осцилографлар ва магнитографлар киради. Секин ўзгарувчи жараённи қайд қилиш учун ўзи ёзар амперметр ва вольтметрлар, тез ва юқори частотали жараёнларни магнитоэлектрик осцилографлар билан қайд қилинади.
Улар шлейфли ва тебраткичли осцилографлар деб номланади (Н-700, Н-105, Кд-11,…). Бундай осцилографларнинг асосий қисми – шлейф (тебраткич) бўлиб ингичка металл толасидан тайёрланган илгак 6 ёки сим галтакли енгил рамка 1дан иборат бўлади. (5.14.а,б, расм)

а) б)
5.14-расм. Магнитоэлектрик (тебранувчан) асциллографнинг принципиал схемаси. а)-рамкали вибратор; б)-вибраторнинг оптик схемаси.
Рамка (илгак) пружинали тортки 3 билан тортилиб туради, унга датчикдан тўғридан – тўғри ёки кучайтиргич орқали сигнал берилади. Илгак (ёки рамка) ўзгармас магнит (зазорига) тирқишига жойлаштирилади ва ундан импульсли ток ўтганда электро магнит индукция таъсирида бурилади. Рамкага (1) кузги (2) – беркитилганлиги учун оптик система 8 орқали , 6 тебраткичга ёриткичдан жўнатилган ёруғлик нури (5.14.б – расм) нейтрал холатдан бурилади ва фотокамерадаги 5 ёруғлик сезувчи фото қоғозга тебраткич кучланиши ўзгариш эгри чизиғини чизади. У эса ўлчанадиган катталикка пропорционалдир. Ёзиш тугагач (бир вақтда 20 тадан ортиқ катталик ёзилиши мумкин) қоғоз қоронғиликда проявлять қилинади ва қуритилганидан кейин осцилограф лентаси расшифровка қилишга тайер.



5.15-расм. Автомобиль тормозини харакатга келтирувчи юритмада босимнинг ўзгаришини асциллографик ёзуви.


Кўп каналли магнито электрик осциллографда олинган автомобиль тормозлаш камерасида босим ўзгариши 5.15-расмда келтирилган. Тормозлаш суюқлиги магистралидан юборилаётган суюқлик босими пасаяди (1 ва 2 эгри чизиклар), трактор ва прецеп (3 ва 4 эгри чизиклар) тормоз камерасидаги босим эса ошиши кузатилади.


Осциллографдан олинган маълумотни ўзида сақловчи ферромагнит лентали хам қўлланилади. Уларнинг афзаллиги фотолентадаги ёзувнинг кимёвий ишлов бериш жараёнисиз тўғридан – тўғри ЭХМ га ёки махсус анализаторга киритилиш орқали натижани ёзма олиш мумкинлигидир.
Саноатда ишлаб чиқилаётган НО 36 маркали магнитографлар ёзиш учун етти йуллака, тўрт тезликка эга, 750 м рулондаги лента билан таъминланган бўлади.
Сигнал кучсиз бўлганида фойдаланиладиган кучайтиргичларда кириш «бўсағаси» яъни ўлчашга ташқи таъсирлар иложи борича кичик бўлиши керак. Ундан ташқари хисобга олишни бошлашдаги бошланғич даражани ва кучайтириш коэффициентининг (стабиллиги) доимийлиги таъминланиши керак. Одатда амплитудали модуляцияланган ўзгарувчан ток кучайтиргичлар қўлланилганда ўлчашда юқори аниқликка эришилади.
Сигнални модуляциялашга датчик уланган ўзгарувчан ток кўприкли ўлчагични юқори частотали манбага улаш йўли билан эришилади.
Бунда кўприкли ўлчагичнинг чиқишида ўрганилаётган ўзгарувчининг амплитудаси бўйича модуляцияланган кучланиш хосил бўлади. Ўлчов кўпригини ўзгарувчан ток манбаига уланиши параметрик ўзгартиргичли хамма датчикларда қўллаш мумкин.
Модуляцияланган сигнал керагича кучайтирилади ва фазо сезувчи демодулятурга берилади, (5.16-расм). Демодулятор нафақат эгилган (букилган) сигнални ажратиб олади, балким уларни ишоралари ёки фазаларини хам аниқлайди. Тутиб турувчи частотаси кўприкдан чиқиш сигналиникидан 5…8 марта катта. Юқорида кўриб чиқилган схема тензорезисторли, сиғимли ва индуктивли ўзгартиргичлар билан ишлайдиган барча кучайтиргичлар учун асосий хисобланади. Жумладан 8АНЧ-7М, ТАЧ, ТУП-101 ва бошқа маркали 4…10 каналли тензостанциялар юқоридаги схемага асосланган.



5.16-расм. Ўзгарувчан ток кучайтиргичларнинг блок схемаси.


Осциллограф ёрдамида ўлчашда электр занжири қайд қилиш аппаратураси датчиклари турига тўла мос бўлиши керак. Электр занжири эксприментнинг вазифаси ва шароитлари билан бевосита боғлиқ холда танланилади масалан 5.17-расмда тахогенератордан (актив ўзгартиргичдан) чиққан сигнални ёзиб олиш учун осциллографнинг шлейфига юборишни 2 симли электр занжири схемаси келтирилган. Бу ерда занжирга уланган LС (индуктивлик-сиғим) фильтр вазифасини бажаради.





5.17-расм. LС-фильтрли осциллографнинг шлейфига (ШО) тахогенераторни (Т) уланиш электр занжири.



Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling