6-мавзу: Илмий ва илмий-амалий изланишларда ўлчов техникаси Режа


Геометрик: Чизиқли, хажмий ўлчамлар, бурчак, силжиш, амплитуда; Кинематик


Download 1.61 Mb.
bet2/7
Sana17.06.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1529235
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6 маъруза

Геометрик: Чизиқли, хажмий ўлчамлар, бурчак, силжиш, амплитуда;
Кинематик: Тезлик, тезланиш, айланиш частотаси сони;
Динамик: масса, сарф микдори, куч, кучланиш, босим, куч моменти, иш, қувват.
Бошқалар: вақт, харорат, ранг, ёритилганлик ёруғлик кучи, акустик, каттиклик, зичлик, газ таркиби, нурланиш;
Электр: ток, кучланиш, энергия, қувват, .
Экспериментал изланишларда ўлчов мухим ўрин тутади.
Хар қандай экспериментал тадқиқотларда ўлчов приборлари ва воситаларидан фойдаланилади ва уларни тўғри танланилиши тадқиқот натижаларига бевосита дахлдор омил ҳисобланади.
Одатда эксперимент натижалари тадқиқотдан кўзда тутилган масалани ечиш бўйича қўйилган саволга жавоб беришга хизмат қилади ва бу жараён моддий (техник) қурилмалар (тажриба стенди, ўлчов приборлари ва ҳоказолар) ҳамда интелектуал - ташкилий элементларни ўзаро боғлиқлигини мужассамлаштирувчи тизимда амалга оширилади. (5.1- расм).

5.1- расм. Экспериментал тадқиқотларни ифодаловчи мураккаб тизим схемаси
2. Ноэлектрик катталикларни ўлчаш приборлари ва қурилмалари


2.1. Ўлчаш аппаратларининг умумий характеристикалари

Қишлоқ хўжалиги электр истеъмолчилари электр энергияни истемол қилиб уни бошқа тур энергияга айлантириб (механик, иссқлик, ёруғлик) ёки бевосита технологик жараёнларни амалга оширишга яъни иш бажаришга хизмат қилади. Шундай экан энерготехнологик ускуналарни ўрганилаётганда нафақат энергетик балки технологик параметрларини ишлаб чиқилаётган махсулот сифат кўрсаткичларини ўлчаш зарурияти туғилади. Тадқиқот объектининг ўрганилаётган параметрлари ўлчанаётган катталикни электр сигналга айлантириш принципи асосида қурилган ўлчаш аппаратида ҳисобга олинади. Аксарият ноэлектрик катталикларни ўлчаш электрик приборлари кучланиш манбаига уланган датчикдан (ўзгартиргич) рўйхатга олувчи ёки ўлчаш қурилмадан ва кучайтиргичлардан (сигнални кучайтириш зарур бўлган холларда) ташкил топган бўлади /20/.


Ўлчанилаётган катталикларни ўзгартириш (бошқа ўлчашга ўнғай катталикга айлантириш) схемаси 5.2 - расмда келтирилган минорали насос қурилманинг бокидаги сувнинг сатҳини (h) истеъмолчиларга етказиб берилаётган сувнинг хажмини ўлчаш (назорат қилиш) мисолида кўриб чиқамиз. Ўлчанаётган катталик қиймат бокдаги сувнинг сатҳи (h) бокдаги ричакли узаткичга (2) ўрнатилган папловок (1) томонидан қаъбул қилинади. h нинг ўзгариши реостатни (3) харакатланувчи мосламасини сурилиши ва реостатнинг электр занжирига уланган қисми ни ўзгаришига (узатишга ёки қисқартиришга) олиб келади.

5.2 - расм. Ўлчанилаётган катталикни бир турдан бошқа турга айлантириш (ўзгартириш) схемаси

Реостатнинг электр қаршилиги (R) унга бир текисда жойлаштириб ўралган сим ўрамнинг кенглиги ( ) га боғлиқ холда ўзгаради. Бинобарин сув сатҳининг ўзгариши реосттанинг электр манбаъига кетма - кет уланган ўлчаш прибори электр занжирига уланган қисмини ўзгаришига бу эса занжирдаги ток кучини ўзгаришига олиб келади. ўлчаш прибори шкаласини сув сатхи кўрсаткичи орқали градуровка қилинса ушбу прибор орқали сув сатҳигни (h) ўлчаб, бокдан истеъмолчиларга етказиб берилаётган сув миқдорини ҳисоб йўли билан аниқлаш мумкин.


Ўзгартиргич - ўлчанилаётган катталикларни (ҳарорат, чизиқли силжиш, намлик, босим, ёруғлик оқими ва ҳоказолар) қабул қилувчи ва уни ўлчаш ёки электр приборларда ёзиб олиш (сақлаб қолиш) кучайтириш, линия бўйлаб узатишга қулай катталикга айлантириб берувчи қурилма. Масалан: резистив ўзгартиргичларда реостатнинг харакатланувчи контактига маҳкамланган ўлчанаётган катталикни ўзгаришига олиб келувчи қурилмага чизиқли ёки бурчакли оғиши (силжиши) қабул қилиб, реостатнинг электр занжирига уланган қисмини мос равишда қаршилигини ўзгаришига олиб келади.
Тензометрик ўзгартиргич деталлардаги зўриқишни қабул қилиб ўзининг симдан ёки плёнкадан тайёрланган сезгир элементини қаршилигини ўзгариши ҳисобига чиқиш сиганл ҳосил қилади, яъни ўзи уланган кучланиш манбаъида занжир қаршилиги ўзгаришига олиб келади.
Ўзгартиргичлар актив ва пассив турларга бўлинади. Актив ўзгартиргичлар пассив ўзгартиргичлардан фарқли ўлароқ энергия манбаъисиз ўлчанаётган катталикни тўғридан тўғри электр сигналига айлантириб беради. Пассив ўзгартиргичларга пъезоэлектрик ва индукцион ўзгартиргичлар ва техогенераторлар киради. Аатив ўзгартиргичларга резистив ўзгартиргичлар (контактли, тензорезисторли сиғимли) ва электромагнит ўзгартиргичлар киради.
Датчиклар ўзгартириш принципидан қатий назар бирон бир аниқ каталикни (миқдорни) ўлчашни таъминлай оладиган муаян бир конструктив ижро этилган ўзгартиргичдир. Масалан: деталларда зўриқишни ўлчайдиган тензометрик датчик, сувни сатхини ўлчайдирган қолқовучли датчик ва ҳакозалар. Ўрганилаётган катталик (миқдор) датчикни ўзгартиришдан чиққанда (чиқиш сигнал) кучсиз бўлган ҳолда уникучайтириш зарурияти туғилади. Кучайтиргич ўлчаш қурилманинг оралиқ элементи хисобланади.
Ўлчов тизимининг асосий элемент хисобланувчи датчиклар қатор талабларга жавоб бериши керак:
- Ўлчанаётган катталикни ўзгаришига нисбатан юқори сезгирликка эга бўлиши, яъни чиқиш катталиги (чиқиш сигнали) - ни ўзгаришини ўлчанилаётган кириш катталикни ўзгаришига нисбати имкон қадар катта сонга тўғри келиши (5.3-расм )
- Характеристикасини вақт ва ташқи мухит параметрларига нисбатан стабиллиги;
- Ташқи таъсирларга турғунлиги (механик, кимёвий) чидамли бўлиши ва хоказолар.

5.3 - расм. Ўзгартиргични (датчикни) сезгирлигини тушунтиришга оид.

5.2 - расмдаги сув сатхини ўзгариши ( ) натижасида реостатнинг қаршилигини ўзгариши ( ) қанча катта бўлса реостат, электр манбаи ва қайд этиш приборлари кетма-кет уланган занжирдаги ток кучи хам шунча катта бўлади. Бу деганимиз датчикнинг сезгирлик даражаси юқори демакдир.



Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling