AutoPlay Media Studio дастурида мультимедиали интерактив ўқув-услубий қўлланмаларни ва электрон таълим ресурсларини яратиш
AutoPlay Media Studio ишга туширилгач, аввало лойиҳа билан боғлиқ бир нечта буйруқларни ўз ичига олувчи мулоқот ойнаси юзага келади
Бу мулоқот ойнасида қуйидаги учта таклиф илгари сурилган бўлади:
1) Create a new project/Создать новый проект (Янги лойиҳа яратиш).
2) Open an existing project/Открыть существующий проект(Мавжуд лойиҳалардан бирини очиш ).
3) Restore last open project/Восстановить последний проект (Охирги ишланган лойиҳани очиш ).
AutoPlay Media Studioнинг ҳар бир буйруқларни бажарувчи тугма ва унга мос скриптлар учун тайёр кодлар тўпламини ҳам тақдим этади.
Шундай қилиб, юқоридаги таклифга биноан биз “Create a new project” бандини танласак, у ҳолда бир нечта янги лойиҳа шаблонларини таклиф этишдан иборат қуйидаги мулоқот ойнаси очилади
AutoPlay Media Studio дастур ойнаси қуйидаги тузилишга эга.
1. Дастур ойнасининг сарлавҳа сатри.
2. Дастур ойнасининг меню сатри.
3. Ускуна (Инструмент) лар панели сатри.
4. Лойиҳа элементлари мулоқот ойнаси.
5. Хусусиятлар (Properties) мулоқот сатри.
6. Ҳолат ва лойиҳа ҳажми (Project Size) сатри.
Дастур ойнасининг сарлавҳа сатрида лойиҳа номи, дастур номи ва ойнани бошқариш элементлари жойлашган. Ойнанинг меню сатрида қуйидаги менюлар жойлашган:
File (Файл). Бу меню орқали янги лойиҳа яратиш, мавжуд лойиҳа ойнасини очиш, лойиҳани сақлаш, лойиҳани экспорт қилиш, дастурдан чиқиш каби ишларни бажариш мумкин.
Tools (Инструменты). Базида AutoPlay Media Studio дастурининг галериясидаги мавжуд буйруқ тугмалари дизайн жиҳатидан етарли бўлмай қолиши мукин. Шундай пайтларда ушбу менюнинг “Button Maker” бандига мурожаат қилиб янги кўринишдаги буйруқ тугмаларини яратиш мумкин. Бундан ташқари лойиҳа учун сценарий кодини ёзиш ҳам шу менюда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |