3-амалий машғулот. Мультимедиали интерактив ўқув-услубий қўлланмаларни ва электрон таълим ресурсларини яратиш, улардан таълим тизимида фойдаланиш. Qr-код ва ундан фойдаланиш


Download 0.72 Mb.
bet3/6
Sana09.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1448736
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Малака 3-амалий машғулот

Edit (Правка). Бу меню орқали охирги бажарилган амални бекор қилиш ёки такрорлаш, ажратилган объектни кесиб олиш, унинг нусхасини олиш ва бошқа жойга қўйиш, ўчириш, саҳифа дубликатини ҳосил қилиш, бир турга мансуб объектларни гуруҳлаш, объектни “қулфлаш”, объектни фиксирлаб қўйиш ва яширин ҳолатга ўтказиш каби ишларни бажариш мумкин.
Align (Выравнивание). Бунда объектнинг саҳифага (ишчи соҳага) нисбатан координаталар бўйича, масалан, горизонтал, вертикал, ва бошқа ўлчамларга нисбатан жойлашув ҳолатини белгилаб олиш мумкин.
Page (Страница). Бу меню лойиҳадаги саҳифалар учун хизмат қилади. Масалан, лойиҳага янги саҳифа қўшиш, мавжуд танланган саҳифани ўчириш, мавжуд саҳифанинг дубликатини (айнан нусхасини) ҳосил қилиш, саҳифанинг хоссасига оид мулоқот ойнасини чақириш каби ишларни бажариш мумкин.
Object (Объект). Бу менюда 24 та объектни саҳифага қўйиш имконияти мавжуд бўлиб, шундан 17 таси конструкторлик тизимида ишлатиладиган стандарт объектлар бўлса, қолган 7 таси плагин тарзида ташкил этилган объектлар бўлиб, улар “Plugins” буйруғи орқали саҳифага қўйилади, масалан, Calendar, Windows стилидаги “Win-Button” номли буйруқ тугмаси, Slider ва ҳ.к. Шунингдек, “Properties” буйруғидан фойдаланиб, саҳифада белгиланган объектнинг хоссалар ойнасини ҳосил қилиш имконияти мавжуд.
Project (Проект). Лойиҳани ҳар томонлама мукаммал ишлаш учун имтиёзли ёрдам кўрсатадиган ажойиб меню ҳисобланади. Унинг “Settings” бандига мурожаат қилиб, лойиҳага оид хоссаларни ўзгартириш, “Menyu Bar…” бандига мурожаат қилиб, яратилаётган амалий дастур ойнасини хусусий меню билан таъминлаш, “Global Functions…” банди орқали лойиҳадаги барча саҳифаларга бирдек тегишли бўлган функция қисм дастурларини ёзиш мумкин. Шунингдек, турли мультимедиа ҳужжатларини ва плагинларни жойлаштиришни ҳам шу менюда муваффақиятли амалга ошириш мумкин.
View (Вид). Бу меню асосан амалий дастур қуриш жараёнида AutoPlay Media Studio дастур ойнасининг ташқи кўринишини турли жиҳозлар билан бойитишга хизмат қилади, масалан, турли инструментлар панелини кўринадиган қилиб қўйиш (Tool Bars), турли мулоқот ойналарини дастур ойнасида акслантириб қўйиш (Panes), саҳифа параметрларини белгилаш учун чизғич (Ruler) ва тўр (Grid Грид) ҳосил қилиш, бир саҳифадан бошқа саҳифага тез ўтиш (Find Page) ва бошқа ишларни бажариш мумкин.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling