iSpring Suite 9 дастурида мультимедиали интерактив ўқув-услубий қўлланмаларни ва электрон таълим ресурсларини яратиш
Одатда тақдимот яратишда Microsoft Power Point дастуридан кенг фойдаланилади ва унда *.ppt, *.pptx каби кенгайтмаларга эга бўлган файллар яратилади. Ушбу дастурнинг имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда Microsoft PowerPoint дастурида яратилган тақдимотларни масофавий таълим тизимларида қулайлик билан намойиш қилиш мақсадида iSpring дастурини ўрнатиш тавсия этилади. iSpring дастури Microsoft PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимотни *.exe, *.swf, *.html форматларига конвертациялаш имкониятини беради:
Дастур ишлаши учун шахсий компьютерда Adobe Flash Player дастури ўрнатилган бўлиши лозим.
iSpring дастурининг iSpring Free, iSpring PRO, iSpring Presenter ва iSpring Suite, iSpring Flip каби версиялари мавжуд бўлиб, қуйида iSpring Suite 9 дастури ҳақида маълумотлар берамиз.
Дастур ўрнатилгач, Windows ишчи ойнасида дастур ёрлиғи ҳамда Microsoft Power Point дастурида iSpring Suite менюси намоён бўлади.
iSpring Suite 9 дастури панелида тугмалар қуйидаги гуруҳларга ажратиб жойлаштирилган:
Публикация – гуруҳда жойлашган Просмотр ва Публикация тугмалари ёрдамида яратилган файл кўриб чиқилади ва хотирада сақланади
Презентация- гуруҳидаги тугмалар ёрдамида презентация тизимини таҳрирлаш, ташқи ресурслар ссилкасини бошқариш, маърузачиларга ахборотларни, ташкилот логотиплари ва ташкилотнинг веб-сайт ссилкасини қўшиш, Power Point презентациялари ва алоҳида папкада барча бир-бирига боғлиқ ресурсларни экспорт қилиш мумкин.
Сопровождение- гуруҳи тугмалари ёрдамида овоз ёзиш, видео жойлаштириш ва уларни таҳрирлаш мумкин.
Вставка- тест, 3D-китоб, савол-жавоб, каталог, вақт шкаласи, диалоглар яратиш, персонажлардан фойдаланиш, экрандаги жараённи ёзиб олиш, флеш роликлар танлаш ҳамда YouTube ва Web дан маълумотлар олиб жойлаштириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |