3-Amaliy mashg’ulot (2-soat) Mavzu: Korxona operasion faoliyatining tahlili Uslubiy ko’rsatmalar Darsning o’quv maqsadi


Download 92.12 Kb.
bet2/4
Sana21.06.2023
Hajmi92.12 Kb.
#1643609
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу

асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар

Амортизация

фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси

Фойдали хизмат муддати

корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори. Қуриб битказиш, асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантириш бўйича ишлар тугатилганидан сўнг фойдаланишга киритилган асосий воситалар учун фойдали хизмат муддати бўлиб ушбу ишлар тугатилганидан сўнг мазкур асосий воситалар фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб корхона томонидан асосий воситалардан фойдаланиладиган вақт даври ёки корхона ушбу асосий воситаларни қўллашдан олишни кутаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) миқдори ҳисобланади

Бошланғич қиймат

тўланган ва қопланмайдиган солиқларни (йиғимларни), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва исталган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича қилинган харажатларнинг қиймати

Жорий қиймат

маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма

Қолдиқ (баланс) қиймат

жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати

Тугатиш қиймати

асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг фараз қилинаётган суммаси




Download 92.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling