Е. Деминг Японияда сифатни бошқаришга бағишлаган 14 та тамойили (постулоти)ни таклиф етган. Ва сифатни доимий яхшилаб бориш бўйича тамойилни ишлаб чиқиб, ишлаб чиқаришга жорий етиши Япония саноатида инқилобга олиб келган.
Эдвард Деминг тамойиллари:
1. Корхонанинг доимий мақсади ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ва кўрсатиладиган хизматларни сифатини яхшилаш бўлиши керак. Сифатни яхшилашда эпизодик ишлаш мумкин эмас. Қаттик конкуренция (рақобат) такомиллаштириш йўлидаги хатти харакатларга узлуксиз талаблар қўяди. Бу конкуренция ёки талаблар ресурсларни шундай тақсимланишини тақозо этиши керакки, у узоқ муддатли ютуқни таъминлаши керак, бу эса ўз навбатида сифатли маҳсулотни стабил (барқарор) ишлаб чиқаришга ва корхонанинг рақобатбардошлигини оширишга олиб келади.
2. Номувофиқликка мутлақо йўл қўймасликдан иборат янги қурилма (фалсафа) қабул қилиш.
Рақобатда (конкуренцияда) чидаш учун хаттоки минимал нуқсонларга, хатоларга, тўхталиб қолишларига йўл қўйилмайдиган бошқариш йўлларини қабул қилиш керак. Корхона раҳбарияти ўзининг маъсулиятини хис этиши керак ва ҳар қандай ўзгаришларда бошқарувни ўз қўлига олиши керак.
3. Сифатни оммавий назоратга боғлиқлигини чеклаш керак.
Тайёрловчи сотиб олувчи ташкилотлардан махсулот сифатини статистик исботи билан талаб этиш керак. Ҳар қандай нуқсонларни, уларни содир бўлишини иложи борича чеклаш зурур.
Статистик методларин қўллаш нуқсонларни аниқлаш ва тузатишга кетадиган харажатларни камайтиришга имкон беради.
4. Фақат арзон нархда сотиб олиш амалиётига бархам бериш.
Шартнома тузишда маҳсулотни ўзининг вазифасига ҳамда етказиб берувчи (таъминловчи) нинг репутациясини ҳисобга олган холда унинг ҳар томонлама нархига (баҳосига) мувофиқлиги асос бўлиши керак.
5. Ҳар бир жараённи яхшилаш.
Маъмурият корхонанинг хар қандай фаолиятини доимо такомиллаштириши керак: режалаштириш, ишлаб чиқиш, ҳизматлар ва бошқ. Бу масалада муаммолар башорат қилиниши ва изланиши кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |