3-amaliy mashg’ulot Xalqaro iso 9000 seriyasidagi standartlar toʻgʻrisida


Download 236.27 Kb.
bet7/7
Sana09.03.2023
Hajmi236.27 Kb.
#1255546
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-amaliy

4-расм. Деминг занжир реакцияси

Худди шундай япон автомобил фирмалар Америка бозорига тарқалди (кириб борди). Мунтазам равишда жараёнларни яхшилаш билан улар секин аста нархларни пасайтириш имконига эга бўлишди. Нархларни пасайиши, даромадни камайиши ҳисобига эмас, балки маҳсулотнинг таннархи ва нархи орасидаги тез ўсувчан оралиқ туфайли рўй беради.



Сифат менежменти тизими нима (СМТ).
СМТ-бу корхонанинг барча ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини бошқаришдир, ҳамда, аввало чуқур пухта ўйланган иш қоидалари ва корхона диорасида ишчиларнинг ўзаро муносабатлари-ки, улар керакли хажмда хужжатлаштирилади.
СМТ-бу корхонада сифат сохасида доимий сиёсат ва мақсадни шакллантириш учун тузилган бошқариш (идора этиш) тизимидир.
Сифатли менежмент тизими шундай йўл тутадики бу билан ташкилот сифатини таъминлаш билан боғлиқ ишга оид масалаларни ҳал қилади. Кенг маънода бу корхонанинг ташкилий структурасини қамраб олади, хужжатларни, ишлаб чиқариш жараёнлар ва ресурслар махсулот сифати сохасида қўйилган мақсадга эришиш учун қўлланиладиган тизимидир.
Сифат менежменти тизимининг мақсади, олиб борадиган фаолиятига кўра кўпгина кичик корхоналар хозирданоқ стандарт нима талаб қилса, шуни бажаряпти.
СМТ нинг унумли ва самарали ишларининг асосий элементлари қуйидагилар:

  • Сифат соҳасида сиёсат ва мақсади;

  • Ресурсларни мавжудлиги (моддий, молиявий, информацион таъминот);

  • Мақсадга эришишни шаклланган алгоритми (жараёнлар, амаллар ва хужжатлар);

  • Ташкилот структураси.


СМТ нинг вазифаси
СМТ корхона махсулоти ва ҳизматининг сифатини таъминлашга қаратилган ва истеъмолчиларни эътиборини мана шу сифатига “қаратади”.
Асосий (бош) мақсад-ҳар бир маҳсулотни назорат қилиш керак эмас, шундай қилиш керак-ки, ишда хато бўлмасин, чунки хато яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқаришга олиб келади (сифатсиз махсулот).
Нуқсонни сабаби-нотўғри ишлаш. Нуқсон бўлмаслиги учун, сифатли маҳслот ишлаб чиқиш учун тўғри ишлаш бўйича инструкция ишлаб чиқиш ва бу хатти-ҳаракатларни (фаолиятни) назорат қилиш керак.
Бу тизимларнинг асосий афзаллиги-у ҳам бўлса эътиборни истеъмолчиларга ва тайёр махсулотнинг сифат назоратига ва нуқсонларни тузатишга эмас, балки уни махсулотни хаётий циклининг дастлабки этапида бартараф этишга қаратилганлигидир.
Маҳсулот сифатининг даражасини бир-биридан алоҳида ажратилган тадбирларни тадбиқ қилиш ҳисобига кўтариш мумкин эмас. Мана шу тизим вужудга келади. Тизимни ўзаро узвий боғланган жараёнларни бошқариш ташкилотни ўз олдига қўйган мақсадига йўлида унинг унумдорлигини, самарадорлигини яхшилайди.
Сифат менежменти-бу оддий назорат ва нуқсонли махсулотларни браковкалашдан кўра анчагина кўпроқ. Бунга барча режалаштиришга, таъминлашга назорат, тахлил ва махсулот сифатини яхшилашга йўналтирилган фаолиятни ўз ичига олади.
Download 236.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling