3-amaliy mashg’ulot Xalqaro iso 9000 seriyasidagi standartlar toʻgʻrisida


Download 236.27 Kb.
bet3/7
Sana09.03.2023
Hajmi236.27 Kb.
#1255546
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-amaliy

Е.У.Демингнинг 14 тамойили

Сифатни бошқариш фаза (босқич) лари бошланиши 1950-йилдан бошлаб ҳисоблаш қабул қилинган. Америкалик ишлаб чиқариш корхоналарида сифатни бошқариш бўйича етук мутахассис, доктор Э. Демингниш Япониянинг етакчи саноатчилари олдида маъруза билан чиқиши, ушбу давлат саноатида кескин бурилиш ясашга олиб келган (инқилоб даражасидаги) ходиса бўлган.


Бошқа бир сифатни бошқариш бўйича етук мутахассис, америкалик (асли Руминиялик) Жозеф Журан хам Япония хукуматининг техник ёрдамчиси сифатида таклиф этилади, хамда у Э. Деминг рахнамолигида Япония корхоналарида ишлаб чикарилаётган махсулотлар сифатини ошириш буйича маҳсус дастур ишлаб чиқади, дастурнинг асосий ғояси: «Маҳсулот сифатининг асоси - мехнат сифати ва барча даражаларда сифатли бошқарув, яъни одамлар жамоаси ишини хар бир ҳодим ўз ишидан ҳузур қиладиган тарзда ташкил этилишидир» деган фикрлардан иборат эди.
Дастур, энди фақат ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштиришга эмас, балки умуман сифат тизимни такомиллаштиришга, компания юкори раҳбариятининг сифат муаммоларида бевосита иштирок этишига, компаниянинг пастдан юкори лавозимгача бўлган барча ходимларини сифатни таьминлашнинг асосий усулларига ўқитиш, ходимларни юкори сифатли мехнат қилишга, рағбатлантиришга алохида эътибор беришга асосланган.
Истеъмолчига брак махсулот етиб боришига йўл қўймаслик концепцияси ва яроқли буюмлар чиқишини кўпайтириш концепцияси ўрниии «нуксонлар ноль» концепцияси эгаллади.
Айнан сифатни бошкариш бўйича дунёга машхур олим ва мутахасис - Эдвардс Деминг гояларини изчил амалга ошириш (ишлаб чиқариш жараёнига тўла татбик этиш) туфайли Япония, табиий ресурслари жуда кам ва уруш сабабли вайрон (ночор) бўлиб қолган мамлакат, жахоннинг энг бой мамлакатларидан бирига айланди. Юқорида қайд этилган олим ва мутахассисларнинг сифатни бошқаришга бағишланган фаза (боскич)ларни яратиш ва
ривожлантиришга қўшган ҳиссаларини бирма - бир кўриб чиқамиз.


«Истеьмолчи - ишлаб чиқариш жараёни (занжири)нинг жуда муҳим қисмидир. Доимо истеъмапчидан олдинда бўлиш
керак. Ахир, истеъмолчи доимо ўзига бир, икки, беш йилдан кейин нима зарурлагини яхши билмайди - ку».
Э.У. Демииг

Download 236.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling