5- тамойил. Бошқарувга тизимли ёндашув.
Ташкилотнинг яхши натижаларга эришиши ва самарадорлигига кўмаклашадиган белгиланган мақсадлар йўлидаги ўзаро боғлик жараёнлар тизимини идентификациялаш, тушуниш ва бошкариш.
Корхонанинг мақсадига эришиш самарадорлигига ўзаро алоқадор жараёнлар тизимини бошқариш ўз хиссасини қўшади. Қўйилган максадга еришиш учун ўзаро алоқадор динамик жараёнлар тизимини яратиш ва бошқариш, ташкилот фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Тизимли ёндашув барча фаолият турларини мувофиқлаштиришни талаб этади. Шунингдек, ишларни ташкиллаштиришни «режали усулини», одамларни бошқарувга жалб этиш, уларга мажбуриягларини юклатиш ва ишонч билдириш.
6- тамойил. Доимий яхшилаб бориш.
Доимий яхшилаб бориш ташкилотнинг ўзгармас мақсади ҳисобланади. Доимий яхшилаш маҳсулотларнинг хоссалари ва тавсифларини ошириш ёки ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун фойдаланиладиган жараёнларнинг самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш учун қилинадиган ҳаракагларга тааллуқлидир.
Доимий яхшилаб бориш инсоннинг ўзидан бошланади ва яхшиланиш томонига кўйилган биринчи қадам - уни энг яхши сифатларини, билимини, тажрибасини мукаммаллаштиришидир.
Иккинчи кадам - доимий ўқитиш ва яхши мухитни яратиш орқали жамоа бўлиб ишлашдан самарага эришиш.
Учинчи кадам - тартибни сақлашни ташкиллаштириш орқали ишхонада, иш жойида муҳитни яхшилаш.
7- тамойил. Фактларга асослаииб қарор қабул қилиш.
Қарорлар самарадорлиги маьлумотлар ва аҳборотларни мантиқий ва интуитив тахлил қилишга асосланади.
Тўғри маълумотларни таҳлил этиш асосида самарали қарорлар қабул қилинади. Фактлар асосида қарор қабул қилиш самарасиз бошқарув қарорларидан келадиган катта йўқотишларнинг олдини олади. Шу билан бирга доим тўпланиладиган маьлумотлар билим даражасини оширишга хизмат қилади.
8-тамойил. Таъминотчи (махсулот етказиб берувчилар)лар билан ўзаро манфаатли муносабатда бўлиш.
Ташкилот ва унинг маҳсулот (мол) етказиб берувчилари (таъминотчи) ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатлар хар икки томоннинг бойликлар яратиш бўйича имкониятларини оширади.
Таъминотчилар - ташкилотингиз муваффакиятини зарурий шартидир. Ташкилот ўз таъминотчиларисиз иш фаолияти самарадорлигига эриша олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |