6. Барча ишчиларни шу қаторда администрацияни ҳам ўқитиш.
Иш ўринларида замонавий ўқитиш методларидан фойдаланиш кўзда тутилади. Ўқитишни энг муҳим қисми технологик жараёнларни бошқаришда статистик методлари бўлиши керак. Ишчиларни ишлаб чиқаришда содир бўладиган янгиликлардан орқада қолмаслик имкониятлари таъминланиши керак.
7. Бошқаришда (идора этишда) янги методларини жорий қилиш мастерлар ва назоратчилар ўзларининг эътиборини одамларга ёрдам беришга ва станоклар ишларини нечоғлик яхши бажаришларига қаратишлари керак. Уларнинг роли-бу “ўқитувчининг роли, хакамники эмас”. Асосий мақсад рентабелликни кўтаришга келтириладиган сифатни яхшилашдан иборат бўлиши керак. Ўз навбатида, маъмурият, ишчиларни сифатни ёмонлашишини келтириб чиқарувчи муаммолар бўйича кечиктирмайдиган тадбирлар қабул қилинишини кафолатлайди.
8. Қўрқувга бархам бермоқ. Ишчилар ва бошлиқлар орасидаги иккитомонлама алоқани авж олдириш ва рағбатлантириш керак. Ишчиларни корхона манфаати йўлида унумли, самарали ишлашга йўналтириш зарур. Қўрқув, чўчиш меҳнатга нисбатан устунлик, мағрурликни йўқотиш, бу эса сифатга ўз таъсирини кўрсатади. Ташкилотда жуда қатъий, эркин ва салбий таъсирлардан холи атмосфера хукм суриши керак.
9. Бўлимлар орасидаги ғовларни йўқотиш.
Бўлимлар орасидаги ғовлар баъзида бир кичик гуруҳларда фойда келтириши мумкин, лекин бутун бир ташкилот фойдасига эмас. Шунинг учун ҳар бир ходим, ишчи ўзининг ташкилотини бир бутун деб қабул қилиши керак ва ўзини умумий ташкилотдаги ўрнини билиши ва умумий ташкилот ишини ривожи йўлида ҳизмат қилиши керак.
10. Лозунг ва чақириқларни йўқотиш.
Баъзи бошлиқлар ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг сифати ва ишлаб чиқариш, меҳнат унумдорлиги чиқариладиган буйруқларга боғлиқ деб билишади. Улар ўзларининг ишлари ва умуман ишлаб чиқариш тизимини тахлили билан бош қотирмайдилар.
Лекин ишчилардан нуқсонсиз маҳсулотларни талаб этиш мумкин эмас, агар маҳсулот ишлаб чиқаришда ишлатилган материаллар сифатсиз бўлса ёки технологик жараён берилган параметрларни таъминлай олмаса.
Баъзи менежерларни сифатсиз махсулот ишлаб чиқарилганда айбни ишчилар зиммасига юклашга ҳаракат қилиши бошқаришни энг жиддий хатоси ҳисобланади. Сифати ёмон маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг асосий сабабини тизимдан ахтариш керак, унинг ишчи кучидан эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |