3-amaliy mashg’ulot Xalqaro iso 9000 seriyasidagi standartlar toʻgʻrisida


Ишчилар учун миқдорий меъёрларга ва маъмурият учун миқдорий кўрсаткичларга чек қўйиш керак


Download 236.27 Kb.
bet6/7
Sana09.03.2023
Hajmi236.27 Kb.
#1255546
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-amaliy

11. Ишчилар учун миқдорий меъёрларга ва маъмурият учун миқдорий кўрсаткичларга чек қўйиш керак.
Миқдорий меъёрлар ишчиларни меҳнат унумдорлигини баҳолаш воситаси сифатида қулай. Аммо хар бир ишчининг қилган меҳнатини натижаси на фақат унинг шахсий қобиляти, ғайратига, ишлаб чиқариш жараёнига, асбоб-ускуналарнинг холатига, материалларнинг сифатига ҳам боғлиқ. Агар юқоридаги барча боғлиқликларни ҳисобга олиш имкони бўлганда эди, миқдорий методлар ўзини оқлаган бўлар эди. Менежерларнинг иши кўпинча миқдорий кўрсаткичлар (хар йиллик рейтинг, мақсадли бошқариш самарадорлигини баҳолаш) ёрдамида баҳоланади. Бундай метод одамларни камситади уларнинг ташаббусини, ғайратини сўндиради. Албатта, сифат бўйича баҳолашдан кўра, миқдорий баҳолаш анча содда, осон.
Миқдорий баҳолаш шахсият учун ёмон таъсир этади, уни бузади.
12. Одамларга ўзларининг мутахассисликларидан мағрурланишларига халақит берадиган тўсиқларни йўқотиш.
Ишчи учун енгиб бўлмайдиган тўсиқлар, охир оқибат унинг ижодий қобилятини синдиради. Ишчи қачонки, умумий ишга ўз ҳиссасини қўшаётганини реал ҳис этсагина, қилаётган ишидан, ўзининг мутахассислигидан (малакасидан) ғурурланиши мумкин. Ишчининг фаолиятини фақат конкрет топшириқ билан чегараланиши бўтун тасаввурга эга бўлишига имкон бермайди. Шу билан бирга бирон кичик масала ҳам агар унга ташкилотнинг умумий ютуғи нуқтаи назаридан қаралса салмоқлм вазнга эга бўлади.
13. Таълим (ўқитиш) олиш ва ўз устида ишлашни рағбатлантириш.
Одамларга ўз ишини бошидан яхши бажаришга интилиш хос хусусият ва уларга буни амалга ошириш учун ўз устида ишлашга ва мехнат қилиш жараёнида қўшимча билимларга эга бўлишларига имкон бериш керак.
14. Сифат сохасидаги юқори звено бошлиғига аниқ мажбурият ўрнатиш.
Сифат бошлиқ кобинетида жамғарилади. Сифатни доимий шакллантириш масаласини ечими қўл остидагиларга топшириш мумкин эмас. Юқори даражадаги бошлиқ, маъмурият, бевосита ижрочилар-хаммалари юқорида таъкидланган 13 пунктларни хаётга тадбиқ этишлари зурур.
Ишчилар доимий ўқитилса, сифат масаласига тўғри ёндошилса, ишчиларни ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келадиган муаммоларни мунозара қилишга жалб этилса яхши натижаларга эришиш мумкин. Аммо, бу йўлда ниҳоятда эхтиёткорликка риоя қилиш керак: корхонани бошқариш бошлиқни сифатни яхшилаш учун уриниши нотўғри ташкил этилиши, керакмас ташвишларни келтириб чиқариши мумкин ва ижрочилик интизомини пасайтириб юбориши мумкин. Демингнинг 14 постулати ўзаро узвий боғланган комплексни ташкил этади. 14 та постулатдан бирон бирини рад этилиши қолганларга салбий таъсир этиши мумкин. Деминг принциплари компанияни узоқ муддатли ва барқарор ишлашига йўналтирилади. Деминг постулатлари одамларни манфаатлари, қизиқишлари ва интилишларини биринчи ўринга қўйган холда менежерларни корхона фаолиятини доимий такомиллаштириш учун шароит яратишга ундайди. Бу фалсафанинг моҳияти қуйидаги сўзларда ифодаланади: “Сифатга йўл чексиз”....
Истеъмолчини талабани қаноатлантириш масаласини қўйиб, Деминг таъкидлайди, сифат қанчалик юқори бўлса, шунчалик у арзонга тушади.
Деминг томонидан сифатни ишлаб чиқариш иқтисодига таъсирини тасвирлайдиган схема таклиф қилинган. Схема “Демингни занжирли реакцияси” номи билан юритилади (расм 4). Бозор муносабатларини яхшилашда компанияни муваффақиятли иш олиб боришини, унумдорликни кўтариш, харажатларни камайтиришни яққол кўргазмасидир.




Download 236.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling