3. Бирор тижорат банки (Ўзбекистон банклари) мисолида унинг очиқ валюта позициясини таҳлил қилинг?


-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоблар ва тўловлар


Download 28.19 Kb.
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi28.19 Kb.
#1537759
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
XVO oxrgi

9-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоблар ва тўловлар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун тарифлар, нархлар, шу жумладан миллий электрон савдо майдончаларидаги шундай тарифлар, нархлар, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондлари (устав капиталлари) миқдорларига доир талаблар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномалари доирасида жалб этиладиган чет эл инвестициялари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида йўл қўйилади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 январдаги ЎРҚ-669-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 03/21/669/0060-сон)
Давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида ундирилади, бундан консуллик йиғимлари мустасно.
10-модда. Резидентларнинг валюта қимматликлари ва улардан фойдаланилиши
Резидент жисмоний шахслар валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида:
ўз мулкида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган, ўтказилган ёки жўнатилган, Ўзбекистон Республикасида олинган ёки сотиб олинган валюта қимматликларига эга бўлишга ва улардан ўз ихтиёрига кўра фойдаланишга;
носавдо тусидаги халқаро трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга оширишга;
валюта қимматликларини қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга, ўтказишга ва жўнатишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга, ўтказишга ҳамда жўнатишга ҳақли.
(10-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/00375-сон)
Резидент юридик шахслар валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида:
ўз мулкида валюта қимматликларига эга бўлишга;
чет эл валютасини қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига ўтказишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ўтказишга ҳақли.
(10-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/00375-сон)

Download 28.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling