3-боб. Нарх дискриминацияси
Download 81.3 Kb.
|
narx discr — копия (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3. Ночизиқли нархлаштириш ва сифат жиҳатидан нарх дискриминацияси 3.1. Нарх дискриминацияси тушунчаси ва механизми
3-БОБ. НАРХ ДИСКРИМИНАЦИЯСИ 3.1. Нарх дискриминацияси тушунчаси ва механизми 3.2. Биринчи даражали, иккинчи даражали ва учинчи даражали нарх дискриминацияси 3.3. Ночизиқли нархлаштириш ва сифат жиҳатидан нарх дискриминацияси 3.1. Нарх дискриминацияси тушунчаси ва механизми Аксарият ҳолларда биз монополист корхоналар бир турдаги товар ишлаб чиқаради ва уни битта нархда (ҳар бир бирлиги учун) сотади деб тахмин қиламиз. Одатда, товарларни бир хил нархларда сотиш жамият аъзолари томонидан истеъмол қилинмаган ортиқча товар миқдорни вужудга келтиради. Дарҳақиқат, истеъмол қилинмаган ортиқча товарларни ўзлаштиришнинг имкони йўқ, монополист корхоналар ушбу муаммони ҳал қилишда айнан бир товар учун турлича нарх белгилаш амалиётини қўллайди. Эгилувчан нархларни белгилаш чакана бозорларнинг аксарият учун оқилона қоида бўлиши мумкин. Бироқ, айнан бир турдаги иқтисодий товарни турли истеъмолчиларга турлича нархларда сотиш амалиёти барчамизга маълум. Товарнинг нархи, ҳатто ишлаб чиқариш харажатларида фарқ бўлмаса ҳам, шаҳар ёки қишлоқда, у ёки бу дўконда турлича бўлиши мумкин. Битта иқтисодий товар бир харидорга икки хил нархда сотилиши ҳам мумкин. Бу, масалан, ишлаб чиқарувчи томонидан миқдор кўрсаткичлар учун чегирмаларни жорий этишда қўлланилади, бунда истеъмолчи чекланган бирликдаги товарни олдинги харид қлинган бирликдан пастроқ нархда сотиб олиш мумкин бўлади. Биз буни маркетинг амалиёти сифатида қўшимча товар миқдори сифатида қабул қилишга одатланганмиз. Монополиянинг моҳиятини очиб берар эканмиз бир қарашда унинг иқтисодиёт учун наф келтириши ёки акс таъсир кўрсатишини билиш мушкул вазият. Чунки стратегик соҳалар (транспорт соҳаси, нефт-газ, автомобилсозлик) монопол мавқега эга. Аксинча монопол мавқега эга айрим соҳалар мунтазам равишда зарар кўриб ишлайди (масалан, электр энергияси, иссиқлик таъминоти) 3.1-расмда корхона томонидан олинадиган фойда монопол шароитларда қандай бўлишлиги кўриб чиқилган. Агарда ушбу фирма рақобат муҳитида “қоидага асосан” харакат қилганида маржинал харажатлар МС нинг ўртача тушумга тенглигидан келиб чиққан холда д'0, ҳажмдаги товарни бозорга чиқарган бўлур эди. Мувозанат 3.1-расмда кўрсатилганидек, с' нуқтада, товар нархи р'0 даражада, яъни монопол нархдан паст бўлади. Тушум хажми эса a'b'c'd' туртбурчакнинг юзига тенг. Бу монопол даромаддан сезиларли даражада паст. Бизнинг мисолимизда фирма бозорни монополлаштиради ва истеъмолчиларга q'о-qо хажмга тенг маҳсулотни чиқармайди ва нархни ошириш эвазига юқори монопол тушумга эга бўлади. Бундай ҳолатда жамиятнинг моддий фаровонлик кўрсаткичи пасайиб кетади. Эркин бозор муносабатлари ва рақобат муҳити мавжуд бўлганда моддий фаровонлик хажми b'ртс' тўртбурчак хажмига тенг бўлар эди. Бозорнинг монополлашуви оқибатида моддий фаорвонлик bртс учбурчак хажмига тенг бўлиб қолади. Истеъмолчиларнинг пул маблағларининг катта қисми нархнинг ошиши ва товар хажмининг камайиши оқибатида моддийлашмайди ва монопол фирма қўлига келиб тушади. Монополлашув уй хўжаликлари даромадларининг нотўғри тақсимланишига олиб келади. Аммо монопол фирма аҳоли қўлидаги барча маблағларни юқори нарх орқали даромад сифатида тортиб ололмайди. Аҳолининг ҳам маълум ҳажмдаги пул маблағлари монпол товарни харид қилиш чоғида монопол фирмага етиб бормайди. Бу йўқотилган хажм fcc' учбурчакнинг юзига тенг. Монопол фирма агарда юқори нархларда ўз товаринининг барчасини истеъмолчиларга сота олганида у аҳолининг барча маблағларини ўзига олган бўлар эди. Шуни айтиш мумкинки, монопол корхона томонидан бир турдаги (жисмоний) маҳсулотнинг иккита бирлиги бир хил истеъмолчига ёки бошқасига ҳар хил нархда сотилганда нарх дискриминациясини қўллайди. Download 81.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling