3-боб. Нарх дискриминацияси


Download 81.3 Kb.
bet4/5
Sana04.02.2023
Hajmi81.3 Kb.
#1157109
1   2   3   4   5
Bog'liq
narx discr — копия (2)

q01 + q02q0
шундай қилиб фирма нарх дискриминацияси орқали сотиш хажмини ва фойдасини оширади. Бу нафақат сигарет бозорида, балки бошқа товарларга нисбатан олиб қараганда ҳам ўринлидир.




AR


a2


d
P a


C e MC=AVC=const


qi q
MR

3.3-расм. Нарх дискриминацияси орқали бозорни сегментлаш

Нарх дискриминациясини қўллаш орқали монополист фирма монополиянинг таклифнинг камайиши билан боғлиқ салбий оқибатларини бартараф этади. Шунинг учун нарх дискриминациясига бўлган жамиятнинг ва давлатнинг муносабати икки томонлама хусусиятга эга. Бир томондан истеъмол нафлилиги камаяди, фирманинг фойдаси ортади, иккинчи томондан эса талаб ва таклиф хажми ортади. Бу жиҳатлар антимонопол қонунчиликда ҳам ўз аксини топган. Агарда нарх дискриминацияси товар рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлаш ёки ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш билан боғлиқ бўлмаса, у ноқонуний деб топилади. Аммо бу холатни фирма эмас, балки антимонопол орган аниқлаб бериши лозим. Нарх дискриминацияси нафақат монопол бозорларда, балки олигопол бозорларда ҳам кенг қўлланиладиган вазиятдир.
Нарх дискриминациясининг оддий кўриниши алоҳида истеъмолчи (ёки истеъмолчиларнинг муайян гуруҳи) бир турдаги талабга эга бўлган вазиятда пайдо бўлади. Фараз қилайлик ҳар бир истеъмолчи товарни харид қилишга тайёр эканлигини изоҳловчи v ‒ идеал нарх қиймати(истеъмолчи товарни сотиб олишга тайёр бўлган нарх)ни кўзда тутади. Монополист, ўз товарига р = v нарх белгилаш орқали истеъмолчиларга маҳсулотни сотади.
Яна бир эмпирик вазиятда, н та истеъмолчи (ёки истеъмолчилар гуруҳи) бозорда монополистнинг бир турдаги маҳсулотига q = D(p)/n талабга эга ва ушбу талаб функцияси q = D(p) монополист учун олдиндан маълум деб фараз қиламиз.
Нарх ўрнатиш амалиётидан самарали фойдаланган ҳолда монополист стандарт вазиятдагидан мақбулроқ бўлган схема ‒ pmD(pm) - C(D(pm)) да да товарларни сотади ва истеъмолчиларнинг қўшимча маблағларини ўзлаштиришга ёки ўзининг ортиқча маҳсулотини сотишга эришади. Нарх схемаси ёки нархлаштириш деганда биз тариф ёки истеъмолчилар товарни сотиб олиши учун ўрнатилган нархни тушунамиз. Биз ушбу нарх миқдорини истеъмол функцияси q=p(q) сифатида олиб қараймиз.
Чизиқли нархлаштириш схемаси: T(q)=pq ягона нарх функциясига тўғри келади. Ночизиқли нархлаштириш схемаси эса иккибосқичли нархлаштириш ёки тариф нарх (T(q) = A+pq) ларга тўғри келади.
Фараз қилайлик монополист корхона бозорда рақобат асосида нархлаштириш амалиётини амалга оширади, яъни:
T(q) = pc
q, бу ерда рс – рақобат нархи (3.4-расм).

Бу ерда P(q)=D~1 (q) ‒ талаб функциясига тескари бўлган функция. Товарни рс нархда харид қилиш учун истеъмолчилар қўшимча қатъий белгиланган устамани тўлашга “мажбур этилади”. Бу устама (А), истеъмолчиларнинг харидни рад этишга олиб келмайдиган Sc/n қийматга эришиши мумкин.
Ночизиқли нархлаштириш схемасини қўллаган ҳолда монополист фойдасини максималлаштиришга ҳаракат қилади.

монополист фойдаси

Мувозанат ҳолатидаги ортиқча товар ҳажмига тенг бўлади. Бу оддий ҳолат, чунки монополист томонидан белгиланган чегаравий нарх унинг маржинал харажатларига тенг, истеъмолчилар эса 5е/n устама қўшилган тақдирда ҳам ортиқча ёки қондирилмаган эҳтиёжга эга бўлмайди. Кўриниб турибдики, бундай вазиятда монополист фойдасини максималлаштиришга эришади. Шуни ҳам аолҳида таъкидлаш жоизки чизиқли нархлаштириш амалиётида монополист фойдаси ‒ pmqm C(pm) га тенг бўлади. Шундай экан, монополист ҳар қандай вазиятда истеъмолчиларни ўз товарини харид қилишга “мажбур қилади”. Истеъмолчилар учунг ҳам бу жуда мақбул вазият бўлган ҳолда харидни рад этган тақдирда ҳам монополист фойдасига таъсир кўрсата олмайди. Чунки истеъмолчилар харид қилмайдиган ёки истеъмол қилинмайдиган товар миқдори ва монополист фойдаси жами ортиқча товар ҳажмига тенг, монополистнинг максимал фойдаси эса товар профицитининг максимал ҳажмига тенг.



Download 81.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling