3-боб. Нарх дискриминацияси


Биринчи даражали, иккинчи даражали ва учинчи даражали нарх дискриминацияси


Download 81.3 Kb.
bet2/5
Sana04.02.2023
Hajmi81.3 Kb.
#1157109
1   2   3   4   5
Bog'liq
narx discr — копия (2)

3.2. Биринчи даражали, иккинчи даражали ва учинчи даражали нарх дискриминацияси
Нарх дискриминацияси – монополист корхона томонидан сотиш шароитларидан келиб чиққан холда айнан бир товарга турлича нархларни белгилашдир. Нарх дискриминациясининг тўлақонли таърифи мавжуд эмас. Нарх дискриминацияси икки турга бўлинади.
Биринчи тур нарх дисриминацияси ‒ алоҳида истеъмолчилар учун сотиб олинаётган товарнинг миқдоридан келиб чиққан холда нарх белгилашдир. Мисол учун харидор бир дона сигаретнинг донасини 500 сўмдан сотиб олган холда унинг бир пачкаси (20 дона) 10000 сўмга сотиб олади. Хақиқатда эса 9200 сўм тўлаши лозим, ёки бир донасининг нархи 460 сўм бўлган сигаретнинг донасини 40 сўм қимматга харид қилмоқда.
Иккинчи тур нарх дискриминацияси ‒ фирма турли хил нарх ўрнатиш орқали товар бозорида айнан бир товарни икки сегментда сотишни йўлга қўяди. Иккинчи тур айрим харидорлар учун, айрим минтақа, ҳудуд ёки айрим даврларда қўлланилади. Ёки мобил телефон алоқаси абонентлари тариф бўйича дастлабки 2 минут учун 30 сўм, кейинги икки минут учун 20 сўм хақ тўлайди. Биринчи икки дақиқа учун абонент ҳар бир минут учун 15 сўм, кейинги икки дақиқанинг ҳар бир минути учун эса 1 сўмдан хақ тўлайди. Абонент кейинги икки дақиқани дастлабки икки минутда юқори тариф бўйича гаплашганлиги боис кейинги икки дақиқани пасайтирилган тарифда гаплашади.
Нарха дискриминациясини қўллаш учун биринчидан фирма етарли даражада монопол бўлиши, иккинчидан қайта сотилиши мумкин бўлмаган товарлар ишлаб чиқариши лозим бўлади. Нарх дискриминацияси мураккаб механизм бўлиб потенциал бозорларнинг талаб эластиклиги турлича бўлган сегментларида қўлланилади. Мисол учун машҳур санъаткорларнинг концерт дастурлари учун кундузги сеанс учун оддий билетлар тариф нархларида сотилади ва улардан кечки сеансда фойдаланиб бўлмайди, шунинг учун кечки сеанслар учун билетлар тархи маълум даражада оширилади, танлов орқали харид қилинганда эса унинг нархи янада оширилади.
Нарх дискриминацияси механизмини батафсил кўриб чиқамиз. 3.2-,3.3- ва 3.4-расмларда юқоридаги каби сигарет хақида гап кетади. Бозорда сигаретларни сотишнинг икки хил варианти мавжуд: доналаб ва пачкалаб сотиш. 6-расмда доналаб сотиладиган сигаретларнинг талаб функцияси AR1, 6-расмда эса пачкалаб сотиладиган сигаретларнинг талаб функцияси AR2 келтирилган. Маълум бир давр мобайнида сотиладиган сигаретлар хажми мос равишда ql ва q2. Бозор битта бўлганлиги боис ўз таклифини ахолининг умумий талабига мослаштиради. Монопол бозор шароитида ўз фойдасини ошириш мақсадида таклиф хажмини q=q1+q2 га тенглаштиради. Натижада таклиф хажми q0, маржинал харажатлар MC(qQ) маржинал даромад MR(q0)га тенг бўлади. Бунда бозордаги даромад хажми сотиш вариантидан қатъий назар q0 хажмида р нархга тенг бўлади. Бу нархда доналаб сотилган сигаретлар хажми q01 ва пачкалаб сотилган сигаретлар хажми q02. Ўз-ўзидан аниқки q0 = q01 + q02.





AR1


P1 b1


P a1


C e1 m1
q01 q1
MR1


Download 81.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling