3-лабаратория машғулоти: Касбий мотивацияни аниқлаш методикаси. Мақсад
Download 45.5 Kb.
|
3-лабаратория машғулоти (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотнинг бориши
3-лабаратория машғулоти: Касбий мотивацияни аниқлаш методикаси. Мақсад: ўқувчиларнинг касбий қизиқишлари, қобилиятларини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, мактаб психологининг касбий профориентацион йўналишда кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган. Машғулотнинг бориши: Кабий мотивация (мойиллик) касб танлашга сабаб бўладиган аниқ рағбатлантирувчи ҳаракатдир. Касб эгаллаш истаги ўқувчиларда атроф- муҳит омиллари ва мактабда ўтказиладиган касб-ҳунарга йўналтирувчи ишлар орқали шаклланади. Касбий мотивация ўзгарувчан унинг шаклланиши узлуксиз жараён бўлиб, объектив ва субъектив омиллар таъсирида боради. Шунинг натижасида касбий мотивацияни илк босқичларида аниқлаш зарурат бўлса, уларни тўғрилаш мақсадга мувофиқдир. Касбий мотивацияни гуруҳларда ва алоҳида ўрганиш мумкин. Ўсмирларга жавоблар учун қоғоз тарқатилади, қўлланма ўқилади, саволнома тасдиқ гаплардан иборат ҳар биттаси 3 та ҳар хил маъноли гап билан тугалланган. 3 вapиант жавобдан фақат битта тўғри келган жавобни топиб жавоблар варағига белгилаш лозим. Диққат қилинг, ҳар битта тасдиқ учун 1 та жавоб белгиланган бўлиши керак. Жавоб берганингизда, ёдингизда бўлсин, аниқ жавобдан кўра балларнинг жами муҳимроқ. CABOЛHOMA 1. а) Менга меҳнатим зое кетмайдиган ишни қилиш ёқади. б) Менга олдимга қўйилган мақсадларимга эришиш учун янги билим олиш ёқади; в) Менга ҳамма ишларни иложи борича яхши бажариш ёқади, чунки бу ҳаётимда асқотади; 2. а) Ўйланманки, берилган топшириқларни иложи борича яхши бажариш керак, чунки бу ҳаётимда асқотади; б) Ўйланманки, қилган ишларинг билан атрофдагиларга яхшилик келтириш керак, чунки улардан ҳам шу қайтади; в) Қандай қилиб бўлса ҳам, қўйилган мақсадларга эришиш лозим деб ўйлайман; 3. а) Келажак ҳаётим yчун янги билим олишни яхши кўраман; б) Ҳар қандай ишни яхши бажаришни яхши кўраман, агарда уни биронтаси баҳоласа; в) Ҳар қандай ишни, яхши қилишни ёқтираман, чунки бундан атрофдагилар хурсанд бўлади; 4. а) Ҳаётда ҳамма вақт мақсад сари интилишни яхши кўраман; б) Ҳаётда ҳамма нарсада куч синаб кўриш керак деб ҳисоблайман; в) Ҳаётда муҳими — доим янги билимларга интилиш деб ҳисоблайман. 5. а) Ҳар қандай ишни мен яхши бажара олгандай ҳис қилсам кўнглим кўтарилади; б) Менинг меҳнатим атрофдагиларга фойда келтирса кўнглим кўтарилади, чунки бу ҳар қандай ишда муҳим; в) Ишлаш доим ёқимли бўлганлиги учун, ҳар қандай ишни бажаришдан кўнглим кўтарилади; 6. а) Янги билим олиш жараёни мени жалб этади; б) Қўлимдан келган барча ишни бажаришни ёқтираман; в) Атрофдагиларга фойда келтирадиган иш жараёни мени жалб этади; 7. а) Ҳар қандай муҳим ва масъул иш қизиқарли бўлишига ишончим комил; б) Ҳар қандай иш қизиқарли бўлишига ишончим комил, агарда у менга фойда келтирадиган бўлса; в) Ҳар қандай иш қизиқарли бўлишига ишончим комил, агар уни усталик билан бажара олсам; 8. а) Meнra ўз ишимнинг устаси бўлиш ёқади; б) Менга бирор ишни катталарнинг ёрдамисиз бажариш ёқади; в) Meнra доим янги нарса ўрганиш ёқади; 9. а) Ўқиш менга қизиқарли; б) Атрофдагиларга сезиладиган ишларни қилиш менга қизиқарли; в) Менга меҳнат қилиш қизиқарли; 10. а) Ўйлайманки, бажарган ишларимнинг натижалари атрофдагиларга сезилса яхши бўларди; б) Ўйлайманки, ҳар қандай ишда муҳими натижадир; в) Ўйлайманки, ҳоҳлаган ишларни мустақил қилиш учун тезроқ керакли билимларни олиш лозим; 11. а) Мен фақат ўзимга ёқадиган ишлар билан шуғулланишни ҳохлар эдим; б) Мен ҳар қандай ишни қўлимдан келганича яхши бажаришни ҳоҳлайман, чунки шу йўл билан ҳақиқатдан ҳам яхши қилса бўлади; в) Менинг ишим атрофдагиларга фойда келтиришини ҳоҳлайман, чунки бу менинг келажак ҳаётимда ёрдам беради; 12. а) Кўпчиликнинг қўлидан келмайдиган ишни қойилмақом қилиб қўйиш мен учун қизиқарли; б) Аввал қилолмайдиган ишимни ўрганиш мен учун қизиқарли; в) Ўзига диққатни жалб этадиган ишларни бажариш мен учун қизиқарли, 13. а) Мен ҳамма қадрлайдиган ишни бажаришни яхши кўраман; б) Менга ҳалақит бeришмаса, барча ишларни бажаришни яхши кўраман; в) Қиладиган ишим борлигини яхши кўраман; 14. а) Мен турли ишларни бажаришни ҳоҳлайман, чунки менга натижалари қизиқарли; б) Мен фойда келтирадиган ишни бажаришни ҳоҳлайман; в) Менга ёқадиган ишни бажаришни ҳохлайман; 15. а) Ҳар қандай ишда энг қизиғи унинг бажарилиш жараёни деб ҳисаблайман; б) Ҳар қандай ишда энг қизиғи унинг натижаси деб ҳисоблайман, в) Ҳар қандай ишда энг қизиғи, бошқа одамларга унинг қанчалик муҳимлиги деб ҳисоблайман; 16. a) Менга келажакда керак бўладиган барча нарсаларни ўрганиш ёқади; б) Менга керак 6ўлса, бўлмаса янги билимлар олиш ёқади; в) Менга ўқиш жараёнининг ўзи ёқади; 17. а) Мени ўқишдан сўнг очиладиган манзара қизиқтиради;, б) Мени ўқишдан сўнг керакли одам бўлишим қизиқтиради; в) Ўқишнинг менга фойдалилиги қизиқтиради; 18.
б) Менга ўқиш доим ёқишига ишончим комил; в) Ўқишдан сўнг керакли одам бўлишимга ишончим комил; 19. а) Ишимнинг натижаси атрофдагиларга кўриниши менга ёқади, б) Ўз ишимни усталик билан бажариш менга ёқади; в) Ўз ишимни бошқалар бажара олмайдиган даражада яхши бажариш менга ёқади; 20. а) Топширилган вазифани сифатли бажариш мен учун қизиқарлидир; б) Атрофдагилар сезадиган ишни бажариш мен учун қизиқарлидир; в) Ишхонада нима билан бандлигимни ҳамма билиши мен учун қизиқарлидир. Download 45.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling