3-маъруза. Эркин атмосферада шамол тезлиги ва йўналишини ўлчаш усуллари


Шаропилот шарларни тўлдиришда фойдаланиладиган газлар


Download 68 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi68 Kb.
#1601194
1   2   3   4
Bog'liq
МЗУ-3-Шаропилот ва ўлчаш усуллари

2.2. Шаропилот шарларни тўлдиришда фойдаланиладиган газлар


Шаропилот шарларни тўлдиришда гелий ва водород каби енгил газлардан фойдаланилади.
Гелий аэрология мақсади учун фойдаланишда энг қулай газ ҳисобланиб, у ҳеч қайси бир модда билан қўшилмайди, у ёнмайди, резинани емирмайди ва заҳарли эмас. Гелийнинг зичлиги 0,1785 кгм3, нисбий юк кўтарувчанлиги эса - 1,1143 кгм3. Лекин, табиий гелий жуда кам учрайди. У фақат АҚШ да туганмас миқдорда жуда катта майдондаги ер остида кузатилади. Шу сабабли АҚШ да аэрология мақсади учун фақат гелий газидан фойдаланилади. Бошқа мамлакатларда гелий гази жуда кам миқдорда учрагани учун асосан водород газидан фойдаланилади.
Водород табиатда учрайдиган газлар ичида энг енгили ҳисобланиб, унинг зичлиги 0,0899 кгм3, нисбий юк кўтарувчанлиги - 1,2029 кгм3.
Водород жуда тез учувчан газ бўлганлиги учун, эркин ҳолатда кам учрайди. Лекин, у гелийга қараганда табиатда жуда катта миқдорда, яъни кўплаб кимёвий бирикмаларнинг таркибий қисми сифатида, биринчи навбатда – сувда, шунингдек деярли барча органик моддаларда учрайди. Шуни инобатга олиш керакки, водород, айниқса унинг ҳаво билан бирикмаси хавфли портловчи ҳисобланади.
Кимёвий тоза водород ҳидсиз, рангсиз ва таъмсиз бўлади.
Аэрологияда асосан техник водород ишлатилади. Унинг зичлиги 0,130 - 0,195 кгм3 ни ташкил этади.

2.3. Шаропилот қобиғи ва уни ўлчами бўйича танлаш


Шаропилот қобиғи асосан синтетик каучук – латексдан тайёрланиб, рангсиз ёки қора рангда чиқарилади. Латекс шар қобиғи етарли даражада пишиқ, деярли газ ўтказмайди; паст ҳарорат, озон ва ультрабинафша нурларига чидамли.
Шаропилот қобиғи турли ўлчамларда, массаларда ва рангларда тайёрланади. Уларни шиширилмаган пайтдаги диаметрининг узунлиги бўйича ажратилади ва шунга мос ҳолда шартли номерга эга (2.1- жадвал).
Кичик ўлчамли қобиғлар (№ 10, 20, 30) катта баландликка кўтарилиш талаб этилмайдиган шамол кузатувларида ишлатилади. Ҳаво булутсиз пайтларда кўм-кўк осмон фонида яхши кўринадиган очиқ рангли шарлар, узуқ-юлуқ булутлар пайтида - қизил, бутун ҳавони булут қоплаган пайтларда - қора рангли шарлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Қобиғининг ўлчами № 10 номерли бўлган шаропилот кучсиз шамол ва паст булутлар кузатилганда учирилади.
Қобиғининг ўлчами № 20 номерли бўлган шаропилот флюгер бўйича шамол тезлиги 10 мсек дан кичик ва ўрта ярус булутлар кузатилганда учирилади.

Download 68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling