3-маруза. ИҚтисодий фаолият ва ишлаб чиқариш


Тармоқлар, мамлакат ҳудудлари, ишлаб чиқариш ва касб турлари, турли тоифадаги ходимлар ҳамда хизмат вазифалари бўйича иш ҳақи даражасини табақалаштириш тариф тизими орқали амалга оширилади


Download 1.24 Mb.
bet3/5
Sana31.01.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1145737
1   2   3   4   5
Bog'liq
12-Мавзу. Презентация

Тармоқлар, мамлакат ҳудудлари, ишлаб чиқариш ва касб турлари, турли тоифадаги ходимлар ҳамда хизмат вазифалари бўйича иш ҳақи даражасини табақалаштириш тариф тизими орқали амалга оширилади.

  • Тармоқлар, мамлакат ҳудудлари, ишлаб чиқариш ва касб турлари, турли тоифадаги ходимлар ҳамда хизмат вазифалари бўйича иш ҳақи даражасини табақалаштириш тариф тизими орқали амалга оширилади.
  • Тариф — малака маълумотномалари. Унда айрим касб ва иш турларининг таърифи, аниқ бир ишни бажарувчиларнинг малака ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларнинг разрядлари кўрсатилади.
  • Тариф — сеткаси. Унда биринчи ва ундай кейинги разрядли ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзаро нисбатини акс эттирувчи тариф коэффициентлари кўрсатилади.
  • Иш ҳақига турли коэффициентлар. Унда меҳнат қилиш шароити огир бўлган ҳудудлар ва зарарли ишларда ишловчилар тариф ставкасига қўшимча коэффициентлар белгиланади.

Ишчи кучи бозорининг алоҳида моделларида иш ҳақи даражасининг аникланиши. Инсон капиталига инвестициялар меҳнатнинг алоҳида турларига талаб ва иш ҳақи даражасини бслгиловчи омиллар: -аниқмеҳнаттурининг унумдорлиги; - аниқ меҳнат тури ишлаб чиқариган маҳсулотларнинг бозор баҳолари; - биргаликда фойдаланиладиган ресурсларнинг баҳоси ва унумдорлиги. Меҳнатнинг алоҳида турларига ищ ҳақи даражасида фарқ бўлишини келтириб чиқарувчи омиллар: -меҳнатнинг аниқ тури таклифининг чекланганлиги; -бажариладиган ишларнинг жозибадорлиги; -ишловчиларнинг малакаси, касбий тайёргарлиги ва маҳорати.

Ишчи кучи умумий таклифини белгилаб берувчи омиллар: 1.мамлакат аҳолисининг сони; 2.аҳолининг умумий сонида меҳнатга яроқли бўлганлар салмоғи; 3.аҳолининг жинсий ва ёш таркиби. Меҳнатнинг соф рақобатли бозорда иш ҳақи даражасининг аниқланиши: 1.иш ҳақи даражаси алоҳида меҳнат турига ялпи талаб ва унинг ялпи таклифи таъсирида шаклланади; 2.алоҳида ишга ёлланувчилар ва ишга ёлловчилар иш ҳақи даражасига таъсир кўрсата олмайди; 3.меҳнатга умумий талаб ёки унинг умумий таклифидаги анча катта ўзгаришлар иш ҳақи даражасида ўзгариш бўлишига олиб келади.


Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling