3-маруза. ИҚтисодий фаолият ва ишлаб чиқариш
Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи
Download 1.81 Mb.
|
7-мавзу.и.ч. жараёни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ишлаб чиқариш натижалари. Ишлаб чиқариш функцияси
Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи
4. Ишлаб чиқариш натижалари. Ишлаб чиқариш функцияси
Ишлаб чиқариш натижаларини таҳлил қилишда умумий, ўртача ва қўшилган (кейинги) маҳсулот тушунчаларидан фойдаланилади. Умумий маҳсулот - ресурсларнинг мавжуд даражасида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажми. Ўртача маҳсулот -иқтисодий ресурсларнинг ҳар бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори. Бу кўрсаткич маҳсулотнинг умумий ҳажмини алоҳида ресурслар миқдорига бўлиш орқали аниқланади. Қўшилган маҳсулот — қўшимча жалб қилинган иқтисодий ресурс, яъни ишчи кучи ва капитал ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот микдори. Алоҳида олинган ресурс эвазига қўшилган маҳсулот маълум даражага боргандан кейин камая бошлайди. Мана шу қўшилган ресурс унумдорлигининг пасайиб боришини ҳисобга олиб, маржиналистлар унумдорликнинг камайиб бориш қонунини кашф қилишган. Уларнинг ғояси бўйича ҳар бир кейинги қилинган харажат ёки ресурс олдингисига қараганда камроқ самара беради ва оқибатда унинг ҳисобига олинган ўртача маҳсулот ҳам пасайиб боради.Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling