Ишлаб чиқариш самарадорлиги натижавий кўрсаткич фойда миқдорига тўғри мутаносибликда иқтисодий ресурс сарф-харажатларига тескари мутаносибликда ўзгаради. Шу сабабли самарадорликни оширишга бошқа шароитлар ўзгармай қолганда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва унга сарфланадиган ҳаражатларни камайтириш, яъни тежамкорлик тамойилларига амал қилиш орқали эришилади. - Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар:
- Модернизациялаш - яхлит тизимни такомиллаштиришга йўналтирилган технологик, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ўзгаришлар бирлигини ифодалайди. У инглизча “modern”сўзидан олинган бўлиб “янги”, “замонавий” каби маъноларни англатади.
- Диверсификациялаш (лотинча “diversys” – ҳар хил, “facese” қилмоқ, бажармоқ) ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида корхоналар фаолият соҳаларини кенгайтириш, чиқариладиган маҳсулотлар турларини кўпайтиришга қаратилган жараёндир.
Диверсификациялаш вертикал, горизонтал ва конгломерат бўлиши мумкин. - Вертикал диверсификациялаш – бир хил йўналишда ихтисослашган корхоналарнинг тармоқ даражасида ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари турини кўпайтириш ва фаолиятларини тармоқ ичида кенгайтиришни билдиради.
- Горизонтал диверсификациялаш – турли тармоқ корхоналари (саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш ва ҳ.к.) нинг ягона технологик жараёнга қўшилиб бориши орқали маҳсулот турларининг кўпайиши ва фаолиятларининг тармоқлараро кенгайишини англатади.
- Конгломерат диверсификация корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини технологик жараён, товар турлари ва турли бозорлар талабини ҳисобга олиб кўпайтиришга йўналтирилади.
Харажатларни камайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда маҳаллийлаштириш даражасини ўстириб бориш муҳим аҳамиятга эга. - Маҳаллийлаштириш - маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хом-ашё ва материаллардан фойдаланишга устуворлик беришни англатиб, бу пировардида нафақат танннархни пасайтириш, балки импорт қилинадиган товарлар ҳажмини қисқартириш имконини ҳам беради. Импортнинг қисқариши соф экспортни кўпайтириш орқали миллий иқтисодиёт самарадорлигини ўсиб боришига олиб келади.
- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг “Ҳаракатлар стратегияси” да ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда энг аввало истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини оширишнинг устувор йўналиши сифатида қаралади.
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РAҲMAT - ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РAҲMAT
Do'stlaringiz bilan baham: |