3-маруза. ИҚтисодий фаолият ва ишлаб чиқариш


Ишлаб чиқариш самарадорлиги, унинг кўрсаткичлари ва омиллари


Download 1.81 Mb.
bet4/5
Sana30.10.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1735393
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу.и.ч. жараёни

5. Ишлаб чиқариш самарадорлиги, унинг кўрсаткичлари ва омиллари

  • Самарадорлик — бу «натижа» ва «харажат»лар нисбатидир.
  • Самарадорлик ишлаб чиқариш пировард натижасининг қилинган ресурс харажатларига нисбатининг фоиздаги ифодасидир.
  • Самарадорликни асосий кўрсаткичлари.
  • Фойда нормаси (Р'), яъни олинган фойданинг (Р) иқтисодий ресурс харажатларига (Ux) нисбати
  • Р'= Р/ Ux*100 ёки Р'= фойда/харажат*100%

Самарадорлик иқтисодий ресурсларнинг алоҳида турлари бўйича ҳам аниқланади

  • Ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлиги (U) меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини характерлайди.
  • Бу кўрсаткич вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (М) билан ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга кетган вақт (V) билан аниқланади.
  • МU=M/V
  • Капитал самарадорлиги — капитал унумдорлиги (Uк) кўрсаткичида аниқланади. У капитал бирлиги (К) ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (Y) ёки бажарилган иш (Y1) ҳажмини кўрсатади.
  • Uk = Y / K ёки Uk= Y1/K
  • Ердан фойдаланиш самарадорлиги — экин майдонлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми кўрсаткичида ифодаланади. Алоҳида экин турлари ҳосилдорлиги ҳам ерлардан фойдаланиш унумдорлигини кўрсатади.
  • UN = YN / N;

Самарадорликни аниқлашда маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими каби кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини яратиш учун кетган меҳнат, энергия ва моддий ашёлар миқдорини ифодалайди. Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли омиллар самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради.

  • Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш омиллари:
  • фан-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш;
  • ишлаб чиқариш интенсивлигини таъминлайдиган технологияларни қўллаш;
  • ишлаб чиқаришни тўғри жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш;
  • иқтисодиёт таркибий тузилишини импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга лаёқатли товарлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган тарзда ўзгартириш;
  • ишлаб чиқарувчиларнинг ўз меҳнатлари натижаларидан манфаатдорлигини таъминлаш;
  • табиий, моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш;
  • ходимлар малакасини ошириш ва етук мутахасислар тайёрлаш.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling