- "Метафизика" (юнон.— физикадан кейин) - диалектика каби универсал методдир. Бу сўз илмий муомалага эр. ав. I асрда Арастунинг шогирди Родосский томонидан киритилди. Метафизика оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг муайян вақт давомида нисбатан ўзгармасдан, алоҳида турган ҳолатига диққатни кўпроқ қаратадиган усулдир.
Фалсафа методлари - Софистика ибораси юнон тилидаги "sopism" сўзи асосида, яъни атайлаб хилма-хил маънога эга бўлган тушунчаларни ишлатиш орқали керакли, аммо ҳақиқатга тўғри келмайдиган, кўчма маъно-мазмунга эришиш усули, деб таъкидланади. Бу усул қўлланилганда фикрнинг мазмуни кўчма маънода баён қилинади, яъни "Қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит ", деганга ўхшаш ҳолат назарда тутилади.
Фалсафа методлари - Эклектика ҳеч қандай билим фаолияти билан боғланмаган, бир-бирига зид далилларга асосланади ва оламни бузиб ёлғон акс эттиради. У билим тизими ривожидаги йўналиш, у ҳеч қандай ягона назарий асосга эга эмас ва баъзида объектни ўрганишнинг зиддиятли жиҳатларини характерловчи билим элементларидир.
Фалсафа методлари - Ҳозирги замон фанида синергетика методи кенг қўлланилмокда. Синергетика сўзи юнонча ("синергена") бўлиб, келишув, ҳамкорлик, ўзаро таъсир каби маъноларни англатади. Герман Хакеннинг фикрича, синергетика кўп қисмлардан иборат бўлган, ўзаро мураккаб алоқадорликдаги компонентлар тизимини ўрганади.
Фалсафа методлари - Синергетика — оламнинг ўз-ўзини ташкил этиши, макон ва вақтда нарса ва воқеаларнинг азалий кетма-кетлиги, ўзаро алоқадорлиги, уларнинг муайян тизимлардан иборат сабабий боғланишлар асосида мавжудлигини эътироф этишга асосланган илмий қарашлар мажмуидир. Бу таълимотни диалектика асосида шаклланган ва уни тўлдирадиган илмий қарашлар мажмуаси дейдиганлар ҳам бор.
- Оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ўзгариши, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туриши, ривожланиши, улар ўртасидаги алоқадорлик ва ўзаро таъсир каби масалалар қадимдан мутафаккирлар, олимлар, файласуфлар ўртасида турли баҳс, мунозара, тортишувларга сабаб бўлган.
- Ривожланиш — муайян системанинг муайян вақт ва фазодаги яхлит, комплекс, орқага қайтмайдиган, илгариланма йўналишга эга бўлган, миқдорий ва сифатий ўзгаришидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |