- Қонун оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир.
- Воқелик қонунлари бизнинг онгимиздан, биз уларни билиш-билмаслигимиздан қатъий назар мавжуд ва амал қилади.
Қонун тушунчаси - Фан қонунлари одамлар томонидан англаб етилган воқелик қонунларининг онгимиздаги инъикоси ҳисобланади. Ҳар бир фан воқеликнинг муайян соҳасини ўз предмети сифатида ўрганар экан, мазкур соҳада амал қилувчи қонунларни аниқлайди.
- Фалсафа қонунлари табиат ва жамиятда инсоннинг онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган, бири иккинчисини тақозо қилувчи қонунлардир.
Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни - Айният тушунчаси нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшаш томонларни ифодалайди.
- Тафовут нарса — ҳодисаларнинг фарқ қилувчи томонларини ифодаловчи тушунчадир.
- Қарама-қаршилик - нарса-ҳодисаларнинг бир-бирини тақозо этувчи ва шу билан бирга бир-бирини инкор этувчи томонларининг ўзаро муносабатига айтилади.
- Қарама-қаршиликлар ўртасидаги муносабатни зиддият деган тушунча ифодалайди.
Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўзаро ўтиш қонуни - Сифат — нарсаларнинг ички ва ташқи муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини ифодалайди.
- Миқдор предметнинг ҳажми, ўлчови, оқирлиги, ҳаракат тезлиги ва шу кабилар билан тавсифланади.
- Миқдор ва сифатнинг бирлиги, ўзаро боғлиқлиги меъёр тушунчасида ифодаланади.
Инкорни инкор қонуни - Ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини инкор этиш тамойили ниҳоятда муҳим. Бунда ворислик – эскининг инкори ва янгиликнинг шаклланиши сифатида намоён бўлади. Ана шу жараёнларнинг доимий такрорланиши инкорни инкор қонунининг моҳиятини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |