Маъруза режаси: - 1. Борлиқ тушунчасининг таҳлили. Фалсафада субстанция муаммоси.
- 2. Борлиқнинг атрибутлари.
- 3. Табиат борлиғи. Инсон борлиғининг ўзига хос хусусиятлари.
- 4. Метод ва методология тушунчалари.
Фалсафа методлари. - 5. Ривожланиш, ўзгариш ва тараққиёт тушунчалари. Қонун тушунчаси.
- 6. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари.
- Атрофимиздаги одам, олам, табиат, жамият, тафаккур, ғоялар, ўй-хаёлларимиз барчаси бирдай мавжуддир, улар турли тарзда ва шаклларда намоён бўлиб, ҳаммаси мавжудлик белгиси остида умумлашиб, борлиқ тушунчасига киради.
- Борлиқ шакллари турличадир: табиат борлиғи, ижтимоий борлиқ, инсон борлиғи, маънавий борлиқ, виртуал борлиқ ва х.к.
Фалсафанинг борлиқ ҳақидаги таълимотни изоҳлайдиган қисми — онтология деб аталади. (Бу тушунчани фалсафада биринчи бор Х. Вольф қўллаган). - Фалсафанинг борлиқ ҳақидаги таълимотни изоҳлайдиган қисми — онтология деб аталади. (Бу тушунчани фалсафада биринчи бор Х. Вольф қўллаган).
- Субстанция – муайян нарсалар, ходисалар, воқеалар ва жараёнларнинг хилма-хил кўринишлари ички бирлигини ифода этувчи ва улар орқали намоён бўлувчи моҳиятдир.
- Монизм (юнонча монос, яъни якка маъносини англатади) — оламнинг асоси яккаю-ягона сабабга, битта асосга эга деб таълим берадиган фалсафий таълимотдир.
- Дуализм — оламнинг асосида иккита асос, яъни модда ва материя билан бирга руҳ ва ғоя ётади деб таълим берадиган таълимот.
- Плюрализм (лот.плюрал, яъни кўплик деган маънони англатади) — оламнинг асосида кўп нарса ва идеялар ётади деб эътироф этадиган таълимотдир.
Субстанция масаласи - Материализм — оламнинг асосида материя, яъни моддий нарсалар ётишини эътироф этадиган, моддийликни устувор деб биладиган таълимот.
- Идеализм — оламнинг асосида руҳ ёки ғоялар (идеялар) ётади, дунё воқелиги ва ривожида идеяларни устувор деб таълим берадиган фалсафий таълимот.
Do'stlaringiz bilan baham: |