3 маъруза: Онтология-борлиқ фалсафаси


Download 261.21 Kb.
bet6/7
Sana06.10.2023
Hajmi261.21 Kb.
#1693475
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу (2)

Қонун тушунчаси

  • Қонун оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир.
  • Воқелик қонунлари бизнинг онгимиздан, биз уларни билиш-билмаслигимиздан қатъий назар мавжуд ва амал қилади.

Қонун тушунчаси

  • Фан қонунлари одамлар томонидан англаб етилган воқелик қонунларининг онгимиздаги инъикоси ҳисобланади. Ҳар бир фан воқеликнинг муайян соҳасини ўз предмети сифатида ўрганар экан, мазкур соҳада амал қилувчи қонунларни аниқлайди.
  • Фалсафа қонунлари табиат ва жамиятда инсоннинг онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган, бири иккинчисини тақозо қилувчи қонунлардир.

Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни

  • Айният тушунчаси нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшаш томонларни ифодалайди.
  • Тафовут нарса — ҳодисаларнинг фарқ қилувчи томонларини ифодаловчи тушунчадир.
  • Қарама-қаршилик - нарса-ҳодисаларнинг бир-бирини тақозо этувчи ва шу билан бирга бир-бирини инкор этувчи томонларининг ўзаро муносабатига айтилади.
  • Қарама-қаршиликлар ўртасидаги муносабатни зиддият деган тушунча ифодалайди.

Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўзаро ўтиш қонуни

  • Сифат — нарсаларнинг ички ва ташқи муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини ифодалайди.
  • Миқдор предметнинг ҳажми, ўлчови, оқирлиги, ҳаракат тезлиги ва шу кабилар билан тавсифланади.
  • Миқдор ва сифатнинг бирлиги, ўзаро боғлиқлиги меъёр тушунчасида ифодаланади.

Инкорни инкор қонуни

  • Ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини инкор этиш тамойили ниҳоятда муҳим. Бунда ворислик – эскининг инкори ва янгиликнинг шаклланиши сифатида намоён бўлади. Ана шу жараёнларнинг доимий такрорланиши инкорни инкор қонунининг моҳиятини билдиради.

Download 261.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling