- Европада ўтган олимлар Давид Юм ва Жорж Беркли борлиқни сезгиларимиз мажмуаси, деб талқин этишган. Гегел эса борлиқни мавҳумлик, мутлақ руҳнинг намоён бўлиши, деб таърифлайди.
- Борлиқ ўзига объектив ва субъектив реалликни, мавжуд бўлган ва мавжуд бўладиган оламларни, моддийлик ва маънавийликни, ўтмиш ва келажакни, ўлимни ва ҳаётни, руҳ ва жисмни қамраб олувчи фалсафий тушунчадир.
- Оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг туб ажралмас хусусиятларига атрибут дейилади. Борлиқнинг ҳам бир қанча атрибутлари мавжуддир. Булар: ҳаракат, фазо, вақт, инъикос, онг ва бошқалар. Борлиқнинг атрибутлари ичида унинг асосий мавжудлик усулини ифода этувчи хусусияти ҳаракат ҳисобланади. Чунки борлиқ ҳаракатсиз ўзининг структуравий яхлитлигини сақлай олмайди.
Ҳаракат тушунчаси - Оламдаги ҳар қандай ўзгаришга ҳаракат деб айтилади.
- Ҳаракатнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
- Механик ҳаракат
- Физикавий ҳаракат
- Химиявий ҳаракат
- Биологик ҳаракат
- Ижтимоий ҳаракат
- Фазо (макон) нарсаларнинг кўламини, ҳажмини, ўзаро жойлашиш тартибини, узлукли ёки узлуксизлигини ифодалайди.
- Вақт (замон) ҳодисаларнинг кетма-кетлиги, жараёнларнинг давомийлигини ифодалайди.
- Ҳар қандай предметнинг бошқа предметнинг таъсирини муайян тарзда акс эттириш хоссасига инъикос дейилади.
- Инъикоснинг олий шакли - онгдир.
Табиат борлиғи - Табиат борлиғи иккига бўлинади:
- азалий табиат борлиғи (ёки табиий табиат борлиғи, у инсондан илгари ва унинг иштирокисиз ҳам мавжуд бўлган)
- инсон ақли ва меҳнати туфайли яратилган борлиқ («иккинчи табиат» борлиғи).
Табиат борлиғининг структура даражалари - Борлиқдаги объектлар миқёси билан фарқ қилувчи учта миқёсий структура даражаларига ажралади. Улар: микродунё, макродунё ва мегадунё.
- Микродунё атом миқёсидан кичик бўлган дунёдир. Бу дунёга атом структураси ва элементар заррачалар, атом ядроси киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |