3 маъруза: Онтология-борлиқ фалсафаси


Download 261.21 Kb.
bet4/7
Sana06.10.2023
Hajmi261.21 Kb.
#1693475
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу (2)

Макродунё тушунчаси

  • Сиз билан биз инсон сифатида Ер шарида истиқомат қиламиз, ўзимизга мос келувчи ўлчовлар билан иш юритамиз. Биз одатланган ўлчовдаги катталикларни макроскопик катталиклар, деб ҳисоблаймиз ва бу макродунёни ташкил қилади.

Мегадунё тушунчаси

  • Ер, унинг табиий йўлдоши Ой ва бошқа сайёралар Қуёш атрофида ҳаракатланади. Бу системанинг ва умуман бутун Коинотнинг структуравий яхлитлиги эса гравитацион ўзаро таъсирлари туфайли сақланади. Гравитацион ўзаро таъсирлари бириктириб турган дунё — мегадунё деб аталади.

Инсон борлиғи

  • Юнон донишманди Суқротнинг асосий ғояси – “Ўз-ўзингни англа”.
  • Улуғ мутасаввуф Абдулхолиқ Ғиждувоний инсонни «кичик олам» деб ҳисоблаган.
  • Инсон - ўзида биологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни мужассамлаштирган онгли мавжудот.

Инсон борлиғи

  • Инсоннинг биологик хусусиятларига овқатланиш, ҳимояланиш, зурриёт қолдириш, шароитга мослашиш кабилар хос.
  • Ижтимоий хусусиятлари - тил, муомала, билим, онг, маҳсулот ишлаб чиқариш, тақсимлаш, истеъмол қилиш, бошқариш, ўз-ўзини идора этиш, бадиий ижод, ахлоқ, нутқ, тафаккур, қадриятлар шулар жумласидандир.

Инсон борлиғи

  • Инсоннинг психик хусусиятларига руҳий кечинмалар, ҳайратланиш, ғам-ташвиш, қайғу, изтироб чекиш, завқланиш, кайфият кабилар киради.
  • Инсон шу хусусиятлари орқали яхлит бир тизимни ташкил этади. У яхлит мавжудот сифатида ўз эҳтиёжларини қондиради.

Метод ва методология тушунчалари

  • Метод (юнон. metods — усул) кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъноларни англатади. Илмий билиш методларини ўрганадиган махсус соҳа — методология деб аталади.

Фалсафа методлари

  • Диалектика (юнон. dialektika — баҳс, суҳбат) табиат, жамият ва билиш тараққиёти қонуниятлари ҳамда уларнинг асосида шаклланадиган умумий тафаккур услуби ва амалий фаолият ҳақидаги таълимотдир. У грек тилида баҳс ва суҳбатлашиш санъати, деган маънони англатади. Антик дунё файласуфлари уни ҳақиқатга эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар.

Download 261.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling