3-маъруза тиф тн бўйича товарларни талқин этишнинг асосий қоидалари


Download 19.93 Kb.
bet1/2
Sana03.11.2023
Hajmi19.93 Kb.
#1742017
  1   2
Bog'liq
3-Ma\'ruza


3-маъруза
ТИФ ТН БЎЙИЧА ТОВАРЛАРНИ ТАЛҚИН
ЭТИШНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ
РЕЖА:

  1. ТИФ ТНни талқин этишнинг асосий қоидалари.

2. Товарларни ТИФ ТН код рақамларини аниқлаш усуллари
3. ТИФ ТН ни талқин этишнинг 1-3-қоидасига шарҳлар.

  1. ТИФ ТН ни талқин этишнинг 4-6-қоидасига шарҳлар.

Уйғунлашган Тизим бўйича товарларни асосий интерпретация қоидалари (ОПИ-ўзбек тилида АИҚ) бўйича таснифлашнинг калити қаерда???


Калит шу ерда, Уйғунлашган тизимнинг ўзида берилган, фақат биз бу калитни топиб, уқиб олишимиз зарур бўлади, биринчидан:
- асосий интерпретация қоидаларини (АИҚ) тўғри талқин этиш талаб этилади (бу қоидалар кетма-кетликда қўлланилади ва бу қоидалар бир-бирини инкор этади, бизнинг вазифамиз қоидаларни тўғри қўллашдан иборатдир;
- иккинчидан: Уйғунлашган тизимнинг ҳар бир бўлим ва гуруҳларида берилган Изохлар (примечаниялар) тўғри ўқилиши ва талқин этилиши лозим, изохларда ушбу бўлим, гуруҳ ва товар позицияларига кирадиган ёки бошқа товар позицияларида таснифланадиган товарлар аниқ кўрсатиб қўйилган бўлади;
- Уйғунлашган тизимнинг 5 томлик изохли луғатлари нашр этилган, бу нашрларда ҳар бир бўлим ва гуруҳ товарлари учун батафсил изохлар берилган, ушбу изохлардан фойдаланиш талаб этилади;
- Уйғунлашган тизимнинг алфавит катологи нашр этилган, бу китобдан алфавит бўйича товарларни жойлашувини топиш мумкин бўлади;
- ББТнинг Уйғунлашган тизим бўйича товарларнинг таснифлаш юзасидан қабул қилинган қарорлар тўпламидан фойдаланиш;
- Иқтисодий ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар учун ягона товар номенклатурасидан УТга ўтиш калитидан фойдаланиш;
- ДБҚ тизимида “Товарларни ТИФ ТН коди” ААТ жорий этилган, бу дастурдаги маълумотлар базасидан фойдаланиш мумкин. (ТИФ ТН бўйича товарлар кодини аниқлаш, “Товар коди” автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга жорий қилиш тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 07.03.2012 йилдаги 66-сонли буйруғи).
Товарларнинг ТИФ ТН кодини аниқлаш учун юқорида келтирилган маълумотлардан ташқари бизга, товар ҳақида (товарнинг таркиби, хусусиятлари, ҳақиқатдан ҳам масалан, хрустал идишда минерал сув ёки эркаклар курткасининг тугмачаси олтиндан тайёрланлигини ёки автомобилни турини аниқлаш - бу енгил автомобилми ёки махсус автомобил эканлигини аниқлашимиз учун биз - товарларнинг ГОСТ, давлат стандартлари, халқаро стандарт талаблари, товарларнинг йўриқномаси (инструкция), сифат сертификатлари, техпаспортларидаги маълумотларни мукаммал ўрганишимиз керак бўлади. Айрим товарларнинг кимёвий таркибини товарга тегишли ҳужжатлари билан аниқлашнинг иложи йўқ, бунинг учун бундай ҳолатларда божхона экспертизаси тайинланади ва экспертиза усули билан аниқланади. Демак, товарларни таснифлаш қоидаларини ўрганишни бошлаймиз.
Уйғунлашган тизим бўйича товарларни таснифлашнинг 6 та қоидаси (ОПИ, асосий интерпретация қоидалар) бор.

  • Уйғунлашган тизим - товарларни таснифлашнинг асосий қоидаларини белгилайди.

  • Ушбу қоидаларнинг Уйғунлашган тизимда бир хилда талқин этилиши талаб этилади.

  • Уйғунлашган тизим ТИФ ТНнинг асосини ташкил этади.

  • 1-5 қоидалар билан товарлар 4 хонали рақамгача, товар позициясигача таснифланади.

ЭСЛАТМА: Ҳар қандай товарни таснифлаш (ОПИ) қоидаларидан фойдаланишдан аввал товарларнинг қуйидаги асосий хоссаларини ўрганишдан бошланади (баъзан бу Бош қоида деб ҳам юритилади):
- материал ёки компонентнинг характеристикаси, товарнинг вазифаси;
- товарнинг кимёвий таркиби;
- товар таркибидаги компонентларнинг миқдори;
- товарнинг қиймати, нархи;
- товарнинг ташқи савдодаги мақоми, салоҳияти.
1-қоида - товарларнинг бўлим, гуруҳ, кичик гуруҳларга (позиция, субпозиция, подсубпозиция) ажратилганлиги Уйғунлашган тизимдан фойдаланишда фақат қулайлик яратади. Бунга кўра товарни таснифлашда бўлимларнинг, гуруҳларнинг ва кичик гуруҳларнинг фақат номларига таяниб қолмаслик керак. Бу номлар товар қандай жойларда, бўлим, гуруҳ, позицияларда (бир нечта ҳолатда) таснифланиши мумкин деган саволга жавоб топиш учунгина керак бўлади.
Юридик мақсадларда товарларни таснифлаш товар позицияларининг матнлари ва бўлимлар ёки гуруҳлар учун берилган изоҳлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бунга кўра товарни таснифлашда товар позицияларининг матнлари ва бўлимлар ёки гуруҳлар учун берилган изоҳлардан ва беш томли изоҳли тўпламлардан фойдаланилади. Агар бундай матнлар ва изоҳларда бошқача талқин бўлмаса, таснифлаш кейинги қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Бунга кўра 1-қоида қолган қоидалардан аввал қўлланилади. Таснифлашда товар позицияларининг матнлари (текстлари) ва бўлимлар ёки гуруҳлар учун берилган изоҳлардан аниқ жавоб топилмасагина кейинги 2, 3, 4 ва 5 қоидалардан фойдаланилади.
2а-қоида - тугалланмаган, йиғилмаган, тайёр бўлмаган товарлар, лекин улар товарнинг умумий хоссасини, хусусиятини намоён қилади, бундай ҳолатда товарлар тайёр товар сифатида таснифланади;
2б-қоида - агар товарлар бир неча материаллардан (компонентлардан) ташкил топган бўлса, улар Бош қоидага биноан, товарнинг таркиби, миқдори, нархи, вазифаси ва ташқи савдодаги салоҳиятига кўра таснифланади.
ЭСЛАТМА: йиғилмаган, тугалланмаган товарларни йиғиш учун товарлар қўйидаги 2 та шартни бажарганда ушбу қоида тадбиқ этилади.
- товарлар оддий усуллар - винт, болт, гайкалар ёрдамида йиғилганда;
- оддий ишлар - пайвандлаш, елимлаш каби усуллар билан йиғилганда.
3а-қоида - Товарларнинг асосий, аниқ белгисига биноан таснифланади;
3б-қоида - товарни ташкил этган материал ёки компонентларнинг аниқ асосий белгилари асосида таснифланади;
3с-қоида - агар товар бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажарса ёки таркибидаги компонентларнинг миқдори 50% / 50% ни ташкил этса, бундай ҳолатда ТИФ ТНда код рақамларининг охиргиси, яъни катта рақам асосида таснифланади.
3d-қоида
ЭСЛАТМА: ушбу коидалар изчиллик равишда кетма - кетликда қўлланилади, яъни аввал бош қоида, биринчи, кейин иккинчи, учинчи, туртинчи, бешинчи ва олтинчи қоидалар.
Тўплам, (комплект, набор) тушунчаси – товарлар тўплам бўлиши учун қуйидаги 3та шартни бажариши лозим:
- УТ бўйича ҳар хил товар позициясида таснифланадиган икки ва ундан ортиқ товарлардан иборат бўлиши;
- ушбу товарлар умумий, аниқ бир вазифани ёки аниқ бир мақсадда ишлатилиши;
- эркин савдога чиқаришга тайёр ҳолатда қадоқланган бўлиши талаб этилади. Масалан: (тиббий аптечка - 3006, эркаклар костюми - 6103, аёллар костюми, расм чизиш учун тўпламлар - 9017 кабилар).
4-қоида. Ўхшаш, яқин ўхшаш товарларни таснифлаш.
Агар товарларни бирор-бир гуруҳга жойлаштиришнинг иложиси бўлмаса, ўхшаш, яқин ўхшаш товар гуруҳларига киритилади. Бундай ҳолатда товарларнинг қуйидаги хусусиятлари: материал нимадан тайёрланганлиги; товарнинг вазифаси; товарни тайёрлаш технологияси; товарнинг ташқи кўриниши (дизайни); қиймати; товарнинг кўрсаткичлари ва хусусиятлари таққосланади.
ЭСЛАТМА: Ўхшаш, яқин ўхшаш товарлар таққосланганда, масалан, қуш учади, самолёт учади, эртакларда гиламча ва супургилар ҳам учади дейилган. Ушбу тўртта товарни бир-бири билан таққосланса кулгили ҳолатга тушиб қолиш табиий. Бундай ҳолатга тушиб қолманг!!!

Download 19.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling