3-Маъруза юкларни ташишнинг транспорт турлари ўртасида тақсимланиши
Download 297.18 Kb.
|
3-Мавзу маъруза матин
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Юк эгаларига транспорт хизматлари кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари
Транспорт турлари бўйича юк оқимларини таҳлил қилишда авваламбор транспортнинг умум фойдаланадиган универсал турлари — оммавий ва, қоидага кўра, юкларни бирламчи ташишни амалга оширадиган темир йўл, ички сув ва денгиз транспорти ажратилади (4.4 жадвал). Такрорий ташишларнинг катта қисмини бажарадиган автомобиль транспорти билан ташишлар алоҳида таҳлил қилинади. Шунингдек фақатгина маълум бир маҳсулот турларини кўчирадиган қувур тармоқли транспорт билан ташишлар ҳам ажратилади. Масалан, нефть маҳсулотларининг 62,5% и қувурлар тармоқлари бўйлаб транспортировка қилинади.
жадвал. Транспорт турининг ташишлардаги улуши, %.
4.4 жадвалдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ёқилғи-хомашё юкларининг асосий қисми (нефть маҳсулотларидан ташқари) темир йўллар бўйлаб ташилади. Бунда темир ва марганец рудалари, тошкўмир ва кокс, минерал ўғитлар, қора металлар, дон ва янчилган маҳсулотлар, цемент каби юклар истеъмолчиларга етказиб бериш учун деярли тўлиғича (90—96%) темир йўлларга берилади. Минерал қурилиш материаллари (35% дан ошиқ) ва ёғоч маҳсулотларининг (23,3%) катта қисмини ташишни дарё транспорти амалга оширади. Хом нефтнинг катта қисми ва нефть маҳсулотларининг катта ҳажми истеъмолчиларга нефть қувурлари тармоқлари ва нефть маҳсулотлари қувурлари тармоқлари бўйлаб етказиб берилади. Автомобиль транспорти билан ташиладиган юкларнинг номенклатураси ўта хилма-хил, таҳлил қилишда улардан саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, қурилиш юклари ва савдо тармоғининг товарларини ташишлар ажратилади. Кейинги йилларда транспортнинг барча турларида контейнерларда ташиладиган юкларнинг улуши ошмоқда (умумий ташишлар ҳажмидан 30% гача), бироқ бу кўрсаткич ривожланган мамлакатлардагига қараганда анчагина паст. Юк оқимларининг асосий оммаввий юклар бўйича тавсифи мамлакат ҳудуди бўйлаб турли-туман юкларни ҳар хил транспорт турлари билан ташишларнинг ҳажмлари, йўналишлари ва ташиш шарт-шароитлари билан белгиланади. Юк оқимларининг қуввати ва йўналишлари ишлаб чиқарувчи кучларнинг жойлашуви, ҳар хил турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг интенсивлиги, ихтисослашганлиги ва ўзига хос хусусиятлари, ҳудудлар бўйича транспорт инфратузилмасининг борлиги ва ҳолати, халқаро транспорт-иқтисодий алоқаларнинг қанчалик ривожланганлигига боғлиқ бўлади. Собиқ республикалар ўртасида хўжалик алоқаларининг узилганлиги боис Ўзбекистон транспортида асосий юк оқимларининг нафақат ҳажмларида, балки таркиби ва йўналишларида ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй берган. Юк оқимлари ўзгаришининг бошқа бир хусусияти уларнинг қувватини камайиши, ошиқча норационал ташишларнинг кўпайиши ҳисобланади. Кўпгина бир хил турдаги юклар худди шундай маҳсулот истеъмол қилиш жойларига яқин районларда бўлгани ҳолда қарама-қарши, такроран ва узоқ масофаларга ташилади. Бундай вазият юк оқимларини оптимал режалаштириш тизимининг бартараф қилинганлиги, тўлов инқирози ва моҳиятига кўра, аввал яратилган ягона иқтисодий ва технологик кенгликда жойлашган МДҲ мамлакатларининг ошиқча суверенитети билан шартланади. Транспорт турлари ўртасида рақобатнинг ривожланиши муносабати билан баъзи бир транспрт компаниялари харажатлар билан ҳисоблашмасдан, гарчи бунда транспортнинг ҳар хил турларининг ўзаро ҳаракатлари иқтисодий жиҳатдан кўпроқ самарали бўлсада, “эшикдан-эшиккача” ташишларнинг тўлиқ циклини бўйнига олади, механизмлари ишлаб чиқилмаганлиги сабабли, темир йўллар баъзи бир ҳолларда темир йўл маршрутларининг охирида мижозларга хизмат кўрсатиш учун уларнинг унумдорлиги йирик автокомбинатларга қараганда анчагина паст, таннархи эса анчагина юқори бўлган унчалик катта бўлмаган автотранспорт паркини сотиб олиши мумкин. Шу билан биргаликда автомобиль транспорти юкларни ўта узоқ масофаларга ташишни амалга оширади, бу автомобиль транспортининг техник хусусиятлари туфайли темир йўллар орқали ташишга қараганда анчагина қимматга тушади. Автомбиль транспорти учун бундай ташишлар фойдали, бироқ улар мижозлар ва умуман жамиятга фойдали эмас, чунки аҳоли учун товарлар ва хизматларнинг нархини оширади. Шуни қайд қилиш лозимки, юк оқимлари ўзгаришининг сабабларидан бири бартер келишувларининг ривожланиши ҳисобланади, бунда корхоналар олинган товарлар ёки хизматларга пул тўлаш ўрнига ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулот билан (кўмир, металл, ёғоч, нефть маҳсулотлари, қувурлар, дон-дун, гўшт, мева-сабзавотлар ва бошқа товарлар ёки хизматлар) ҳисоб-китоб қилади. Натижада, масалан, унга кўмир ва руда келиб тушадиган, ундан эса қора металл ва прокат чиқиб кетадиган металлургия комбинати картошка, дон-дун, гўшт, кийим-кечак, автомобиллар ва ҳоказолар каби яққол “нометалл” маҳсулотларни жўнатувчи ёки қабул қилиб олувчига айланади. Мамлакатнинг турли бурчаклари ва қарама-қарши йўналишда тўғридан-тўғри ва реэкспорт алоқалар бўйича металл қувурлар, асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа юкларнинг “дайди” оқимларининг сони кўпаймоқда. Бундай оқимларнинг самарадорлиги кўпинча уларнинг рационал эмаслиги, маҳсулотнинг охирги нархида транспорт таркиб топтирувчисининг ортиши билн “еб юборилади”. Темир йўл, автомобиль ва бошқа транспорт турларида тарифларнинг кескин ўсиши нафақат юкларни ташишга бўлган талабнинг пасайишига, балки мамлакатнинг кўпгина районларида сотиш бозорлари ва маҳсулотни етказиб беришнинг ҳам ўзгаришига олиб келган. Катта миқдорда сотилмаган маҳсулотлар, масалан, кўмир, нефть маҳсулотлари, ёғоч маҳсулотлари бўлгани ҳолда бу маҳсулотлар хориждан олиб кирилади. Баъзан бундай ташишлар ўзини оқлайди, бироқ давлат томонидан тартибга солишнинг, барқарор солиқ ва божхона сиёсатининг йўқлиги сабабли мамлакатдаги ишлаб чиқарувчилар ва умуман иқтисодиётнинг катта йўқотишларига олиб келади. Юк оқимларининг транспорт турлари бўйича тақсимланишининг кўпроқ батафсил таҳлили бошқа фанларда кўриб чиқилади. 3. Юк эгаларига транспорт хизматлари кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари Мижозларга юкларни ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатишнинг сифати деганда одатда юкларни етказиб беришнинг тўлиқлиги, тезлиги, ўз вақтидалиги ва бир текислиги, ташишларнинг хавфсизлиги, шунингдек транспорт хизматлари истеъмолчиларига хизмат кўрсатишнинг мажмуавийлиги, эришилувчанлиги ва хизмат кўрсатиш маданияти тушунилади. Бунда, йўловчиларни ташишдан фарқли ўлароқ, юкларни ташишнинг сифатини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар фақатгина объект ёки ташиш предметига эмас, балки уларнинг эгаларига, яъни юк эгаларига ҳам қаратилади. Шуни ҳисобга олиш лозимки, транспорт турлари ўртасида кучайиб бораётган рақобат шароитларида юк эгаларига транспорт хизматлари кўрсатишнинг сифатини ошириш транспорт бозорини эгаллаш ёки кенгайтиришнинг асосий йўлларидан биридир. Бунинг учун транспорт хизматлари истеъмолчиларининг талаблари, рақобатчилар ва ўзининг имкониятларини яхши билиш, конкрет юк эгаларига транспорт хизматлари кўрсатишнинг маркетинг стратегиясини тўғри белгилаш ва уни оқилона амалга ошириш зарур бўлади. Бу стратегия авваламбор таклиф қилинадиган транспорт хизматларининг юк эгаларининг эҳтиёжларини рақобатчига қараганда яхшироқ қаноатлантиришга қодир бўладиган юқори сифат даражасини кўзда тутиши лозим бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, транспорт хизматларининг сифати, худди бошқа ҳар қандай маҳсулотнинг сифати каби — нисбий тушунчадир ва маълум бир кўрсаткичлар (ўлчагичлар) ёрдамида миқдорий ўлчаниши мумкин. Юк эгаларига транспорт хизматлари кўрсатишнинг асосий сифат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади: маълум бир вақт даврида (йил, чорак, ой ёки ундан ҳам қисқароқ) юкларни ташиш ҳажмлари бўйича талабнинг қаноатлантирилиш даражаси; юкларни ташишнинг ритмлилик ёки мунтазамлик даражаси; юкларни етказиб беришнинг белгиланган муддатларининг бажарилиши; ташиладиган юкларнинг сақланиш даражаси. Ташишларни хавфсизлик даражаси ҳам транспортда муҳим сифат кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади, у кўпинча “юкларнинг сақланиши” кўрсаткичида ҳисобга олинади. Download 297.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling