3-Маъруза юкларни ташишнинг транспорт турлари ўртасида тақсимланиши


Download 297.18 Kb.
bet1/5
Sana28.10.2023
Hajmi297.18 Kb.
#1732206
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-Мавзу маъруза матин


3-Маъруза ЮКЛАРНИ ТАШИШ
1. Юкларни ташишнинг транспорт турлари ўртасида тақсимланиши
Юкларни ташишнинг транспорт турлари ўртасида тақсимланиши уларнинг ҳар бирининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрнини белгилайди. Бу тақсимланишни тавсифлайдиган асосий миқдорий кўрсаткичлар у ёки бу транспорт тури билан бажариладиган юкларни ташиш ҳажми (тонналарда) ва юк айланмаси (тонна-километрларда) ҳисобланади. бу иккита натурал кўрсаткичдан кўпроқ умумлаштирадигани юк айланмаси ҳисобланади, у фақатгина ташилган юкларнинг ҳажмини эмас, балки уларни ташиш узоқлигини ҳам ҳисобга олади. Барча турдаги транспортнинг юк айланмасига ишлаб чиқарувчи кучларнинг жойлашуви, янги районларда табиий бойликларнинг ўзлаштирилиши, мамлакатда саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, капитал қурилиш ва товар айланмасининг ривожланиши катта таъсир кўрсатади.
Ўтган 25 йилда Ўзбекистонда барча транспорт турларида юк айланмаси 60 мартадан кўпроққа ўсган. Мамлакатда темир йўл транспорти тарихий етакчи транспорт тури бўлиб ҳисобланади, унинг барча транспорт турларининг юк айланмасидаги улуши ХХ асрнинг бошларидаги 50% дан 1950 йилга келиб 85% гача ошган. Кейинчалик транспортнинг янги турларининг, айниқса автомобиль ва қувур тармоқли транспортнинг ривожланиши билан унинг улуши 1985 йилда 53,2% гача қисқарган. Бироқ СССР темир йўлларида ташишлар ва юк айланмасининг абсолют қийматлари доимо ўсиб борган ва 1988 йилда мос равишда 4 млрд тоннадагн ошиқни ва 3869 млрд т-км ни ташкил қилган. Бу пайтга келиб СССР да барча транспорт турларининг юк айланмаси 7,8 трлн т-км дан ошиқни, ташишлар ҳажми эса тахминан 32 млрд т ни ташкил қилган. Сўнгра 1991 йилда СССР нинг парчаланиб кетиши ва иқтисодий инқироз барча транспорт турларида юкларни ташиш ҳажмларига салбий таъсир кўрсатган (улар барча собиқ Иттифоқ Республикаларида пасайган). Хўжалик алоқаларининг ўзгарганлиги эса Ўзбекистонда юкларни ташишнинг транспорт турлари ўртасида тақсимланишига ҳам маълум бир таъсир кўрсатган (4.1, 4.2 жадваллар). Жадваллардан қуйидагилар кўриниб турибди: кейинги 10 йилда бу ўзгаришларнинг умумий йўналиши транспорт ишида ҳар бир транспорт турининг улушининг нисбатан унчалик катта бўлмаган ўзгаришларида транспортнинг барча турларида ташишлар ва юк айланмасининг кескин пасайишидан иборат.
4.1 жадвал.
Юкларни ташиш ҳажмлари, млн т (%)

Транспорт тури

1985 1

1990 й

1993 й

1994 й

1995 й

РСФСР бўйича

Темир йўл

Қувур тармоқли (нефть ва нефть маҳсулотлари)


Денгиз

Ички сув

Автомобиль (жами)

Жумладан, умум фойдаланадиган


Ҳаво

2165 (12,3
575
(3,2)

113
(0,6)


537
(3,1)
14137
(80,69)
2677

2,7
(0,01)



2140 (11,4)
558
(2,9)

112
(0,6)


562
(3,0)
15347
(81,09)
2941

2,5
(0,01)



1344,3 (10,5)
400
(3,1)

83
(0,6)


215
(1,7)
10808
(84,09)
2723

1,0
(0,01)



1053,1 (8,4)
350
(2,8)

70
(0,6)


155
(1,2)
10850
(86,99)
1931

0,8
(0,01)



1024,5 (9,0)
320
(2,8)

66,4
(0,6)


146,3
(1,3)
9800
(86,28)
1750

0,8
(0,02)



Жами

17529,7
(100)

18721,5
(100)

12851,0
(100)

12478,5
(100)

11357,5
(100)




    1. жадвал.

Юк айланмаси, млрд т-км (%)

Транспорт тури

1985 1

1990 й

1993 й

1994 й

1995 й

РСФСР бўйича

Темир йўл

Қувур тармоқли (нефть ва нефть маҳсулотлари)


Денгиз

Ички сув

Автомобиль (жами)

Жумладан, умум фойдаланадиган


Ҳаво

25,06
(53,1)
1379
(25,0)

503

243
(5,20)
277
(5,9)
71

2,7
(0,05)



2523
(52,8)
1240
(25,9)

214
(4,55)


291
(6,1)
68

2,6
(0,05)



1607,7
(51,2)
832
(26,5)

103
(3,25)


226
(7,2)
53

1,6
(0,05)



1195,5
(47,4)
711
(28,2)

87
(3,45)


216
(8,6)
55

1,5
(0,05)



1213,7
(48,9)
650
(26,7)

89
(3,7)


200
(8,16)
48

1,0
(0,14)



Жами

4710,7
(100)

4778,6
(100)

3141,3
(100)

2522,0
(100)

2437,7
(100)

Ўзбекистон транспорт тизимининг юк айланмасида темир йўлларнинг улуши 1995 йилда 1985 йил билан солиштирганда тахминан 3,4% га пасайган (53,2 дан 49,8% гача), ташишлар ҳажмида эса — 3,3% га пасайган (12,3 дан 9,0% гача). Бу даврда автотранспортнинг улуши мос равишда 3 ва 4,5% га ошган. Юк айланмасида қувур тармоқли транспортнинг улуши ошган (газ қувурлари тармоқларини ҳисобга олиш билан тахминан 5,5% га). Транспорт ишида дарё транспортининг иш ҳажми, гарчи экспорт ташишларнинг қиймати қарийб 2 мартага ошган бўлсада, кескин камайган (1,5 мартадан кўпроқ).
Келтирилган маълумотлардан яна шу ҳам кўриниб турибдики, Ўзбекистон транспорт бозорида товар ўтказиш тизимининг транспорт иши ҳажми бўйича (юк айланмаси бўйича) темир йўл транспорти аввалгидай етакчи ҳолатни эгаллайди. Бунда, агар объектив таққослаш учун автомобиль транспортининг ички ишлаб чиқаришдаги (технологик) ташишларини чиқариб ташлайдиган бўлсак, у ҳолда ички юк айланмасида темир йўлларнинг улуши учдан икки қисмни ташкил қилади.
Транспорт ишининг ўлчамлари бўйича қувур тармоқли транспорт Ўзбекистонда иккинчи ўринга чиққан. Магистрал газ қувурлари тармоқларининг юк айланмасини ҳисобга олиш билан унинг мамлакат транспорт тизимининг ишидаги улуши 1995 йилда 26,7% ни ташкил қилган, темир йўлларнинг улуши эса 49,8% гача пасайган.
Транспорт бозорида у ёки бу транспорт турининг ўрни ва ролини аниқлашда юкларни ташишнинг ўртача узоқлиги катта аҳамиятга эга бўлади. Масалан, темир йўлларда у ўртача 1200 км атрофида бўлса, автомобиллар билан ташишларда — тахминан 21 км ни ташкил қилади. Шу боис, автомобиль транспорти, ташиладиган юкларнинг ҳажми бўйича транспортнинг барча турлари ичида биринчи ўринни эгаллаш билан (4.1 жадвалга қаралсин), юк айланмаси бўйича темир йўллар, қувур тармоқли ва денгиз транспортидан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди (4.2 жадвалга қаралсин).
Кейинги йилларда темир йўл, денгиз транспорти ва транспортнинг бошқа турларида ташишларнинг ўртача узоқлиги сезиларли даражада ошганлигини қайд қилиш зарур бўлади. Масалан, темир йўлларда у 1995 йилда, СССР да тумир йўлларнинг узунлиги анча катта бўлганлигига қарамасдан 940 км ни ташкил қилган 1988 йилдагига қараганда 27% га ўсган, Ташишлар ҳажмларининг умумий пасайишида ташишлар узоқлигининг бундай ортиши экспорт ташишларининг кескин ортиши, айниқса ёқилғи-хомашё маҳсулотлари экспортининг кескин ортиши, қарама-қарши, ҳаддан ташқари узоқ, такрорий ва бошқа норационал ташишларнинг ортиши (улар тахминан 2 мартага ошган ва темир йўлларнинг юк айланмасида тахминан 15—18% ни ташкил қилади) билан изоҳланади.
Денгиз транспортида юкларни ташишнинг ўртача узоқлиги энг юқори — тахминан 4000 км. Бу денгиз савдо флоти томонидан бажариладиган ташқи савдо ташишлари улушининг катталиги (қарийб 70%) билан изоҳланади. Бироқ унинг умумий ташиш ҳажмлари, айниқса каботаж сузишларда, кейинги йилларда пасайиб бормоқда.
Ўзбекистонда кўп сонли кемалар сузадиган дарёлар борлигига қарамасдан, мамлакат ички сув транспортининг улушига нисбатан унчалик катта бўлмаган ташишлар ҳажми тўғри келади (4.1, 4.2 жадвалларга қаралсин), бу дарёларнинг оқимларининг йўналишлари билан асосий юк оқимлари йўналишларининг бир-бирига мос тушмаслиги билан боғланади, масалан, Сибирь ва Узоқ Шарқнинг шимоли, Волгабўйи ва Чекка Шимолда навигация (қатнов) даврида оммавий юкларни ташишда у асосий транспорт тури ёки турларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ҳаво транспортидан юкларни ташишда ҳозирча кам фойдаланилмоқда (унинг умумий юк айланмасидаги улуши 0,05%). Унинг асосий мўлжалланиши — йўловчиларни ташишдан иборат. Бироқ келажакда, Ўзбекистоннинг улкан кенгликлари ва айниқса мамлакатнинг шарқий районларида йўл инфратузилмасининг етарлича ривожланмаганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, баъзи бар юкларни ҳаво транспорти билан ташишнинг ортишини кутиш мумкин. АҚШ да бу транспорт тури билан ҳар йили 12 млн тоннадан ошиқ юк ташилади, Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич ўртача 1,5—2 млн тоннани ташкил қилади. Бу асосан шошилинч ва ўта қимматли юклар, почта, газеталарнинг матрицалари ва ҳоказолардир.
Шуни қайд қилиш лозимки, 4.1 ва 4.2 жадвалларда транспорт турлари бўйича ташишлар ва юк айланмасининг ўлчамлари тўғрисида келтирилган маълумотлар мамлакат транспорт бозорида ташишларнинг ҳақиқий тақсимланишини унчалик ҳам аниқ акс эттирмайди. Уларда транспорт хизматлари бозорининг янги субъектларининг иши, айниқса автомобиль ва дарё транспортининг иши тўлиқ ҳисобга олинмаган.
Ҳозирги кунда мамлакат автомобиль парки хусусийлаштирилган ёки акциядорлик компаниялари ва фирмаларнинг тасарруфига берилган, уларнинг ишини ҳисобга олиш эса ҳозирча йўлга қўйилмаган. Умум фойдаланадиган транспортнинг иши кўпроқ аниқ ҳисобга олинади. Бундан ташқари, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг идоравий автотранспортининг иши тўғрисидаги маълумотлар ҳам, қоидага кўра, тахминий ва ноаниқ.
Акциядорлик ва хусусий автотранспорт ва кемачилик корхоналари ҳозирча транспорт бозорида ўзига “жой” қидириш билан овора, ташишлар ҳажмининг пасайганлиги боис ва давлатнинг қўллаб-қувватлашисиз улар аксарият ҳолларда касодга учрамоқда. Шу билан биргаликда, бундай аҳвол баъзи бир кичик корхоналарни бирлашишга, транспорт хизматларининг сифатини ошириш йўлларини қидиришга мажбур қилмоқда. Ҳар нима бўлгандаям, кейини йилларда контейнерлар, қурилиш материаллари, бутловчи асбоб-ускуналар, озиқ-овқатлар, мевалар ва сабзавотларни ташишда истеъмолчилар кўпроқ автомобиль транспортини, жумладан, узоқ шаҳарлараро боғлинишларда ҳам автомобиль транспортини танламоқдалар. У гарчи темир йўлларга қараганда қиммат бўлсада, юкларни тезкор, кўпроқ сақланган ҳолда “эшикдан-эшиккача”, ва қоидага кўра, “аниқ муддатига” етказиб беришни таъминлайди.
Транспорт турлари ўртасида рақобат ва ўзаро ҳаракатларнинг ривожланиши мамлакатда транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилашга йўналтирилиши лозим. Бироқ юқори тарифлар ва, хусусан, ҳаво, дарё ва автомобиль транспортида ягона технологик транспорт жараёнларининг ҳар доим ҳам асосланмаган парчаланиши уларнинг ишининг техник-иқтисодий кўрсаткичларининг ва ташишлар хавфсизлигининг сезиларли даражада пасайишига олиб келган. Давлат тасарруфида бўлган ва мамлакатдаги барча автомобиллар билан ташишларнинг тахминан 24% ини амалга ошираётган умум фойдаланадиган автомобиль транспорти кейинги йилларда кўпроқ барқарор ишламоқда.
Келажакда юкларни ташишда транспортнинг алоҳида турларининг ўрни ва ролида баъзи бир ўзгаришларни кутиш мумкин. Бу транспортда рақобатнинг ривожланиши билан ҳам, илмий-техник ривожланиш билан ҳам боғланади. Темир йўл ва сув транспорти улушларининг маълум бир даражада пасайишини ҳам кутиш мумкин (ҳатто ташишлар ҳажми барқарорлашган тақдирда ҳам), иқтисодиётни тузилмавий қайта қуришнинг натижалари, ресурсларни тежашнинг ривожланиши ва ташишларни рационаллаштириш, рақобатнинг – айниқса автомобиль транспорти томонидан рақобатнинг кучайиши (йўл қурилиши тегишлича кенгайтирилган тақдирда) шундан далолат беради. Юкларни ташишда қувур тармоқли ва ҳаво транспорти улушларининг қандайдир бир даражада ортиши кутилмоқда. Бироқ ташишларнинг таркиб топган тақсимланишининг ўзгаришига ёқилғига кетадиган харажатлар тўсувчи омил бўлиши мумкин. Юкларни 1000 т-км ташишга темир йўллар 9 кг, дарё транспорти 10 кг, қувур тармоқли транспорт 5,5 кг, автомобиль транспорти эса 149 кг шартли ёқилғи сарфлайди. Кўриниб турибдики, темир йўл транспорти ва қувур тармоқли транспорт энергияталаблик бўйича кўпроқ тежамкор бўлиб ҳисобланади. шу сабабли, умуман олганда, юкларни ташишнинг транспорт турлари ўртасида таркиб топган тақсимланишини, гарчи мамлакатнинг баъзи бир ҳудудларида, айниқса шарқда у келажакда сезиларли даражада ўзгариши мумкин бўлсада, оптимал тақсимланишга яқин деб ҳисоблаш мумкин.
2. Асосий юк оқимларининг тавсифи
Юк оқимлари ўзида ишлаб чиқариш ва юкни жўнатувчилар билан қабул қилиб олувчилар ўртасида товар алмашиниш жараёнида вужудга келадиган ва турли боғланиш йўллари бўйича тақсимланадиган транспорт-иқтисодий алоқаларнинг конкрет ифодаланишини тақдим қилади. Улар юк алмашинишининг йўналиши ва ўлчамлари билан тавсифланади. Бу йўналиш ва ўлчвмлар ишлаб чиқариш, юкларни жўнатиш пунктлари, истеъмол қилиш пунктлари, сақлаш базаларининг жойлашишига, ишлаб чиқаришнинг технологик хусусиятлари ва унинг ихтисослашувига, боғланиш йўлларининг жойлашиши ва транспортнинг ташиш қобилиятига, шунингдек товар ҳаракатининг ташкил қилиниш тизимига боғлиқ бўлади.
Юк оқимларини транспорт бозорини таҳлил қилиш, ошиқча норационал ташишларни аниқлаш, у ёки бу транспорт туридан самарали фойдаланиш сфераларини аниқлаш ва уларнинг ривожланиш истиқболларини асослаш билан ўрганиш зарур бўлади.
Юк оқимларини мўлжалланиши, юкларнинг турлари ва транспорт турлари бўйича таснифлаш мумкин.

Download 297.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling