3-Маъруза юкларни ташишнинг транспорт турлари ўртасида тақсимланиши


Download 297.18 Kb.
bet4/5
Sana28.10.2023
Hajmi297.18 Kb.
#1732206
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-Мавзу маъруза матин

Ташишлар ҳажми бўйича юк эгалари талабларининг қаноатлантирилиш даражаси:

бунда даврдаги мос равишда амалдаги ташишлар ҳажми ва юкларни ташишга бўлган келишилган режалаштирилган талаб.
Ҳозирги кунда бу кўрсаткичнинг қиймати бироз ошган ва тахминий ҳисоб-китобларга кўра тахминан 0,90—0,94 ни ташкил қилади. Уни етарлича аниқ қилиб аниқлаш анчагина мураккаб. Ишлаб чиқариш жараёнида юк эгаларининг айби билан технологик узилишлар, хомашёнинг келмай қолиши, ўз вақтида тўламаслик ва бошқа сабабларга кўра юклар юклаш режасига мувофиқ тақдим қилинмайдиган ҳолатлар бўлади. Шу билан биргаликда ташишларга режадан ошиқ талаб ҳам бўлиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, режали талабнинг қийматлари юк эгалари ва транспорт билан келишилган муддатларда корректировка қилиниши (камайтирилиши ёки оширилиши) лозим. Шу муносабат билан у ёки бу транспорт тури билан юкларни ташишга режали талабнинг оптимал қийматини аниқлаш учун маркетинг тадқиқотларини ўтказиш катта аҳамиятга эга бўлади. Бу тадқиқотлар транспорт корхоналарининг тортиш районларини иқтисодий тадқиқ қилиш, юк эгаларининг транспорт билан таъминланганлик даражасини аниқлаш, уларнинг манфаатларини максимал даражада ҳисобга олишни кўзда тутиши лозим. Замонавий рақобат шароитларида транспорт бозорининг (транспорт турининг) юк эгаларига транспорт хизматлари кўрсатишнинг энг яхши сифатини ва қўл келадиган нархини таклиф қиладиган субъекти ютади.
Транспорт корхоналари учун уларнинг ишининг муҳим кўрсаткичи олиб кетилмаган юкларнинг ҳажми бўлиб ҳисобланади, уни қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин:

Моҳиятига кўра бу кўрсаткич мижозларга транспорт хизматлари кўрсатишнинг ҳолатини тавсифлайди ва бир пайтнинг ўзида транспорт хизматлари бозорини ривожлантириш учун мўлжал бўлиб хизмат қилади. Ҳатто ташиш ҳажмлари пасайган ва баъзи бир темир йўлларда рационал бўлмаган бошқариш туфайли бўш транспорт ресурслари мавжуд бўлган тақдирда ҳам юк жўнатувчиларда яна олиб кетилмаган юклар қолади.
Юкларни ташишнинг ритмлилик даражаси:

бунда — маълум бир t вақт даврида ўрнатилган меъёрий интервалга риоя қилиш билан етказиб берилган маҳсулотнинг амалдаги миқдори; худди шу даврдаги етказиб беришларнинг умумий сони.
Мазкур формулада етказиб беришларнинг сони ўрнига ташишларнинг ритмлилигининг худди ўша шартларини ҳисобга олиш билан етказиб беришларнинг ҳажмидан (тонналарда) фойдаланиш мумкин. Эксперт баҳолашларига кўра, бу кўрсаткичнинг қиймати тахминан 0,75—0,78 ни ташкил қилади.
Маҳсулотни етказиб беришнинг меъёрий интервали юк эгалари билан транспорт органлари ўртасида шартномаларни тузишда ёки ташишларга бўлган талабномаларни келишиш пайтида аниқланади. Бу интервал (суткаларда) корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва эҳтиёт заҳираларини ҳисобга олиш билан маълум бир вақт даври учун (min—max) ўрнатилади. Етказиб беришларнинг меъёрий интервалининг бузилиши аниқланганда бу четлашишнинг сабабини аниқлаш муҳим бўлади (юкнинг юк жўнатувчи томонидан ташишлар режасига мувофиқ тақдим қилинмаслиги ёки ҳаракатланувчи таркибни ўз вақтида юклашга бермаслик). Юқорида келтирилган формуланинг махражига фақатгина транспортнинг айби билан маҳсулотни етказиб беришлар ритмининг бузилишларини киритиш лозим бўлади.
Транспорт корхоналарида юкларни ташишнинг мунтазамлик кўрсаткичи аниқланади:

бунда Рmах — таҳлил қилинадиган давр мобайнида (масалан, бир йил) маълум бир давр учун (масалан, бир ой) юкларни ташишнинг максимал ҳажми; Pсред — худди шу муддат учун ташишларнинг ўртача ҳажми (12 ойга бўлинган йиллик ташишлар ҳажми).
Бу кўрсаткич транспорт ишининг сифатини ҳам, ишлаб чиқариш ва юкларни ташишга тақдим қилишнинг бир текислигини ҳам тавсифлайди ва ташиладиган маҳсулотнинг турига катта даражада боғлиқ бўлади. Масалан, узлуксиз ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотлар бўйича мавсумий юклар, масалан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича эса 0,47—0,50.
Юкларни етказиб беришнинг ўрнатилган муддатларининг бажарилиш даражаси:

бунда — юкни қабул қилиб олувчи томонидан ўрнатилган меъёрий етказиб бериш муддатларига риоя қилиш билан етказиб берилган юкларни ташишнинг амалдаги ҳажми; -таҳлил қилинадиган юкларни ташишнинг умумий ҳажми.
Бу кўрсаткич баъзан юкларни етказиб беришнинг ўртача амалдаги ва меъёрий муддатларининг нисбати билан аниқланади. Бунда ўртача амалдаги етказиб бериш муддати тонна-сутка суммасини жўнатилган юк тонналарига бўлишнинг ҳосиласи сифатида аниқланади. Бироқ ўртача қийматлар нисбатларининг натижалари билан юкларни конкрет жўнатишлар бўйича ўрнатилган етказиб бериш муддатларига риоя қилиш ўртасида сезиларли фарқлар бўлишини ҳисобга олиш лозим бўлади. Транспорт хизматлари, қоидага кўра, бир-бирининг ўрнини босадиган бўлиб ҳисобланмайди. Ва юкни бир мижозга ўрнатилган меъёрга қараганда анчагина тез етказиб бериш етказиб бериш вақтидан кечиктириб етказиб берилган юкни оладиган бошқа бир мижознинг кўрадиган зарарининг ўрнини қопламайди.
Юкларни етказиб беришни тезлаштириш ва ўрнатилган етказиб бериш муддатларига риоя қилиш юк эгалари учун катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлади, чунки уларнинг айланма маблағларининг миқдорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Шу боис транспорт юкларни етказиб бериш муддатларини кечиктирганлиги учун каттагина жарималар тўлайди. Бу жарималарнинг миқдорлари 1 т ташилган юкка ва етказиб бериш кечиккан юклар миқдорига ҳисоблаганда у ёки бу транспорт турининг иш сифатини тавсифлайди.
Ташиладиган юкларнинг сақланиш даражаси:



бунда — ташиладиган юкларнинг умумий ҳажми; — таққосланадиган даврда юклаш-тушириш пунктларида ва ташиш пайтида маҳсулотнингйўқотилиши.
Кўчиш жараёнида маҳсулотнинг йўқотилиши миқдорларига, қоидага кўра, фақатгина юкларнинг табиий йўқолишининг ўрнатилган меъёрларидан ошиқ бўлган йўқолишлар киритилади, бу меъёрлар барча транспорт турлари учун юкларнинг турлари бўйича ишлаб чиқилади. Таассуфки, бу йўқолишларни ҳисобга олиш йўлга қўйилмаган (нефть қувурлари тармоқлари транспорти ва юқори кучланишли электр узатиш линияларидан ташқари, бу ерда улар мунтазам равишда ҳисобга олинади). Профессор М. Ф. Трихунковнинг маълумотларига кўра, юкларнинг жорий йўқолиши 1 т юкка ўрнатилган табиий йўқолиш меъёрларидан анчагина ошиб тушади (масалан, темир йўл транспортида кўмир бўйича меъёрий йўқолишлар 0,7% қилиб белгиланган, амалда эса 3% ни ташкил қилади, руда бўйича — мос равишда 0,9 ва 3,5% ни, цемент бўйича — 1,2 ва 4% ни, ғишт бўйича — 1,3 ва 7% ни, дон бўйича — 0,10 ва 0,20% ни ташкил қилади). Юкларнинг йўқолишининг сабаблари юк ва ҳаракатланувчи таркибни ташишга етарлича теайёрламаслик, юк ишлари ва ташиш технологияларининг бузилиши, ҳаракатланувчи таркибни ихтисослаштириш ва ташишларни контейнерлаштириш даражасининг пастлиги, ўғирликлар, авариялар ва ташиш жараёнида юкларнинг яроқсиз ҳолга келиши бўлиб ҳисобланади. Транспорт юкларнинг сақланмаганлиги учун юк эгаларига катта жарималар тўлайди. Бироқ бу жарималар кўпинча келтирилган зарарнинг ярмини ҳам қопламайди. Чунки амалда ишлаб чиқарилган ва пули тўланган маҳсулот қайтмайдиган бўлиб йўқолади, иқтисодиётга, жумладан транспортга ҳам, сезиларли моддий ва иқтисодий зарар етказилади. Экспертларнинг баҳолашларига кўра, юкларнинг сақланиш коэффициенти кўрсаткичининг ўртача қийматлари барча транспорт турлари бўйича 0,70—0,75 ни ташкил қилади.
Юкларнинг тўғридан-тўғри (жорий) йўқолишларидан ташқари, иқтисодиётнинг мамлакатда транспорт инфратузилмасининг етарлича ривожланмаганлиги (талабга жавоб бера оладиган автомобиль йўлларининг етишмаслиги, кўпгина районларнинг транспорт билан таъминланганлигининг пастлиги, транспорт хизматлари кўрсатишнинг мажмуавий эмаслиги ва ҳоказолар) туфайли билвосита йўқотишларини ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Баъзи бир баҳолашларга кўра, бу йўқотишлар транспортда юкларнинг жорий йўқолишларига қараганда анчагина ошиб тушади.
Транспорт хизматлари кўрсатиш сифатининг келтирилган кўрсаткичлари сон жиҳатидан 0 дан 1 гача оралиқда бўлади ва ҳар қандай вақт ўлчамида транспорт турлари ва корхоналари, юкларнинг тури ва алоҳида жўнатмалар, ҳудудлар ва юк эгалари бўйича аниқланиши мумкин. Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири катта мустақил аҳамиятга эга. Бироқ мижозларга у ёки бу транспорт тури билан хизмат кўрсатиш сифатини умумлаштирилган баҳолаш учун ягона, мажмуавий кўрсаткич талаб қилинади.


Download 297.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling