3-мавзу. ҚАдимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари режа
Томас Мор Томмазо Кампанелла
Download 0.53 Mb.
|
3-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эразм Роттердамский
- Т.Кампанелла
- Абу Наср ибн Муҳаммад Форобий
- Назорат учун саволлар
Томас Мор
Томмазо Кампанелла Т. Мор «Утопия» (лот. йўқ жой) (1516) асарида Англияда дастлабки капиталнинг жамғарилиши жараёнида деҳқонларнинг оммавий қашшоқланиши жараёнини акс эттирган. Т.Мор гуманист, давлат арбоби ва ёзувчи бўлган (1529-32 йилларда Англия канцлери). У Уйғониш даврининг атоқли арбоби Эразм Роттердамскийнинг дўсти эди. Католик бўлган. Қиролни инглиз черковининг Олий бошлиғи деб қасамёд қилмаганлиги учун Т.Мор давлат хоини сифатида ҳисобланиб, қатл этилган. Католик черкови томонидан муқаддаслаштирилган (1535). У «қўйлар одамларни еб қуйди» иборасининг муаллифидир. Шу даврда деҳқонларни чеклаш, яъни ердан сиқиб чиқариш сиёсати амалга оширилди. Бу жараён мануфактура, кейинроқ эса фабрика ривожи билан боғлиқ эди. Мато тўқиш, жун, айниқса қўй жунига бўлган эҳтиёжни ошириб юборди. Дастлаб ботқоқ, чакалакзор ерлар ўраб олинди ва қўй боқиш учун яйловга айлантирилди, кейинчалик деҳқончилик қилинаётган ерлар ҳам тортиб олиниб, деҳқонлар синф сифатида тугатилди. Улар ердан маҳрум қилинди ва кўчага ҳайдалди. Бу ўзига хос аграр инқилоб - саноат тўнтарилиши учун сабаб бўлди, лекин миллионлаб аҳоли қашшоқликка маҳкум этилди. Шу воқеаларни ўз кўзи билан кўрган Т.Мор қаердаки хусусий мулк ҳукмрон бўлса, асосий бойлик бир қучоқ одамлар қўлига тўпланади, деган хулосага келди. Яна социал офатнинг асоси пулдир, деган эди у. Хаёлий «утопия» мамлакатида ижтимоий мулкчилик (хусусий мулк бўлмаган), умумий меҳнат бўлган, қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги тафовут йўқ эди, ишлаб чиқариш тартибга солинган, иш куни олти соат билан чекланган, пул йўқ қилинган, тақсимот текис ва босқинчилик урушлари йўқ эди. Т.Мор шундай жамиятни қуриш мумкин деб ўйлаган. Т.Кампанелла Неаполь (Италия) меҳнаткашларининг қашшоқлигини кўрган. У ўзининг «Офтоб шаҳри» (1602 й. ёзилган, 1623 йилда чоп этилган) китобида золимларнинг шохона ҳаётини танқид қилади, у ҳам Т.Мор каби, бу тенгсизликнинг асосий сабаби хусусий мулкчилик, дейди. У келажак жамият тўғрисидаги ўз тасаввурини ҳам беради, улар Т.Морга ўхшаш: ижтимоий мулкчилик мавжуд, ҳамманинг меҳнат қилиши зарур, машина меҳнати қўлланилганлиги туфайли иш кунлари чекланган (4 соат), ақлий меҳнат жисмоний меҳнат билан алмаштириб турилади, бунда ҳунармандчилик, чорвачилик ва деҳқончилик билан нисбатан текис шуғулланиш шарт қилиб қўйилади, текис, пулсиз тақсимот амалга оширилади. У файласуф, шоир, сиёсий арбоб бўлган, кейинчалик эса (1582) рохиб бўлган. Испания босқинчиларига қарши исён уюштиргани учун қамоққа олинган, 27 йил камокда ётиб, фалсафа, фалакиёт, сиёсат, медицинага оид ўнлаб асарлар ёзган. Унинг «Офтоб шаҳри» асари денгизчининг ҳикояси шаклида берилган. Янги жамиятда олим кохинлар табақаси томонидан бошқарилувчи идеал жамоа бўлади, хусусий мулк ва оила бўлмайди, болалар давлат томонидан тарбияланади, фан ва маориф тараққий этади. Файласуфларнинг берган баҳосига кўра, бу олимларнинг жамияти «хомаки ишланган» «қўпол коммунизм»дир. Улар асосан ҳунармандчилик ва деҳқончиликка асосланган тенглаштириш хусусиятига эга. Аммо шунисига эътибор берингки, бу кишилар ҳар жиҳатдан таъминланган, билимли давлат арбоби бўлганлар, коммунистик жамият ғояси К.Маркс ва Ф.Энгельсларнинггина ғояси эмаслигини ҳам эслатиб ўтиш зарур. Хаёлий социализм тўғрисидаги дастлабки ғоялар Осиёда Абу Наср ибн Муҳаммад Форобий, Германияда Томас Мюнцер (1420-1525)лар томонидан ҳам илгари сурилган. Инжил ва Қуръони каримда ҳам унинг элементлари бор. Марказий Осиёдаги сарбадорлар (бошини дорга тикканлар) давлати ҳам шу тамойилларга асосланган (Самарқандда Абу Бакр Калавий, Мавлонозода, Хурдаки Бухорий ва бошқалар). Кейинчалик Абдурахмон Жомий ва А.Навоий, асарларида ҳам бундай ғоялар бор. Назорат учун саволлар
Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling