3-мавзу. ҚАдимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари режа


Уат Тайлер Томас Мюнцер


Download 0.53 Mb.
bet4/5
Sana22.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1645989
TuriУтопия
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-МАВЗУ

Уат Тайлер
Томас Мюнцер
Шу даврда феодализм йўлидан бораётган Россияда ҳам иқтисодий ғоялар вужудга келди. IX асрда ташкил топган Қадимги Рус давлати - Киев Русида чоп этилган «Русская правда» қонунлар тўпламида дастлабки ёзма фикрлар берилган. Унда жамиятнинг синфий дифференциацияси, ер эгалари, савдогарлар манфаати ҳимоя қилинади, князлик манфаати учун савдогарлар, судхўрлар, қарздорларни ноўрин сарф-ҳаражатлардан тийиш зарурлиги ҳақида гапирилади.
Ермолай Еразмнинг иқтисодий қарашларида деҳқон меҳнати бойлик манбаи деган қоида ётади. Шу сабабли у давлатда деҳқонлар тоифасини биринчи ўринга қўяди ва уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш зарур деб ҳисоблайди. Аммо у деҳқонлар эксплуатациясининг асоси пул мажбуриятларида деб билган, шу сабабли бу мажбуриятлар натурал рента ҳолида бўлиши ва ҳосилнинг бешдан бир қисми (20 фоизи) билан чеклаш, ём (почта) мажбуриятларини эса савдогарлар зиммасига юклашни таклиф этди. У меҳнат унумдорлигини ошириш тўғрисида қайғурса-да, товар муносабатлари ривожига қарши бўлган, яъни ўзи ўзига қарши эди, чунки у эркин бой савдогарлар савдоси тарафдори эди.
4. Ўрта аср утопиялари
Капиталистик, яъни муносабатларининг шаклланиш даврини мануфактура ишлаб чиқариши ва дастлабки капитал жамғарилиши билан боғлаш мумкин, бу давр XIV-XV асрларни ўз ичига олади, яъни ер эгалиги сусайиши билан боғлиқ.
Бу муносабатларнинг шаклланиши дастлабки капиталнинг жамғарилиши жараёни билан ҳам боғлиқ. Адам Смитнинг фикрича, кўп сонли ишлаб чиқариш тармоқларининг ўзаро боғланиш йўли билан ривожида меҳнат унумдорлиги ўсишининг шарти дастлабки капитал жамғарилишидир. Бу жараён объектив, оддий бир воқеа сифатида таърифланади. Тўғри, бу жараён реал тарихий воқеадир, аммо у амалда бешафқат синфий кураш, аҳолининг бир қисмини иқтисодий ва ижтимоий эзиш, зўрлик ва алдов билан боғлиқ бўлди. Бу жараён давомида объектив тарихий қонуният ўзига йўл очди, натижада ишлаб чиқариш нисбатан ўсди, саноат ва савдо шаҳарлари кўпайди, фан ва техника ривож топди. Бу уйғониш даври бўлиб, минг йиллик турғунликдан сўнг иқтисодиёт маданият ва санъатнинг равнақига олиб келди.
Эски феодал муносабатлар емирилиб, янги буржуа-капиталистик муносабатлар туғила бошлади, бу эса осонлик билан бўлмади. Айниқса, деҳқонларнинг ўз ерларидан сиқиб чиқарилиши, мустамлакачилик, иқтисодий экспансия, урушлар оддий халққа катта офат келтирди. Оқибатда капитализмнинг шаклланиши билан уни танқид қилиш ҳам бошланади, буни илк социал-утопистлар Томас Мор (1478-1535) ва Томмазо Кампанелла (1568-1639) амалга оширди.
Идеал (фозил) жамият тўғрисидаги аввалги ғоялар дастлабки социалистик концепциялар билан давом эттирилади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling