3-мавзу. Айланмадан олинадиган солиқ


Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида соддалаштирилган солиқ тизимининг иқтисодий аҳамияти


Download 77.53 Kb.
bet2/7
Sana12.10.2023
Hajmi77.53 Kb.
#1701036
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. Айланма солиқ (1)

2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида соддалаштирилган солиқ тизимининг иқтисодий аҳамияти

Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришда давлат кафолатлари ва ёрдами туфайли иқтисодиётда катта имкониятларни ишга солиш мумкин. Уларга давлат ёрдамини бериш, кафолатлардан ташқари соддалаштирилган солиқ тизимига ўтишга рухсат беришлик уларни ташкил қилиш ва молия-хўжалик фаолиятини бошқаришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.


Соддалаштирилган солиқ тизимининг аҳамияти каттадир. Булар биринчидан, бозорни тезда товарлар ва хизматлар билан бойитишга имкон беради, иккинчидан, ишсизликни камайтириш, янги иш ўринлари яратишга ёрдам беради, учинчидан, улар фаолиятини ташкил қилишни ихчамлаштиради, тўртинчидан, солиқ ҳисоблари ва ҳисоботлари сонини камайтиради, солиқ ҳисоблаш ходимлари ишини осонлаштиради, чунки илгари кўп солиқ ҳисоблари ва далолатномалари ўрнига ягона солиқ тўловини тўлайди.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидагиларни тўлашни назарда тутар эди:
1.Ягона солиқ тўловини;
2.Ягона ер солиғини;
3.Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқни.
Қатъий белгиланган солиқни тўлаш белгиланган фаолият турларини амалга оширувчи ягона солиқ тўловчилар ва уни тўловчилар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ Кодексининг 58-бобида назарда тутилган тартибда қатъий белгиланган солиқ тўлашлари шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқлар Солиқ кодексида назарда тутилган жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади, Солиқ кодексининг 349-моддасида санаб ўтилганлар бундан мустасно.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими назарда тутилган солиқ тўловчиларга нисбатан қуйидагилар сақлаб қолинган эди:
1. Тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи;
2. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;
3. Аксиз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда солинадиган аксиз солиғи;
4. Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
5. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
6. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
7. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
5. Божхона тўловлари;
6. Ягона ижтимоий тўлов;
7. Давлат божлари;
8. Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
9. Автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим.



Download 77.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling