3-мавзу. Айланмадан олинадиган солиқ


Айланмадан олинадиган солиқ ставкалари1 (2022йил)


Download 77.53 Kb.
bet6/7
Sana12.10.2023
Hajmi77.53 Kb.
#1701036
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. Айланма солиқ (1)

Айланмадан олинадиган солиқ ставкалари1 (2022йил)



N

Солиқ тўловчилар

Солиқ ставкалари, фоизларда

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар, бундан 2-14-бандларда назарда тутилганлар мустасно

4

2.

Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари)

5

3.

Ломбардлар

25

4.

Концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар

5

5.

Брокерлик идоралари (6-бандда кўрсатилганлар бундан мустасно), шунингдек воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматлари кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар, шу жумладан телекоммуникация операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар

25




6.

Суғурта агентлари, шунингдек суғурта, қимматли қоғозлар бозори ва товар-хомашё биржаларида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар, шунингдек риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи кўрсатувчи шахслар

13




7.

Асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган юридик шахслар (лизинг компаниялари бундан мустасно)

8

8.

Умумий овқатланиш корхоналари




жойлашган жойига қараб:




аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

8

бошқа аҳоли пунктларида

6

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда

4

Шундан




умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари

Жойлашган жойига қараб белгиланган солиқ ставкасининг 75%и

9.

Чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар




9.1.

жойлашган жойига қараб:




аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

4

бошқа аҳоли пунктларида

2

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда

1




9.2.

жойлашган жойидан қатъи назар, тамаки маҳсулотлари реализациясидан товар айланмаси бўйича

4




10.

Улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдони амалга оширадиган савдо корхоналари (11-бандда кўрсатилганларидан ташқари)

4

11.

Қуйидаги жойларда жойлашган улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари:




аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

3

бошқа аҳоли пунктларида

2

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда

1

12.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олувчи, сараловчи, сақловчи ва қадоқловчи тайёрлов ташкилотлари

товар айланмасининг 4%и
ёки ялпи даромаднинг 25%и

13.

Электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар

2

14.

Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон Чернобилчилари" ассоциацияси бўлган ва умумий сонида ногиронлар, уруш ва 1941-1945 йиллар меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлар, уруш ва 1941-1945 йиллар меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган солиқ тўловчилар

0

4

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига, солиқ солиш мақсадларида, ўтган ҳисобот йили якуни бўйича асосий фаолият тури савдо фаолияти, умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият ҳисобланадиган юридик шахслар киради.


Савдо фаолияти деганда – қайта сотиш мақсадида харид қилинган товарларни сотиш бўйича фаолият тушунилади.
Қуйидагилар савдо фаолияти сифатида қаралмайди:

  • ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланадиган товарларни реализация қилиш, жумладан, уларни мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган фирма дўконлари орқали реализация қилиш;

  • комиссионер (ишончли вакил) томонидан воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича товарларни реализация қилиш, жумладан, давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилиш;

  • тайёрлов ва таъминот – сотиш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар томонидан товарларни реализация қилиш;

Умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият деганда кулинария, шунингдек, бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, реализация қилиш ва ташкил этиш бўйича фаолият тушунилади.
Умумий овқатланиш асосий (соҳа) фаолият тури савдо фаолияти (умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият) ҳисобланган юридик шахслар Кодексда белгиланган тартибда ҳисобот йили бошидан бошлаб ягона солиқ тўловчилари ҳисобланадилар.


6. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида айланмадан олинадиган солиқ бўйича тақдим этилган имтиёзлар ва преференсиялар. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни топшириш муддатлари

Ягона солиқ тўловини тўлашдан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, “Нуроний” жамғармаси ва “Ўзбекистон чернобилчилари” ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945-йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар озод қилинар эди, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти ҳамда лотереялар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно. Ушбу имтиёзни олиш ҳуқуқи белгиланаётганда ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилар эди.


Календар йил солиқ давридир.
Йил ойи ҳисобот давридир.
Айланмадан олинадиган солиқ солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун айланмадан олинадиган солиқ суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасига, лекин айланмадан олинадиган солиқ суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтирилади.
Қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлашга календар йил бошидан эътиборан ўтмаган тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ суммасини қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаб чиқарилган ҳисобот даврига тўғри келадиган суммага камайтиради.
Айланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар ойида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил аниқланади.
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даври бошидан ортиб борувчи якун билан солиқ базасининг мос солиқ ставкасига фоиз улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
1) ҳисобот даври якунлари бўйича – ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича – солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай;
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Агар юридик шахслар ҳисобот йили якунлари бўйича Солиқ кодекси 463-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермасалар, улар келгуси йил бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтишлари керак, солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно. Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар Солиқ кодекси 350-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермай қолинган ҳисобот йили тугаганидан кейинги йилнинг 1-февралидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солиш тартиби танлаганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда ёзма билдириш тақдим этишлари шарт.


Download 77.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling