3-мавзу. Айланмадан олинадиган солиқ


Айланмадан олинадиган солиқ ва унинг амал қилиш жараёни


Download 77.53 Kb.
bet3/7
Sana12.10.2023
Hajmi77.53 Kb.
#1701036
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. Айланма солиқ (1)

3. Айланмадан олинадиган солиқ ва унинг амал қилиш жараёни
Ягона солиқ тўловини тўловчилар қуйидагиларни тўлар эдилар:
1) микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганлар мустасно;
2) ходимларнинг сонидан қатъи назар:
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар;
3) лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахслар.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади), деб қуйидагилар эътироф этилади:
1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар, деб юритилади);
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.
Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан тадбиқ этилмайди:
1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга;
2) аксиз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
3) юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда эллик гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
4) бензин, дизел ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга – оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган обектлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан обектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга.
Солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўлашни назарда тутадиган махсус солиқ режимини танлашга ҳақлидир.
Солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ тўлашга навбатдаги солиқ давридан бошлаб ўтишга ҳақли. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, бироқ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.
Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан тадбиркорлик фаолияти субектини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга.
Қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган солиқ тўловчилар, башарти жорий солиқ даври якунлари бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромадлари бир миллиард сўмдан ошмаган бўлса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида ўн икки ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли.
Солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан, янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календар йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календар йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
Умумбелгиланган солиқлар суммаси ҳисобланган айланмадан олинадиган солиқ суммасидан ошиб кетган тақдирда ошган сумма бюджетга тўланиши лозим.
Ҳисобланган айланмадан олинадиган солиқ суммаси умумбелгиланган солиқлар суммасидан ошиб кетган тақдирда, бюджет билан қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилмайди.
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказиш товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчилар билан тегишли қайта ҳисоб-китобларсиз амалга оширилади.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашни рад этиш кейинги солиқ даври бошлангунига қадар бир ойдан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тақдим этиладиган ёзма билдириш асосида фақат навбатдаги солиқ даврининг бошидан амалга оширилиши мумкин.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Солиқни тўлаш солиқ тўловчини қуйидагилардан озод этмайди:
– Солиқ кодекси билан унинг зиммасига юклатилган солиқ агентининг мажбуриятларини бажаришдан;
– ҳисобварақ-фактура тақдим этиш, харидларни ҳисобга олиш китобини ва сотишларни ҳисобга олиш китобини юритиш мажбуриятидан.

Download 77.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling