3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби


Йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул) - амортизация ажратмалари тугашигача қолган тўлиқ йиллар рақами (сони)ни амортизация муддатини ташкил қилувчи йилларнинг тартиб рақами йиғиндисига бўлиш орқа


Download 235.32 Kb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi235.32 Kb.
#1593334
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-Мавзу бух хисоби

4. Йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул) - амортизация ажратмалари тугашигача қолган тўлиқ йиллар рақами (сони)ни амортизация муддатини ташкил қилувчи йилларнинг тартиб рақами йиғиндисига бўлиш орқали аниқланади.

Хўжалик юритувчи субьектларнинг бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар обьектлари бўйича амортизация ҳисобланиши қуйидаги тарзда акс эттирилади:

  • Хўжалик юритувчи субьектларнинг бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар обьектлари бўйича амортизация ҳисобланиши қуйидаги тарзда акс эттирилади:
  • а) ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилаётган асосий воситалар бўйича ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархининг калькуляциясини ҳисоблаш ва харажатларни маҳсулот бирлиги таннархига олиб бориш усулига қараб:
  • Дт 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ёки 2510 «Умумишлаб чиқариш»,
  • Кт 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши» счети – тегишли счети
  •  
  • б) ёрдамчи ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатувчи хўжаликлар участкаларида фойдаланилаётган асосий воситалар бўйича:
  • Дт 2310 - «Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти ёки 2710 - «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счёти,
  • Кт 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши» счетининг – тегишли счети.
  •  
  • в) маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ва товарларни сотишда фойдаланилаётган, маъмурий мақсалда, маданий маьрифий ва бошқа ижтимоий вазифаларда ишлатилаётган асосий воситалар бўйича:
  • Дт 9400 «Давр харажатлари» счети – тегишли счети.
  • Кт 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши» счети – тегишли счети.

Асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ва уларнинг ҳисоби

  • Асосий воситалар обьектларини ишчи ҳолатда ушлаб туриш 2 усулда таьмирлаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
  • Жорий таьмир — асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида ушлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таьмирлашдир.
  • Капитал таьмирлаш — базавий ва корпус деталлари ва узелларини таьмирлаш, барча эскирган конструкиияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш ишлари амалга ошириладиган таьмирлашдир.
  •  
  • Захира қилинган маблағлар суммаси ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажат ва тўловлар
  • Дт 8910 - «Келгусилаги харажатлар ва тўловлар захиралари" счёти,
  • Кт 2010, 2310, 2510, 2710, 9400 счётлар.
  • У ёки бу захира бўйича суммаларни ташкил этилиши ва ундан фойдаланишнинг тўғрилиги сметалар, ҳисоб-китоблар ва шунга ўхшаганларнинг маьлумотлари билан вақти-вақтида солиштирилиб борилади ва зарур ҳолларда уларга тузатишлар киритилади.

Download 235.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling