3-Мавзу. Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби


Корхонанинг ўз кучи билан пудрат шартномаси буйича қурилган асосий воситаларга


Download 235.32 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi235.32 Kb.
#1593334
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-Мавзу бух хисоби

Корхонанинг ўз кучи билан пудрат шартномаси буйича қурилган асосий воситаларга
Дт 0100 -"Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар"ларнинг тегишли счётлари,
Кт 0810 -"Тугалланмаган қурилиш" счёти бўйича кирим қилиб олинади.
Таьсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталидаги улушлари ҳисобига киритилган асосий воситаларнинг кирим қилиб олиниши
Дт 0100 -"Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар"ларнинг тегишли счётлари,
Кт 4610- "Таьсисчиларнинг устав капиталига улушлари буйича қарзи" счёти бўйича акс эттирилади.
Бошқа корхоналар ёки шахслардан текинга олинган асосий воситаларнинг кирими
Дт 0100 -"Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар"ларнинг тегишли счётлари,
Кт 8530 - "Текинга олинган мулк" счёти бўйича акс эттирилади.

Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш усуллари ва уларнинг ҳисоби

  • Асосий воситалар бўйича амортизация суммаси қуйидаги усуллардан бирини қўллаш йўли билан ҳисобланиши мумкин:
  • 1. Бир текисда (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усули- амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар объектининг бошланғич (қайта тиклаш) қийматидан унинг тугатиш қийматини айириш орқали ва мазкур обьектнинг фойдали хизмат муддатидан келиб чиқиб аниқланади:
  • Масалан: Компьютернинг бошланғич қиймати 1100000 сўм, унинг фойдаланиш муддати охиридаги қолдиқ (тугатувчи) қиймати 100000 сўм, фойдали хизмат муддати 5 йил, йиллик амортизация меьёри амортизацияланадиган қийматнинг 20%ни ёки 200000 сўм ((1100000-100000)/5=200000) сўмни ташкил этади.

2. Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули) - асосий воситалар обьектининг ҳар бир конкрет йилдаги ишлаб чиқариш ҳажмига асосланади.

  • 3. Камайиб борувчи қолдиқ усули (икки каррали амортизация меьёри) - амортизацияни ҳисоблаш даврида активнинг амортизацияланадиган қиймати камайиб боради.

Амортизация ажратмалари даври

Бошланғич (қайта тиклаш) қиймат

Амортизациянинг йиллик суммаси

Тўпланган амортизация

Баланс қиймати

1-йил охири

1 100 000

40% х 1100000= 440000

440 000

660 000

2-йил охири

1 100 000

40% х 660000= 264 000

704 000

396 000

3-йил охири

1 100000

40% х 396000=158 400

862 400

237 600

4-йил охири

1 100000

40% х 237600=95 040

957440

142 560

5-йил охири

1 100 000

(40%х 142560=57024
«назорат мақсадида")
1000000-57440= 42560

1000 000

100 000

Download 235.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling