Асосий воситалар беш хил баҳоланади: - Дастлабки қиймати мазкур корхонада объектни фойдаланишга топшириш вақтида аниқланади.
- Тиклаш қиймати деб- асосий воситаларни қайта ишлаб чиқариш қиймати тушунилади, яъни қайтадан баҳолаш вақтига бўлган амалдаги баҳода инвентар объектларини сотиб олиш ёки қуриш.
- Тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати охирида тугатилиши натижасида тугатиш билан боғлиқ бўлган кутилаётган харажатларни чиқариб ташлагандан сўнг олинадиган активларнинг тахминий қиймати.
- Қолдиқ қиймати -уларнинг дастлабки қийматидан эскириш қийматини олиб ташлаш йўли билан топилади, яъни дастлабки қиймати билан эскириш қиймати орасидаги фарқ.
- Эскириш суммаси – активдан кейинчалик фойдаланиш ҳисобига қоплашни кутаётган сумма тушунилади.
Асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - жойлашган жойлари бўйича мавжуд асосий воситалар бутлиги устидан назорат қилиш;
- уларнинг кирими, чиқими ва жойини ўзгартиришни ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштириш ва ҳисобда ўз вақтида акс эттириш;
- асосий воситаларни реконструкция ва модернизация қилиш учун сарфланадиган маблағлардан оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш;
- корхона харажатларига киритиш учун фойдаланиш ва эскириш билан боғлиқ бўлган асосий воситалар қиймати улушини ҳисоблаш;
- иш машиналари, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш майдонлари, транспорт воситалари ва бошқа асосий воситалардан самарали фойдаланиш устидан назорат қилиш;
- асосий восита объектларини ҳисобдан чиқариш ва тугатишдан олинган натижаларни тўғри аниқлаш.
Асосий воситалар киримининг ҳисоби Корхоналарга асосий воситалар турли манбалардан кирим қилинади ва кирим қилиш жараёнида турли харажатлар сарфланади ва уларнинг бошланғич қиймати бухгалтерия ҳисоби счётларида ҳисобга олинади. - 1. Масалан, корхона ускуна сотиб олганда,
- а) ускуна харид қиймати суммасига:
- Дт 0820 -"Асосий воситаларни сотиб олиш"
- Кт 6010 -" Мол етказиб берувчиларга туланадиган счетлар " счети
-
- б) ускунани ташиш бўйича сарфлар суммасига:
- Дт 0820 -"Асосий воситаларни сотиб олиш"
- Кт 6990 - "Бошқа мажбуриятлар" счети
-
- в) ускуна бўйича божхона тўловлари суммасига:
- Дт 0820 - "Асосий воситаларни сотиб олиш"
- Кт 6990 - "Бошқа мажбуриятлар" счети
-
- г) ўрнатиш, монтаж қилиш, синов ва ишга тушириш-созлаш ишлари харажати суммасига:
- Дт 0820 - "Асосий воситаларни сотиб олиш"
- Кт 6990 - "Бошқа мажбуриятлар" счети
-
- д) ускунани фойдаланишга топширишни акс эттириш:
- Дт 0130 - "Машина ва ускуналар”
- Кт 0820 -"Асосий воситаларни сотиб олиш" счети
-
Do'stlaringiz bilan baham: |