3-мавзу: бизнеснинг ташкилий-ҳУҚУҚий шакллари
Ҳиссадорлик жамияти. Очиқ ва ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти
Download 76.5 Kb.
|
2-Мавзу Бизнеснинг ташкилий-хукукий шакллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.Фирма ва корпорациялар
4. Ҳиссадорлик жамияти. Очиқ ва ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти
Ҳиссадорлик (акционерлик) жамияти - бу жисмоний шахслар капиталларининг бирлашуви бўлиб, у акциялар чиқариш йўли билан бунёд этилади. Акциялар фонд биржаларида муомалада бўлади, бир шахсдан иккинчи шахсга эркин ўтади ва акциядор учун унинг ҳиссаси дивидент ҳисобланади. Акционерлик жамияти очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин. агар унинг акциялари очиқ ёки обуна бўлиш йўли билан сотилса, қимматбаҳо қоғозлар бозорида қонундан ташқари ҳеч ким томонидан чекланмай, эркин савдо-сотиқ қилинса, очиқ ҳиссадорлик жамияти деб юритилади. агар унинг акцияларининг қимматбаҳо қоғозлар бозорида муомалада бўлиши жамият низомига биноан ман этилган ёки чекланган бўлса, ва у фақат номланган (эгаси ёзилган) акциялар чиқарса, ёпиқ ҳиссадорлик жамияти деб аталади. Ҳар иккала ҳисадорлик жамияти низом капиталининг энг кичик миқдори, давлат қонун ҳужжатларидан ташқари, хеч нарса билан чакланмайди. Очиқ ҳиссадорлик жамиятини бошқа турдаги ҳиссадорлик жамиятига айлантириш мумкин эмас. Ёпик ҳиссадорлик жамияти эса ўз акцияларига очиқ обуна ўтказиш ёки уларни фонд бозорига сотиш учун чиқариш йўли билан очиқ ҳиссадорлик жамиятига айлантирилиши мумкин. 5.Фирма ва корпорациялар Фирма-товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш мақсадида иқтисодий ресурсларни ишлатувчи ташкилотдир. Мулк эгасининг тавсифига кўра қуйидаги турдаги фирмалар мавжуд: давлат, хусусий тадбиркорлик ва капиталистик фирмалар. Уларнинг хўжалик фаолиятининг мақсади тўловлардан кейин даромадни кўпайтириш, фойдани ошириш ва меҳнатдан келадиган даромадни ўстиришдан иборатдир. Корпорация-бу умумий касбий ёки табақавий манфаатлари асосида бирлашган шахслар жамияти, уюшмаси ёки гуруҳидир. Хорижий мамлакатлар амалиётида улар қаторига одатда, ҳиссадорлик жамиятлари ҳам қўшилади. Тижорат ва нотижорат корпорациялари ҳам бўлиши мумкин. Нотижорат корпорацияларига ҳокимият, шаҳар, муниципал, сиёсий ташкилотлар, ҳамда хайрия, диний, маориф ва шунга ўхшаш муассасалар киради. Тижорат корпорациялари ҳиссадорлик жамиятлари каби очиқ ва ёпиқ турларга бўлинади. Очиқ корпорацияда қўшимча капитални жалб этиш учун акциялар эркин сотилади. Барча йирик корпорациялар очиқ бўлади. Корпорацияларнинг вазифаси: бозор конъюнктурасини ўрганиш ва ҳаракат стратегиясини аниқлаш; илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш ва унинг ютуқларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш; ресурсларни ва корпорациянинг хўжаликлараро корхоналарида ишлаб чиқарилган нарсаларни марказлаштирилган ҳолда тақсимлаш ва ўзининг хусусий тижорат бўлимлари орқали тарқатиш; хўжалик механизмини такомиллаштириш ва бошқаришдан иборат. Download 76.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling