6. Холдинг ва оффшор компаниялари
Холдинг-бу мулк эгалари томонидан бир қанча ҳиссадорлик жамиятлари фаолиятини назорат қилиш мақсадида бунёд этилган жамиятдир.
Оффшор компанияси-бу имтиёзли солиқ тўлаш (ёки буткул тўламаслик) ҳудудида ташкил этилган корхона бўлиб, у рўйхатга олинган жойда барқарор турмайдиган шахсларга тегишлидир. Кўпгина давлатларда хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб этиш мақсадида киритилган омонатлар ҳақидаги омонатнинг қонунчилик ёки анъанавий кафолатлар йўли билан конфеденциалланганлигини (ошкор этилмаслигини) таъмин этувчи ва қатор имтиёзлар бериш тизими бунёд этилган бўлиб, бу тизим хорижий тадбиркорларга уларнинг тадбиркорлик фаолиятини мазкур давлат ҳудудида олиб бориш шарти билан жорий қилинади.
Ўз-ўзини текшириш саволлари:
1.Хусусий тадбиркорликнинг афзаллиги ва камчиликлари нималардан иборат?
2. Тўла ва коммандит ширкатчилиги деганда нимани тушунасиз?
3. Хўжалик ширкатчилигининг афзалликлари нималардан иборат?
4. Қўшма корхоналар қандай корхона?
5. Ёпиқ ва очиқ ҳиссадорлик жамияти деганда нимани тушунасиз?
6. Холдинг, оффшор, ва корпорация деганда нимани тушунасиз ва уларнинг вазифалари нималардан иборат?
Мавзуга оид тестлар:
1.Ўртоқлик бу-
*А)Икки ёки ундан ортиқ шахснинг мулкини умумий манфаатини кўзловчи мақсадлардаги тадбиркорлик ҳаракатини уюштириш бирлашувидир;
B)Бир шахснинг мулкини умумий манфаатини кўзловчи мақсадлардаги тадбиркорлик ҳаракатини уюштириш бирлашувидир;
C)Бизнеснинг манфаатини кўзловчи мақсадлардаги тадбиркорлик ҳаракатини уюштириш бирлашувидир;
D) Фойдани кўзловчи ва унга эриши учун ҳаракатларини бирлаштирадиган жараён.
2.Ўртоқликнинг нечта тури мавжуд?
*A) 3 та;
B) 2 та;
C) 4 та;
D) 5 та.
3. Ўртоқлик қайси турлари мавжуд?
*A) чала (оддий), тўла ва коммандит ширкатчилиги;
B) чала ва коммандит;
C) чала ва тўла ширкатчилик;
D) тўла ва коммандит ширкатчилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |