3-мавзу: бизнеснинг ташкилий-ҳУҚУҚий шакллари
Ўртоқликлар, коммандит, тўла ва чала ширкатлар
Download 76.5 Kb.
|
2-Мавзу Бизнеснинг ташкилий-хукукий шакллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик ширкатчилигининг афзалликлари
2.Ўртоқликлар, коммандит, тўла ва чала ширкатлар
Кичик бизнесда ишбилармонлик фаолиятини амалга ошириш учун ҳар хил шаклдаги шахслар бирлашуви ичида энг оддийси ўртоқлик, яъни ширкатчиликдир. Ўртоқлик-бу икки ёки ундан ортиқ шахснинг мулкини умумий манфаатини кўзловчи мақсадлардаги тадбиркорлик ҳаракатини уюштириш бирлашувидир. У шартнома асосида ташкил қилинади. Унинг қатнашчилари ўзининг ва бошқа аъзоларининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қиладилар. Ўртоқликнинг асосан учта тури мавжуд: чала (оддий), тўла ва коммандит ширкатчилиги. Чала ширкатчилик - бу икки ва ундан кўп шахсларнинг шартномавий бирлашиши бўлиб, унда мулк ва тадбиркорлик ҳаракатлари умумий ширкатчилик манфаатларига эришиш мақсадида бирлашади. Тўла ширкатчилик-бу шартнома асосида икки ва ундан ортиқ шахсларнинг умумий мақсадга эришиш учун ўз мулклари ва тадбиркорлик кучларини бирлаштиришга асосланган келишувидир. Тўла ширкатчиликда ҳам чала ширкатчиликдаги каби унинг эгалари манфаатларининг бирлиги сезилади. Оддий ширкатчиликдагига ўхшаб тўла ширкатчиликда ҳам ташкилот бўлмайди. Битимлар барча ўртоқлар манфаатини кўзлаб бир ёки бир неча номидан тузилади. Аммо ташқи иқтисодий алоқада тўла ширкатчилик, унинг шериклари номи билан иш юритувчи ягона фирма сифатида ҳаракат қилади. Қонун бўйича ширкат аъзолари сони чекланмаган бўлса-да, кўпчилик ширкатлар 2-3 аъзога эга бўлади.Улар ёлланма ишчилар меҳнатидан фойдаланиши мумкин. Коммандит ширкатчилиги-икки ёки ундан ортиқ шахснинг мулкини ва тадбиркорлик ҳаракатларини умумий мақсадга эришиш ниятида бирлаштиришга асосланган шартномавий келишув бўлиб, бунда шериклар ичида камида биттаси кредиторлар олдида тўла (чекланмаган) жавобгарликка эга бўлади. Тўла аъзолар ҳақиқий аъзолар, чекланган аъзолар омонатчи-аъзо ёки коммандитлар деб аталадилар. Коммандит кредиторлар олдида ўзининг шахсий мулки билан эмас, балки умумий мулкка қўшган ҳиссаси билан жавобгар бўлади. Хўжалик ширкатчилигининг афзалликлари: мажбуриятлар бўйича юқори жавобгарликка эгалик хўжалик ширкатчилигини мижозларга ишончли шерик қилиб қўяди; бегона инвесторларнинг капиталини жалб қилиш кўрсатиладиган хизматнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шароит яратади; ижобий иқлим (муҳит) мавжудлиги; ширкатчилик аъзоларининг ишига юқори даражада қизиқиши. Download 76.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling