3.4.2 Расм. Маҳсулотнинг ўтиш даври.
3.4.2-Расмга қарайдиган бўлсак, “А” маҳсулотнинг бозорда кетма-кетлик ўтиб келиш даври нормал ҳолатда.
“В” ва “С” расмлари маркетинг бошқаруви ҳатоларга йўл қўйилганлиги ва маҳсулот ўз даврининг ўсиш ва пасайишидаги кетма-кетлик мутаносиблиги бузилганлигини кўриш мумкин.
Рақобат устунлик стратегиялари. Ҳозирги пайтда кўплаб компаниялар учун савдо маркаси (бренд) мавжудлиги бозорда муваффақиятли фаолият юритишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Бунда компания қайси турдаги маҳсулотга – истеъмол товари, ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўлжалланган товарлар ёки хизматларга эга эканлигининг мутлақо аҳамияти йўқ.
Бозорда компаниялар рақобатбардошлигини ошириш учун бренд-қурилиш, бренд-менежмент билан шуғулланиш зарур, чунки бренд компаниянинг энг муҳим ва барқарор активларидан бири ҳисобланади. Бренд қиймати компаниянинг бозордаги муваффақиятлари индикатори бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |