3 мавзу: фуқаролик ҳУҚУҚининг манбалари
§. Фуқаролнк қонунларининг вақт, худуд ва шахслар бўйича амалда бўлиши
Download 24.04 Kb.
|
Мавзу 3
2 §. Фуқаролнк қонунларининг вақт, худуд ва шахслар бўйича амалда бўлиши
Фуқаролик қонукларининг амалда бўлиш вакти дейилганда, мазкур ҳужжатларнинг қонуний кучга кириши пайтидан токи ҳукуқйй кучини йўқотиш пайтига қадар бўлган давр назарда тутилади. Норматив-ҳуқукий ҳужжатлар тўгрисидаги 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг кдрорлари, шунингдек, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эьлон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини эълон қилиш ҳамда амалга киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Жумладан, норматив хусусиятга эга бўлган қарорларда уларнинг амалга кириш вақти кўрсатилади, агар кўрсатилмаса, қарорлар қабул қилиниб, матбуотда эълон қилинган пайтидан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддаси, 2-қисмига мувофиқ, қонунларни ва бошқа норматив хужжатларни қўллашнинг зарур шарти уларнинг матбуотда эълон қилинганлиги ҳисобланади. Эълон қилинганлик дейилганда, қонун ёки норматив хужжат матни ёки асосий мазмуни расмий манбаларда, матбуотда нашр этилганлиги, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, радио, телевидение орқали маълум қилинганлиги ёки хизмат тартибида ижрочиларга махсус етказилганлиги тушунилади. Умумий қоидага кўра, фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас.2 Фуқаролик қонунлари, шу жумладан, Фуқаролик кодекси ҳам, умумий қоида бўйича, фақат келажак учунгина амал қилиб, орқага қайтиш кучига эга эмас, яъни улар янги қонуннинг амалга киритилиш вақгига қадар вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга тадбиқ этилмайди (ФКнинг 4-моддаси, 1-банди). Қонуннинг орқага қайтиш кучига эга бўлиши, яъни, мазкур қонун амалга киритилган кунга қадар вужудга келган хуқуқий муносабатларга ҳам тадбиқ этилишига шу қонуннинг ўзида ёки бошқа қонунларда тўгридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина йўл кўйилади (ФКнинг 4- моддаси, 2-банди). Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби туғрисида”ги карорининг 6-бандида келтирилишича, кодекс 187-моддасининг коидалари мулкка эгалик қилиш 1997 йилнинг 1 мартига қадар бошланган ва кодекс амалга киритилаётган вақгда давом этаётган холларга ҳам тадбик этилади. Фуқаролик қонунлари амалга киритилгунига қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонун ҳужжати у амалга киршилганидан кейин вужудга келган ҳуқук ва бурчларга нисбатан кулланилади, факат тузилган шартнома бўйича томонларнинг муносабатлари бундан мустасно. Фуқаролик ҳуқуқий хусусиятли норматив ҳужжатлар то улар бекор қилингунича ёки янги хужжатлар билан алмаштнрилгунича амапда бўлади. Фуқаролик қонунлари муайян ҳудудга тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикасининг корматив ҳужжатлари Ўзбекистон ҳудудида амапда бўлади. Ўзбекистон қонун ҳужжатларида ва бошқа норматив ҳужжатларда муайян қоидаларнинг маълум вилоят, шаҳар ёки туман ҳудудидагина тадбик қилиниши тўғрисида кўрсатмалар бўлиши мумкин. - Фуқаролик конунларининг шахсларга нисбатан тадбиқ этилиши дейилганда, унинг барча шахслар, жумладан, фуқаролар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар) ва юридик шахслар (маҳаллий, хорижий, кўшма юридик шахслар)га нисбатан бир хилда қўлланиши тушунилади. Конун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Фуқаролик қонун ҳужжатлари умумий қоида бўйича барча учун умуммажбурий ҳисобланади. Лекин муайян соҳани тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатлари фақат шу соҳа вакилларига тааллуқли бўлади. Масалан, “Акциядорлик жамияглари ва акциядорларнинг ҳуқуқдарини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун акциядорлик жамияти ва унинг акциядорларига, “Ноширлик фаолияти туғрисида”ги Қонун нашриётлар ва уларнинг фаолиятини тартибга солишда қўлланилади. Муайян соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжати шу соҳа вакиллари бўлмаган шахсларга нисбатан тадбиқ этилмайди. Download 24.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling